Гимнастика ва уни ўқитиш методикаси


Онгли ва актив принциплари


Download 0.97 Mb.
bet19/27
Sana16.06.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1513266
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   27
Bog'liq
Gimanstika

Онгли ва актив принциплари.
Бу ўқувчининг тарбияси ва моҳияти онгли равишда бўлган муносабатини кузатади.
Кўргазма омили.
Кўргазма ҳаракатнинг техникаси ҳақида кўпроқ маълумот ва вазифани тўлароқ тушунтиришда катта роль ўнайди. Кўргазмали ўқитишда қатнашувчиларнинг индивидуал кўрсаткичлари ҳисобга олиниши шарт (ёши, тайёргарлиги, ўқишга муносабати). Болалар билан шуғулланишда одатда якка ҳолда кўргазмали ҳаракатлардан фойдаланилади, сифатли кўрсаткич. Кўргазмали тақкослаш. Катта ўқувчиларни ўқитишда уларнинг ҳаракатланиш тажрибаси, махсус билимлари орқали бажарилади. Енгил атлетика машқларини ўргатишда турли ҳаракатлардан фойдаланилади.
- машқни кўрсатиш;
- ҳаракатни расмлар, схема ва кинограммалар орқали кўрсатиш;
- қўшимча сигнал ва ориентирларни ишлатиш.
Тушуниш принципи.
Ҳар қандай ўрганилиши керак бўлган ҳаракат, етарлича мураккаб бўлиши керак. Шунинг учун ўқитувчи ўқувчининг имкониятлари ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиши шарт. Киритиш принципи умумий педагогик методларнинг қоидалари орқали очилади; енгилдан-қийинга, маълумдан-номаълумга, оддийдан-мураккабга. Шу билан биргаликда амалиёт енгил атлетика машқларини ўқитишда шуни кўрсатадики, ҳаракатнинг оддийдан - мураккабга ўтишини ўқитиш биргина тўғри йўл эмас. Ҳаракатларнинг мураккабдан - оддийга ўтиш пайтлари ҳам бўлади, агарда булар ўргатилаётган жуфт ҳаракатларнинг тезроқ ўзлаштирилишига ёрдам берса.


Систематиглик омил.
Бу омил бир масаладан иккинчисига, бир босқичдан бошқасига ва бир машқдан бошқа янгисига ўз вақтида ўтишни ўргатади. Ўқитувчи ўтган машқ билан келгуси машқнинг бир-бирига тўғри келиши учун қўйидагиларни билиши шарт:
- ҳаракатларнинг аниқ кетма-кетлиги;
- янги, янада мураккаб машқларга ўз вақтида ўтишни;
- ўқувчининг имконияти ва активлигини сақлаб туриш мақсадида иш ва дам олинишнинг кетма-кетлигини.
Ўқитишнинг бу омиллари ўқиш жараётининг алоҳида томонларига хос ва бир-бири билан боғлиқ.


Гимнастика машқларининг ўзаро боғлиқлиги.
Гимнастика билан шуғулланиш жараёнида турли хил машқлар бажарилади, янгилари ўрганилади, эскилари қайтирилади, улардан қўшилмалар тузилади. Бирлашиб ҳаракат қилиш натижасида бир нечта ҳаракатларни ўрганишда осонлашади. Шу муносабат билан янги ҳаракатларни ўрганишни режалаштиришда иложи борича ҳаракатлардаги бирлашишга интилиш керак.
Одатда аллақачон ўрганилган, янгиси билан ўхшаш, сўнгисини ўрганишни осонлаштиради. Бу ерда янги координацион алоқаларнинг кучайтирилиши ўқувчининг ҳаракатланиш тажрибасидан фойдаланиш билан рўй беради. Қоида бўйича махсус танлаб олинган ҳаракатланиш машқлари янги гимнастик ҳаракатларни ўзлаштиришга ёрдам беради. Алоҳида машқнинг ижобий таъсири бутун бир ҳаракатлар гуруҳини ўрганишга катта ёрдам беради. Масалан: батутда сакраш бир қатор енгил атлетика машқларини эгаллашга ёрдам беради.
Дарсларни ташкиллаштириш ва режалаштиришда ва гимнастика машқларини ўрганишда қуйидаги бирлашиш ҳаракатларига амал қилинади:
1) бирлашиб ҳаракат қилишнинг натижаси янги ҳаракатларга катта таъсир қилади;
2) бир-бирига ўхшаш ҳаракатларни танлашда нафақат ҳаракатнинг шаклига, балки унинг структура ҳаракатларини баҳолаш, айнан уларнинг сон кўрсаткичи: амплитуда, тезлик, ритм ва бошқалар.



Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling