Раис: Ёшлар газетаси мухбирининг гувоҳлик кўрсатмалари-
ни тинглаймиз.
Мухбир: мен хизмат сафари чоғимда танишиб қолган бир
одамнинг тақдири ҳақида ҳикоя қилмоқчиман:
У ўзини Ҳинди деб таништирди. Ҳаммаси у 15 ёшлик ўсмир-
лигида бошланган экан. Кечки пайтларнинг бирида дўстлар
одатдагидек ҳовлида йиғилишган ва атаман ҳамманинг қўлига
биттадан наша урилган сигарета тутқаза бошлади. Агар у
мактабни ёқиб юборинглар деса – ўйлаб ҳам ўтирмай ёқиб
юборардик, фақат бир-икки марта тортишга берса бўлгани.
Йиллар ўтди. Ҳинди уйланди. У қизлик бўлди. Лекин у
ҳамон гиёҳвандлик билан шуғулланар, бу ҳам камлик қилгандек
хотинини ҳам оғуга ўргатган эди. Мана, кунларнинг бирида
болани бувисига қолдириб, у хотини билан катта миқдордаги
гиёҳвандлик моддалар заҳирасини қўйнига уриб Петропавловск-
Камчатский томонга йўл олишди. Йўлда хотини уч кишилик
дозани қабул қилди ва оғир аҳволда Владивостокдаги касал-
хонага ётқизилди. Аммо, шифокорлар ҳарчанд уринишмасин
уни қутқаришнинг имкони бўлмади.
Хотинининг вафоти куни у наркотиклар қабул қилишни
ташлашга сўз берди. Аммо, бу у ўйлаганчалик осон иш эмасди,
ақли ҳушидан айрилишига ҳам оз қолди. Унга тинимсиз галю-
цинациялар (мия чалғиши), уйқусизлик, кучли бош оғриқлар
азоб бера бошлади, мунтазам керакли дозани қабул қилишга
бўлган ташналик юрак-бағрини ўртаб юборарди. Ҳар қалай у
ҳалокатдан омон қолди. Бахтига у, бир денгизчи билан танишиб
қолади ва у билан 8 ойга сузишга кетворади. Янги дўстлар, янги
муҳит унга тўлалигича бу дарддан халос бўлишга кўмаклашади.
Ҳинди қизини тарбиялаш учун уйига олиб кетмоқчи бўлди.
Аммо, қизининг эси пастлигини билиб қолиб, ундан воз кечиш
фикри туғилиб қолди. Ҳатто, ҳозир ҳам у миясига келган бу
фикрдан уялиб юради. У қизини даволатиш учун касалхонага
ётқизади ва бутун ишдан бўш вақтини унинг ёнида ўтқазади.
51
Оғир дарддан халос бўлиш, унга ана шунақа қимматга тушган
эди. Парчаланган ҳаёт, хотинининг ўлими, эси паст қиз….
Мен гувоҳлик бераманки, айбдорнинг ҳамтовоқлари нарко-
тикларни сотувчилар ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |