Г.Ғ. Назарова, И. А. Ахмедов, О. Б. Хамидов, З. М. Иминов


Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/119
Sana10.11.2023
Hajmi1.94 Mb.
#1764921
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   119
Bog'liq
103 Халқаро иқтисодий ташкилотлар Назарова Г Ғ Ў қ 2011

Жаҳон 
товарлар 
бозорини 
кўптомонлама 
тартибга 
солишнинг мақсадлари: 

Хом-ашё ресурсларини ишлаб чиқиш ва истеъмолини 
пропорционал ривожлантириш муаммоларини ҳал этиш 

Хом-ашё товарлари билан халқаро савдода қатнашувчи, 
экспортёр ва истеъмолчиларнинг жаҳон бозорига чиқишларидаги 
сиёсатини мувофиқлаштириш; нархларни барқарорлаштириш; хом-
ашё ва тайёр саноат маҳсулотларига ўзаро маъқул бўлган нархлар 
нисбатини ўрнатиш йўли билан меъёрга келтириш. 
Бозорини кўптомонлама тартибга солиш мехенизми у ёки бу 
товар бўйича савдо ва ривожланиш бўйича БМТ Конференцияси 
(ЮНКТАД) остида ёки унинг доирасида ишлаб чиқилган ва 
юритилаётган ҳукуматлараро тузилган келишувларни истеъмолчи ва 
экспартёр мамлакатлар ҳукуматлараро келишувлар тузишини назарда 
тутади. ЮНКТАД доирасида ишлаб чиқилган ва юритилаётган 
ҳувкуматлараро келишувлар Халқаро тадқиқот гуруҳи (МИГ) 
фаолиятида ва Халқаро товар келишуви (МТС) асосида амалга 
оширилади. Уларнинг мақсади ҳукуматлараро даражада халқаро 
савдода муҳим бўлган хом-ашё товарлари (дон, шакар, каучук, пахта, 
рангли металлар, какао, кофе, ёғ-дон) бўйича кўптомонлама 
ҳамкорликни таъминлаш.
Халқаро товар келишуви (МТС)нинг асосий мақсадлари

Аниқ товарни истеъмоли ва ишлаб чиқариш ҳамда халқаро 
савдо билан боғлиқ муаммони кўрсатиш ва таҳлил қилиш; 

Товар бўйича жаҳон бозори конъюктурасини ўрганиш, 
иштирокчиларни доимий равишда бозор ҳолати бўйича хабар бериш

Статистик маълумотларни йиғиш ва нашр этиш ҳамда бозор 
ва иқтисодий обзорларни тайёрлаш; 

Берилган товар савдо муаммолари бўйича кўптомонлама
маслахатларни уюштириш; 

Хом-ашё етиштирувчи мамлакатларда экспорт 
имкониятларини мустаҳкамлаш ва етиштиришни кенгайтириш 
бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш; тегишли инфротузилмани 
ривожлантириш; хом-ашёни тақсимланиши ва маркетингда, 
етиштирувчиларни қайта ишлашда мамлакатлар иштирокини 
кенгайтиришга кўмаклашиш; атроф-муҳитни муҳофазасини


85 
яхшилаш; аниқ хом-ашё товари бўйича иқтисодий ривожланиш 
лойиҳаларини таҳлил қилиш ҳамда хом-ашё етиштирувчи 
мамлакатлар ҳукуматларига тавсиялар бериш.

Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling