Гимнастика ва уни ўқитиш методикаси


Умумривожлантирувчи ва тайёрлов машқлари


Download 0.97 Mb.
bet26/27
Sana16.06.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1513266
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
Gimanstika

Умумривожлантирувчи ва тайёрлов машқлари.
Умумривожлантирувчи машқлар. Уларга умумий ҳар тарафлама жисмоний ривожланиш мақсадида белгиланадиган турли жисмоний машқлар киради.
Уларни оддий машқлар, ихтиёрий ҳаракатлар, мускулларни сифатий ишлаб чиқиш учун умумривожлантирувчи, умумтайёрлов бўғим машқлари деб аташади. Фикримизча, энг мос келадиган ном-умумривожлантирувчи машқлар номидир. Улар ҳар тарафлама жисмоний ривожланиш мақсадида белгиланади. Бунинг учун турли жисмоний машқлар татбиқ қилинади. Ўқитувчи керакли машқларни танла олишни ва уларнинг систеамиини билиши керак.
Тайёрлов машқлари. Тайёрлов машқлари умумривожлан-тирувчилардан ўзига хослиги билан фарқланади, тайёрлов машқлари вазифаси - жисмоний хислатларни ривожлантириш. Асосий машқларга яқин бўлган тайёрлов машқлари энг фойдалидир. Масалан, оғирлик билан сакраш, қўргошинли камар билан сакраш. Озолин ҳисоблайдики, оғирлик машқлари нафақат асосан бошқарув фойдасини аниқлайдиган мушаклар оғирлигини кўпайтиради, балки юқори иродавий ҳаракатларга бўлган ҳаракатларни тарбиялайди. Маълум бир ҳарақатларни такомиллаштириш ва жисмоний ривожлантириш вазифаларини бир пайтда ҳал қиладиган машқлар энг яхши тайёрлов машқлари бўлади. Тайёрлов машқларининг катта аҳамиятини белгилаган ҳолда улар билан қизиқиб кетишни олдини олиш керак. Бу машқлар фақат қўшимча вазифани бажаради. Улар фақат ҳаракатлантирувчи кўникмалар шаклланиши жараёнини енгиллаштиради ва асосий машқлар одатда вазифа бўлиб қолиб, спорт-техник натижаларни яхшилашни тўхтатади. Жуда катта уларнинг сони ва вақтни бекорга сарф этишга мақсади асосий машқлардан тайёрлов машқларига ўтиб кетишига олиб келади.
Дастлабки ҳолат.
Ҳар қандай ҳаракатлантирувчи ҳаракат дастлабки ҳолатдан бошланади (қуйи старт, босқичнинг жанговор вазияти, сузувчининг старт ҳолати ва ҳ.) Дастлабки ҳолат аҳамияти турлича:
1. У бўладиган ҳаракатлантирувчи ҳаракатга эътиборни бир ерга тўллашга ердам беради.
2. Танага маълум бир олатни берган ҳолда машқлар таъсирини аниқлайди. Тана айрим қисмлари ёки айрим мушак гуруҳларига таъсир қилиш имкониятини беради.
3. Дастлабки ҳолатга ҳаракат йўналиши ва амплитуда боғлиқ.
4. Машқларни енгиллаштиради. ёки аксинча жисмоний вазифаларни оғирлаштиради, масалан: танани орқага гимнастик ўтиричда ўтириб, қўлларни белда ушлаб энгаштириш енгилроқ бўлади ва уларни юқорига кўтарса, оғирроқ бўлади.
5. Жисмоний кучларнинг янада самарали кўринишига ёрдам беради, масалан, жойдан туриб узунликка сакрашда тана бўйлаб узунликни кенгайтириш имкониятини беради, итарилиб сакраш натижаси дастлабки ҳолатдан югуриб келишга боғлиқ.
Ҳар қандай дастлабки ҳолатда бош ҳолатига алоҳида эътибор бериш одам танасининг ўзгариши ва турғунлигига таъсир қилади. Бошнинг тўғри ҳолати дастлабки ҳолат ҳамда жисмоний машқларни бажариш учун аҳамиятга эга. Дастлабки ҳолат ҳақида фикр юритилганда, одатда тана таянчи майдонига эътибор беришади (туришда тўхта ҳолатига, осилиб турганда қўлларни ушланишига).
Бош ҳолати катта аҳамиятга эга эмас. Жисмоний машқларни бажаришда бош ҳолати ҳаракат олдини олади ва ҳаракат учун дастлабки ҳолат бўлади.Бўйин тонус рефлексларининг таъсири турғунлик хусусиятли машқлар ҳамда ўзгариш хусусиятли машқларда эътиборга олинади. Бош ҳаракати ҳолати ва йўналиши тана ҳаракати керакли туриш ва йўналишида ҳаракатлантирувчи кўникмалар шаклланиши жараёнини енгиллаштиради.



Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling