Гимнастика ва уни ўқитиш методикаси
Download 0.97 Mb.
|
Gimanstika
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хатолар сабаби ва турлари.
Қисмлар бўйича ўрганиш.
Қисмлар бўйича ўрганиш услуби ҳаракатлантирувчи ҳаракат алоҳида қисмларини такомиллаштириш имкониятини беради. Бу мазкур услубининг катта устунлигини ташкил қилади. Шу устунлик билан бир қаторда мазкур услуб камчиликлари ҳам бор. Шундай ўқитиш кўп ҳолда шунга олиб келадики, ажратилган белгилар бутун ҳаракатда бўлишига қараганда бир қанча бошқача бўлиб қолади. Турникда орқага синов билан кўтарилиш унинг орқасидан бевосита келадиган айланишли кўтарилишга қараганда умуман бошқача. Бутундан ажратилган белгилар қийинчилик билан бирлаштирилади, сабаби улар ўртасида мантиқий боғлиқ йўқолади. Қисмлар бўйича ўрганиш услубида баъзида керак бўлмаган ҳаракатлантирувчи одатлар юзага келади. Масалан, гимнастик эшакка югуриб келиб, устидан ўтиш, югуришни тўхтатиш ва анжомда қўлни ушлаб қолишга олиб келади. Қисмлар бўйича бутунлигича ўрганиш амалий услубига кўп ҳолда қўшиб ўрганишади. Бошида ҳаракатлантирувчи ҳарақатни бутунлигича ўрганишади. Кейин белгиларга ўтишади ва охирида яна бутун ҳаракатга қайтишади, агар талаб қилинса, унинг алоҳида қисмларини такомиллаштиришга бир неча бор келишади, амалиёт кўрсатишича, услубларни бундай қупиш ўрганишида энг яхши натижаларни беради. Хатоларнинг олдини олиш. Ўрганиш тўғри услубида ҳаракатлантирувчи қўникмаларни ўзлаштириш жараёни хатолар билан содир бўлмайди. Хатолар бўлиши керак деб ўйлашга асос йўқ. Бироқ жисмоний машқларни бажаришда хатолар, айниқса, ҳаракатлантирувчи кўникмаларни шакллантириш бошлангич даврида бўлиши мумкин. Шунинг учун уларни бошидан бошлаб кучайиб кетмасидан олдини олиш керак. Хатолар сабаби ва турлари. 1. Ўрганувчи томонидан берилган ҳаракатлантирувчи вазифани нотуғри тушуниш, ўқитувчи тушунтиришларини тушунмаслик ёки кўрсатилган машқда муҳимини иккинчи даржалидан ажрата олмаслик. Бу ўқитувчининг яхши тушунтирилмаганидан ёки ўқувчининг эътиборсизлигидан келиб чиқади. 2. Ҳар қандай янги ҳаракат учун олдиндан ўйлаб чиқилган ақлий хомакиси, ҳаракатларни бажариш. Ҳар қандай тасаввур талаб қилинади. Ҳар қандай одам ҳам бирданига бирининг уддасидан чиқа олмайди. Ўрганувчи ўз нотуғри ҳаракатлантирувчи тасаввурларини тўғри деб қабул қилишидан хатолар такрорланиши сабаби. 3. Бажариш ақлий лойиҳасин мушак сезгилари билан тўғри келмаслиги. Бу ҳатолар сабабини олдини олиш анча мушкул. 4. Умумий жисмоний тайёргарликнинг етишмаслиги. Бу хатоларни юзага келишнинг энг кўп учрайдиган сабабларидан бири. Ўз кучига ишонмаслик, дадилликнинг йўқлиги. Эски ҳаракатлантирувчи кўникмалар, тўғри келмайдиган спорт анжоми, машғулотлар жойининг ёмон ҳолати. Муҳим ва аҳамиятсиз хатолар. Ҳаракатлантирувчи ҳаракат асосий механизмини бузадиган хатолар муҳим кўпол хатолар деб ҳисобланади. Аҳамиятсиз хатолар - ҳаракатлантирувчи ҳаракатнинг алоҳида қисмларига киради. Улар ўрганувчи машқларни кичик нуқсонлар билан ўзлаштирганда юзага келади. Ҳатолар типик - оммавий бўлади, масалан, қисқа масофага югуриш, старда-тосни юқорига кўтариш, қўлга етарли даражада бўлмаган оғирликни бериш. Талаба билан олиб бориладиган жисмоний маданият дарси вақтини режалаштириш қайдномаси ---------синф --------------мактаб -------------Ташкент ш. Кузатилаётган ўқувчи. Ўтказиш санаси____________ Исм шарифи ___________ Ўтказиш жойи _____________ Спорт зали ______________ Вазифалар: 1. Паст турниқда синов комбинациясини такрорлаш 2. Акробатика ёрдамида йўналтирувчи қобилиятларни тарбиялаш 3. Ўйинда сакрашларни бажариш қобилияти ва кўникмаларини мустаҳкамлаш. Ўзини текшириш саволлари: 1.Болаларда ҳаракатлантирувчи вазифаларини шакллантириш хусусиялари 2. Турли ёшдаги болаларни гимнастик машқга ўргатиш услублари. 3. Дарс тузилиши. 4. Дарс назорати усулублари.
Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling