Г.Ғ. Назарова, И. А. Ахмедов, О. Б. Хамидов, З. М. Иминов


  5.1. Мамлакатлар нефть сиёсатини тартибга солиб турувчи


Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/119
Sana10.11.2023
Hajmi1.94 Mb.
#1764921
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   119
Bog'liq
103 Халқаро иқтисодий ташкилотлар Назарова Г Ғ Ў қ 2011

 


98 
5.1. Мамлакатлар нефть сиёсатини тартибга солиб турувчи
халқаро ташкилотлар
 
Нефть экспортёри мамлакатлари ташкилоти 
OPEC – халқаро ҳукуматлараро ташкилот (шунингдек “картель” деб 
ҳам аталади) бўлиб, нефтнинг нархини барқарорлаштириш 
мақсадларида нефт ишлаб чиқарувчи йирик давлатлар томонидан 
ташкил этилган. Аъзолари 12та: Иран, Ирак, Кувейт, Саудия 
Арабистони, Венесуэла, Катар, Ливия, Бирлашган Араб 
Амирликлари, Жазоир, Нигерия, Эквадор ва Ангола. Штаб квартира – 
Венада жойлашган. Бош котиб (2007 й.дан) – Абдалла Салем аль-
Бадри. 
ОПЕК 1960 йил 10-14 сентябрдаги Бағдод анжуманида ташкил 
этилган. Дастлаб ташкилотга Эрон, Ироқ, Қувайт, Саудия 
Арабистони ва Венесуэла (ташаббускор) кирди. Кейинчалик яна 9 
таси қўшилди: Катар (1961), Индонезия (1962—2008, 1 ноябрь 2008 
й.да ОПЕКдан чиқди), Ливия (1962), Бирлашган Араб Амирликлари 
(1967), Жазоир (1969), Нигерия (1971), Эквадор (1973—1992, 2007), 
Габон (1975—1994), Ангола (2007). 
Мақсадлари: 
• аъзо мамлакатлар нефт сиёсатини мувофиқлаштириш ва бир 
ҳиллаштириш (унификация); 
• уларнинг қизиқишларини индивидуал ва коллектив ҳимоя 
воситаларини кўпроқ эффектли бўлганини аниқлаш; 
• тебраниш натижасида ва зарар етказмаслик натидасида жаҳон 
нефт бозорида нархини барқарорлигигини таъминловчи усул ва 
воситаларини излаш; 
• Доимий равишда нефт ишлаб чиқарувчи мамлакатлар 
қизиқишларини инобатга олган ҳолда керакли равишда эътибор 
қаратиш ва қуйидагиларни таъминлаши лозим: 
• нефт ишлаб чиқарувчи мамлакатлар даромадини барқарорлиги; 
• истеъмолчи мамлакатларни эффектив, рентабел ва мунтазам 
таъминлаш; 
• нефт саноатига қилинган инвестицияларидан одилона фойда 
кўриш; 
• хозирги ва келажак авлодни ўйлаган ҳолда атроф муҳитни 
ҳимоя қилиш.
Тузилиши:
1. Конференция, қўмиталар. 


99 
2. Бошқарувчилар Кенгаши. 
3. Котибият, Бош котиб. 
4. ОПЕК иқтисодий комиссияси.
ОПЕК аъзо-давлатлари жаҳон нефть заҳираларининг 2/3 қисмини 
назорат қилади. Уларнинг ҳиссасига умумжаҳон нефть ишлаб 
чиқаришнинг 40 %и ва жаҳон экспортининг ярми тўғри келади. 

Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling