1-бошловчи: Ассалому алайкум кечамизга ташриф буюрган
азиз меҳмонлар!
2-бошловчи: Ассалому алайкум даврамиз иштирокчилари,
бугунги кечамизга хуш келибсиз.
1-бошловчи: Биз бугунги кечамизни “Одобли – элда азиз”
деб номладик.
Инсон азизлиги адаб туфайли,
Элда лазизлиги адаб туфайли,
Катта-ю кичикка ёқимлилиги,
Ширин тамизлиги адаб туфайли.
2-бошловчи: Дарҳақиқат, инсонни маънавий жиҳатдан гўзал
қиладиган одамийлик, меҳнатсеварлик каби сифатлар орасида
ахлоқ-одоб шарти ҳам муҳим ўрин тутади.
54
1-бошловчи: Албатта. Келинг бугунги кечамизни очиқ деб
эълон қилсакда, коллежимиз талабаси ........ ижросида дилбар
бир қўшиқ тингласак. Марҳамат.
(қўшиқ янграйди)
2-бошловчи: Раҳмат.
1-бошловчи: Наргиза! Шу десангиз амакимнинг катта
ўғиллари Германияда ўқийди. Куни кеча улардан e-mail орқали
хат олдим. Ундаги маълумотдан шуни билдим- ки, Германияда
яшасангиз сизни меҳмонга таклиф этишса, сиз мезбонникига
бирор ҳамроҳ билан борсангиз уни меҳмон қилмасликлари
оддий ҳол ҳисобланар экан.
2-бошловчи: Бўлиши мумкин. Бизнинг миллатимиз ва ғарб-
даги кишиларнинг менталитети айрича. Масалан, кўпчили-
гимиз Ғарб фильмларини томоша қиламиз. Унда америкалик
йигит ўзи креслода ўтириб, оёқларини кулдон ва ичимлик ашё-
лари турган столчага чалиштириб ташлаб, ором олади ва бу
унинг учун табиий ҳол ҳисобланади. Ўзбек учун эса столга ёки
хонтахтага оёқ қўйиб ўтириш ўта одобсизликдир.
1-бошловчи: Келинг, шу каби тафовутлар ҳақида сўзлаб
беришни Лондонда бир неча йил ўқиб, ишлаб, келган
.............дан илтимос қилсак. Марҳамат.
(тадбир иштирокчисининг чиқиши)
Do'stlaringiz bilan baham: |