Гимнастика ва уни ўқитиш методикаси


Ўқувчиларни гимнастика машқларига ўргатиш методикаси


Download 0.97 Mb.
bet23/27
Sana16.06.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1513266
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
Gimanstika

Ўқувчиларни гимнастика машқларига ўргатиш методикаси.
Содда машқлар кўп ҳолда кўрсатиш, тушунтришдан кейиноқ дарҳол ўзлаштирилади: мураккаброқлари узоқ муддатли ўргатиш ва турли хил усулбларни татбиқ қилишни талаб қилади. Турли синфларда машқларни танлаш ва уларни ўтказиш методикаси шуғулланувчилар ёши хусусиятларига боғлиқ.
Кичик мактаб ёши (7-9 ёш). Баъзи бир функционал системалар скелет-мушак системаларни ривожланишининг якунланмаганлиги сабабли 7-9 ёшдаги болаларга кўйидаги асосий гимнастика машқлари тавсия этилади: юриш, югуриш,оғма ўтиргичга чиқиш, гимнастик деворга чиқиш, узоқликка отиш, 1м баланликдаги тўсиқ орқали ўтиш, копток отиш ва тутиш, нишонга отиш, тўлдирилган коптоқларни олиб ўтиш, мувозанатда машқлар, сакрашлар (узунликка ва 80 см лик баландликка), акробатик машқлар - ўмбалоқ ошиш, думалашлар, куракларда адни ростлаш. 7-9 ёшдаги болаларга тақлиф қилиш хос, шунинг учун уларни ўргатганда ўқитувчига қуйидаги поиларни гапириш мақсадга мувофиқ бўлади: “Мен қилгандек қилинг”, сабабли бу ёшдаги болаларда ўртача кўникмалар секин шаклланади, кўпгина машқларни ўйинларга яқинлаштириб ёки ўйинлар шаклида олиб бориш тавсия этилади.
Ўрта мактаб ёши (10-15 ёш). Гимнастика жисмоний хислатларнинг келгуси ривожланиши, маънавий - ирода хислатларни тарбиялаш, асосий ҳаракатлантирувчи кўникмаларни такомиллаштиришга ёрдам беради,. Ўрта ёшдаги болалар ўсиши ва ривожланиши бир хилда бўлмайди (жинсий уйғониш). Қизлар семиради ва куч, тезлик, чидамлилик борасида ўғил болалардан орқада қолади. Ҳаракатлантирувчи кўникмаларнинг шаклланиши уларда тезроқ амалга ошади, шунинг учун улар мураккаброқ машқларни бажаришга қобилиятли.
Асосий усулубий кўрсатма. - қатъий услубий тартибда материални ўрганиш, болалар ўқув материалини энг содда шакллардан бошлаб унча катта бўлмаган қисмлар бўйича ўзлаштириш керак. Турли оғирликдан копток билан турли масофадан нишонга отиш), юқорига чиқиш техникаси ва тезлиги). (қизларда рақс ҳаракатларига мойиллик)
Бу ёшда ҳаракатлантирувчи вазифа тез ривожланади, шунинг учун улар берилишина кўра мураккаб машқларни эгаллашга қобилиятли.
Катта мактаб ёши (16-18 ёш). Юқори жисмоний иш қобилияти билан тавсифланади. Катта куч ва энчилликни талаб қиладиган машқларни бажаришга қизиқиш ўзгаради. Қизлар ва ўсмирлар жисмоний тарбияси машғулотларини алоҳида ўтказиш зарур. Ўсмирлар асосий амалий ҳаракатлантирувчи кўникмалар табиий ва сунъий тусиқлардан ўтиш, турли юкни олиб ўтиш, турли айланишларни бажариш қобилиятларини эгаллайдилар. Барча жисмоний хислатларни такомиллаштиришдан ташқари қизлар қорин мускуллари, елка камари, оёқ мушақларини мустаҳкам-лашга эътибор бериши керак.
Гимнастика дарслари. Тузилиши. Гимнастика машғулотлари дарс шаклида ҳамда мустақил машғулотлар шаклида ўтказилиши мумкин.
Дарсда қуйидаги вазифалар тартиб билан ҳал қилинади:
1. Шуғулланувчиларни ғайрат ва вақтни кам ишлатган ҳолда энг юқори натижаларга эришиши.
2. Бутун машулот пайтида шуғулланувчилар юқори иш қобилиятини сақлаб қолиш.
3. Шуғулланувчилар соғлиги учун машғулотларни ўтказиш тартиби, яхши шарт-шароитларини таъминлаш.
4. Гимнастика билан шуғулланиш учун учта фаза хос (бўйсунувчи, асосий, якуний).
Дарсни ўтказишига бўлган умумий методик кўрсатмалар.
Таълим мақсадларини аниқлаш. Дастлабки вазифа дарс мақсади (вазифа) ҳисобланади. Мақсадни тўғри белгилашга дарснинг ташкилий воситалари, услублари ва шаклларини танлаш боғлиқ. Асосий манба бўлиб давлат дастури хизмат қилади. Дарсда ўқитувчи шуғулланувчиларга амалий ва спорт машларини тўғри бажариш усулларига ўргатади. Дарс вазифаларини аниқлаб ва уларни ҳал қилиш учун энг яхши воситаларни танлаб, ўқитувчи мунтазам равишда шуғулланувчилар ҳаракатини кузатиш керак.
Ўқитувчининг юқори талабчанлиги унинг обрўсини оширади. Дарсда ўта юқори интизомни ушлаб туриш керак. Бироқ бутун дарс мобайнида ўқувчиларни танг ҳолатида ушлаш шарт эмас. Ўқитувчига ҳар доим шуғулланувчилар эътиборини жалб қила олиш имкониятини бера оладиган ўқувчилар билан ўзаро муносабатларни ўрнатиш керак.
Дарснинг тайёрлов қисмида асосий қисм вазифаларини бажаришга тайёргралик амалга оширилади. Бу қисмда саф машқлари (югуриш, юриш, сакраб туришлар, рақс ҳаракатлари), умумривожлантирувчи машқлар (анжомлар билан, гимнастик деворда, куч, чидамлилик, эгилувчанлик ўйинлари) татбиқ қилинади.

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling