G o o g L e автоматически создает html версии документов при сканировании Интернета. Page алишер навоий номидаги ўзбекистон миллий кутубхонаси сценарийлар тўплами сборник


Download 1 Mb.
bet40/87
Sana26.02.2023
Hajmi1 Mb.
#1233693
TuriСборник
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   87
Bog'liq
Alisher navoiy tadbir

Залдан келган овоз: Мен оналар номидан сўзга чиқмоқ-
чиман.
Раис (кенгашади): Сўз онага берилади.
1-судъя: Мазкур айблов бўйича гувоҳлар нималарни
тўлдириши мумкин?
Залдан келган овоз: Менга сўз беринг. Гуноҳларнинг
айбловларини тўлдиришга рухсат этинг.
Раис: Марҳамат қилиб ўзингизни таништиринг.
Менинг Серёжам меҳрибон, юмшоқ, одобли бола бўлиб
улғайди. Спорт билан қизиқарди, бир неча маротаба самбо
бўйича мусобақаларда қатнашиб, ғолиб чиққан ва тўсатдан….
Қаердан келди, бу бало? Ўғлимга заҳарли тиғлари билан маҳкам
ёпишиб олганча, хароб қилди. Серёжа одамови бўлиб қолди,
жуда озиб кетди. Уйга сиғмай қолди, нуқул аллақаерларга чиқиб
кетади, шубҳали давралар пайдо бўла бошлади. Ушбу офатга
қарши курашга бир ўзим киришдим. Бир дақиқа бўлсин, уни
ёлғиз қолдирмасликка уриндим, ҳатто дарс пайтида ҳам.
Аммо, ўғлим, афсуслар бўлсинки, ўзини тўхтата олмади.
Шунда мен куч билан уни дўхтирга олиб бордим. Даволашни
бошлашди, аммо у ёрдам бермади. Кейин у Сливинодаги вилоят
касалхонасида ётди. Бир оз яхшиланиш бошланди-ю, аммо у ҳам
кўпга чўзилмади. Сергей ўз дўстини учратиб қолди-ю, ҳамма
уринишларим бесамар кетди. Яна сафарлар, давралар, тўсатдан
ғойиб бўлишлар. Айни ана шу мураккаб даврда йўлимизда
ажойиб инсон Анатолий Николаевич Настич пайдо бўлди.
Ўғлим учун, унинг дўстлари учун қанчадан-қанча куч, соғлиги,
вақтини кетказмади, ҳаммасини санаб чиқиш қийин. Қўшни
вилоятдаги ЛТП (меҳнат билан даволаш профилактикаси)дан
жой ундириб, транспортни ҳам ўзи топиб, болаларни ўша ерга
олиб борди.
Серёжанинг хатлари дастлаб совуқ, маъносиз эди, фақат
орадан ярим йил ўтибгина даволанишнинг илк белгилари куртак


Page 53

52
бера бошлади. Сережа оила, таниш болалар билан қизиқиб
қолди, келгусига режалар туза бошлади. Унинг қизиқишлари
доираси ҳам кенгая борди, қалби ҳам, ақли ҳам мунтазам
равшанлаша бошлади. Оналик қалбим билан ҳис этмоқдаманки,
ўғлим тўлақонли ҳаётга қайтиши мумкин, фақат ғалаба онлари
келгунга қадар куч-қудрати етса бўлгани.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling