G o o g L e автоматически создает html версии документов при сканировании Интернета. Page алишер навоий номидаги ўзбекистон миллий кутубхонаси сценарийлар тўплами сборник


Download 1 Mb.
bet37/87
Sana26.02.2023
Hajmi1 Mb.
#1233693
TuriСборник
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   87
Bog'liq
Alisher navoiy tadbir

Иккинчи таржимон.........Дарҳақиқат қирқ ёшларда
тасаввуфга оид таъминотни тарғиб қила бошлаган Румий ўз
тахаллусига Рум салтанатининг номини асос қилиб олган, деган
қараш кўп урф бўлган. Бироқ Румий сўзининг сон эквивалент-
лари йиғиндиси 256 га тенг келишини эътиборга олсак, бу “нур”
сўзининг маъноси илдизига мос келиши маълум бўлади. Араб,
эрон ва ўзбек тилларда ушбу илдиз “ёруғлик” сўзининг
маъносини беради.
Олиб борувчи: Ҳаммангизга раҳмат. Жалолиддин Румий
ҳақида соатлаб суҳбатлашишимиз мумкин. Лекин вақтимиз
чегараланганлиги учун, бугунги давра суҳбатимизни ниҳоя-
лашга тўғри келади. Хайр. Саломат бўлинг.
“ҲАЛОКАТЛИ ИШТИЁҚЛАР – ШАХС ТАНАЗЗУЛИ
САРИ ҚЎЙИЛГАН ҚАДАМДИР”
мавзусидаги тадбир сценарийси
Тадбирни “26 июнь – Бутунжаҳон гиёҳвандликка қарши
кураш куни”га бағишлаб ўтказиш мумкин.
Қатнашувчилар: Раис, мухбир, котиб, судъялар, нарколог
шифокор.
Тахминий жиҳозлар: Суд мажлиси ўтаётган зал, Ўзбекистон
Республикаси герби, устига қизил дастурхон тортилган стол.
Уларда “Прокурор”, “Ҳимоячи” ва ҳоказолар ёзилган карточка-
лар ўрнатилган. Гувоҳлар учун минбар, гиёҳванд моддалар
истеъмол қилиш қандай оқибатларга олиб келиши тасвирланган
плакатлар. Кўрсатмаларни ёзиб олиш учун магнитофон.
Котиб: Ўртоқлар! Бугун биз оғир хасталик – гиёҳвандликни
суд қилаяпмиз. У ҳар кимни таъқиб қилмоқда ва амалда ундан
деярли даволаниб бўлмайди. Сўзсиз, унинг нималарга қодир


Page 48

47
эканлиги хусусида маълум бир тасаввурга эгасиз, лекин, мазкур
суд жараёни бу маккор хавфни тўлалигича чуқурроқ тушуниб
олишингизга ёрдам беради.
1-судъя: Гиёҳвандлик – катта офат. Илгарилари биз бу
ҳақдаги хабарларни фақат хориж мамлакатларидан эшитардик.
Эндиликда у бизга ҳам етиб келди ва эпидемия қонунияти
сингари кенг тарқалмоқда: битта гиёҳванд бир йилда бешта
одамни зарарлайди.
Гиёҳванд моддали дорилар оғир беморларни даволашда
қўлланилади. Лекин, улар битта маккор ва хатарли хусусиятга
эга: аъзолар уларга тез кўникиб, яна ва яна бошқа дозаларни
талаб қила бошлайди. Агар инсон уни маълум вақтда истеъмол
қилмаса, масалан, худди кучли ташналикда юз берадиган, фақат
ундан ҳам оғирроқ азобга гирифтор бўлади. Гиёҳвандни мана
бундай тасвирлашади: “Деразалари панжарали тўсиқ билан
ўралган касалхона палатасида узун бўйли киши ётган жойида
бетоқат бўла бошлади. Унинг танаси оғриқдан тиришиб, чангак
бўлиб тортиша бошлади, йирик-йирик тер томчилари бутун
баданини қоплаб олган. Вақти-вақти билан оғриқли, азоб-уқу-
батли тиришишлар қўзғаб қолар ва кўнгли айнирди. Бемор
йиғлар, сўкинар, илтижо қилиб ялинар, пўписа қилар, бақи-
рарди: “Қутқаринг! Ўлаяпман! Дўхтир! Укол! Минг лаънат!
Қуртлар, оқ қурт-қумурсқалар ичимни кемирмоқда! Бу қурт-
ларни олиб ташланг!”
Гиёҳвандлик азоб-уқубатли, гиёҳванд моддаларга енгиб
бўлмас даражадаги қуллик, боғланиб қолишдир. Ундан, бу
боғлиқликдан мустақил равишда қутулиш инсоннинг қўлидан
келмайди. Наркотик, бешавқат жаллод каби талаб қилади:
“Ўғирла, ўлдир, лекин навбатдаги дозани топ, уни қабул қил,
йўқса сени жонингни суғургудек азобу уқубатларга гирифтор
қиламан”.
Навбатдаги укол ёки хапдорини қабул қилган гиёҳванд бироз
енгил тортгандек, худди оч одам бир бўлак нонга етишгандек
бўлади. Ана шу оний лаҳзалар учун у ўзини ҳаётнинг барча
лаззатларидан маҳрум қилади ва ўзига эрта, бешавқат ўлим
тилагандек ҳукм чиқаради.


Page 49

48
Гиёҳвандлик шунчалик азобу уқубатларни келтириб чиқарар
экан, нега у бунчалик кенг тарқалмоқда? Одамлар нима сабаб-
дан гиёҳванд бўлиб қоладилар?
Гап шундаки, гиёҳванд моддалар уни тарқатувчи кимсаларга
жуда катта бойлик, даромад келтиради. Ўзларининг мижозлари
тармоғини кенгайтириш мақсадида, янгиларга наркотикларни
деярли текинга беришади ва: “Гиёҳванд моддалар – мардлар
учундир, сен қўрқоқ эмассан-ку, тўғрими? Қани тотиб кўр-чи”
деган сўзлар билан уларга далда бериб, йўлдан уришади. Ёки
ўсмирлар даврасига махсус ўз одамларини киритиб қўйишади,
уларнинг ҳаммаси ушбу касалликка мубтало бўлиб қолса, оғу-
нинг харидори ҳам кўпаяди-да. Улар кўндиришга уринишади,
қўрқитишади, тузоққа илинтиришади, бир сўз билан айтганда,
илк дозани ўтказиш, ичириш, санчитиш, чектириш учун ҳар
қандай воситаларни қўллашдан ҳам тойишмайди.
Эсингизда бўлсин: кимдандир наркотикни олар экансиз,
ўзгалар фойдаси учун ўзингизнинг ширин жонингизни қурбон
қиласиз.
Ҳатто, битта ўша биринчи дозанинг ўзи ҳалокатли бўлиши
мумкин. Наркотик энг кучлиларни, иродаси жуда мустаҳкам
одамларни ҳам ҳалок қилиш қудратига эга. Агар сиз иродангиз
бўшлик қилиб бугун гиёҳванд моддани татиб кўриш васва-
сасидан қутула олмадингизми, энди ўзингизни тўхтата
олмайсиз.
Раис: Қуйидаги баён қилинганлар натижасидан келиб чиқиб,
хавфли жиноятчи – гиёҳвандлик айбдор ҳисобланади. Унинг
ҳақидаги маълумотларни келтиришингизни сўрайман.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling