G o o g L e автоматически создает html версии документов при сканировании Интернета. Page алишер навоий номидаги ўзбекистон миллий кутубхонаси сценарийлар тўплами сборник


Download 1 Mb.
bet38/87
Sana26.02.2023
Hajmi1 Mb.
#1233693
TuriСборник
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   87
Bog'liq
Alisher navoiy tadbir

2-судъяЁши – қадимий. Туғилган жойи – Осиё, Африка,
Лотин Америкаси мамлакатлари. Ҳомийлари – нопок ишбилар-
монлар. Қариндошлари – алкоголь, никотин. Алоҳида белгилари
– довдираган қарашлар, сўлаклари оқиб юриши, қўрқув,
ҳужумкорлик ҳис-туйғулари, оғир жиноятлар қилишга
мойиллик.
Раис: Сўз жабрдийдаларга берилади.
Гиёҳвандлик оғир тана ва қалб жароҳатини содир этгани
туфайли жабр кўрганлар судда иштирок этолмайдилар. Судга


Page 50

49
уларнинг кўрсатмалари ёзиб олинган тасма таклиф этилади.
(магнитофон ёзуви эшиттирилади).
“Мен саккизинчи синфда ўқийман. Ўз исмимни айтмайман,
негаки, менга жуда уят. Севикли қизим билан бекатда автобус
пойлаб турган эдик, шу маҳал учта йигит ёнимизга келишди ва
мени четга чорлашди. Улардан биттаси менга наша солинган
халтачани таклиф этди. Мен рад этдим. Улар эса, харид қили-
шимни қатъий талаб қилиб, туриб олишди. Мен: “Тўхтаб
туринглар” дедим-да, Светлана қаердалигини билгани кетдим. У
кетиб қолибди. Шунда мен яна бояги болалар олдига қайтдим.
Улар менга хабдориларини таклиф этишди. Орадан маълум вақт
ўтгач, бошимда қандайдир ғувиллашларни ҳис этдим, аммо
кейин кайфим чоғ бўлиб, дўстларим билан дискотекага кетдик.
Йўлда кетатуриб роса кулдик ва ойналарни тош билан уриб
синдира бошладик.
Наркотиклар – кайфиятни кўтаришнинг яхшигина усули
экан-ку, деган фикр пайдо бўлди ва тез-тез улардан фойдалана
бошладим. Кунларнинг бирида, эрталаб кўзимни очсам, ойим-
нинг тепасида дўхтир турибди. Улар нималардир хусусида
гаплашишарди. Онамга нима бўлдийкин? Отам эса қўлида таёқ
билан тепамда турар эди. Дўхтир кетди. Кароватдан туришим
билан елкамга таёқ тушди, яна, яна ва яна. Мен дод деб кўчага
қочиб чиқдим. Кейинчалик билсам, мен онамни, ярамас оғу –
наркотикка пул топиб берасан, деб роса дўппослабман. Фақат
ўзим ҳеч нарсани эслолмадим. Мен мактабга кетдим. Чўнта-
гимда учта халтачада наша бор эди. Бир куни “Беломор” сотиб
олиб, ҳамма папиросга наша уриб чиқдим. Биттасини мактаб
ёнида чекиб олдим. Яхши кайфият билан синфга кириб, партага
ўтирдим.
Тўсатдан Светани кўриб, қотиб қолдим. Сўнгра, худди
қутургандек сакраб турдим-да, унинг партаси томон отилдим.
Ҳаммалари кўзларим қонга тўлганини яхши кўришган эди.
Унинг ёнига ҳимоя қилиш мақсадида Сергей югуриб борди.
Синфда ўқитувчи йўқ эди. Мен унинг томоғини чангаллаганча
хиппа бўға бошладим. Шу маҳал илмий мудир югуриб келиб
қолди, бир зарб билан мени чўзилтириб қўйди. Мен йиқилган


Page 51

50
ҳолимда телбаларча кула бошладим. Ана шунақа қилиб, мен
ҳушёрхонага тушиб қолдим. Ишимни судга оширишди. Мана
натижа: 2 йил шартли”

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling