Гимнастика ва уни ўқитиш методикаси


Download 0.97 Mb.
bet25/27
Sana16.06.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1513266
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
Gimanstika

Дарс якуний қисми.
Умумий вазифалар:
1. Тезда тикланиб олишга ёрдам кўрсатиш. Гимнастик машқларни бажариш деярли ҳар доим маълум бир ҳавф-хатар билан боғлиқ. Шуғулланувчилар билан ўзига ишонмаслик қиссини йўқотиш учун кўрсатилаётган иродавий ҳаракат психикани чарчатади. Демак, дарс якуний қисмида ўтказиш мумкин бўлган танаффус керак.
2. Натижаларни жамлаш (шуғулланувчилар интизомли, фаоллик, кутиладиган ва ҳақиқий натижалар, мустақил иш учун топшириқлар).
Воситалар:
1. Тинчлантирувчи машқлар.
2. Чалғитувчи машқлар.

  1. Шуғулланувчилар эмоционал ҳолатини оширишга ёрдам берадиган машқлар (ўйин, эстафета, рақс ва б.)



Ҳаракатлантирувчи хислатларни ривожлантириш
(куч. чидамлилик, тезлик, эгилувчанлик ва чаққонликни ривожлантириш)
“Ҳаёт - бу оқсил таналари яшаши усули. Унинг энг муҳим белгиси, организмдаги доимий ҳаракати, уларни ўраб турган табиат билан доимий алмашинуви ҳисобланади, шу билан бирга бу моддалар алмашинуви тўхташи билан ҳаёт ҳам тўхтайди”.
Харакатлантирувчи хислатларни ўрганиш жараёни.
Ҳаракатлантирувчи ҳаракатни эгалаш жараёнида ўрганувчи унинг олдига қуйилган ўкув топшириғини тушуниб етади, сўнг ҳаракатлантирувчи ҳаракатни ўрганишга киришади ва уни эришган натижаларни мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш учун такрорлайди.
Биз таълимнинг 4 та асосий қисмларини фарқлаймиз.

  1. Топшириқни тушуниб етиш.

  2. Ҳаракатлантирувчи ҳаракатни ўрганиш.

  3. Мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш

  4. Ўрганиш натижаларини таҳлил қилиш.

Ҳаракатлантирувчи вазифани тушуниб етиш.


Шуғулланувчи аниқ вазифани ва ҳаракатлантирувчи ҳаракат механизмини тушуниб етади. Жисмоний машқларни тушунишда уларни ақлий онгиш катта аҳамиятга эга. Озолин 1920 йилда лангар чўп билан сакрашга биринчи бор ўрганишида у ўша пайт СССР рекордичи бўлган Дъяковни кузатгани ҳақида ёзади. Лангарчўп билан сакраш учун мўлжалланган чуқурликдан четда туриб, қунт билант Дъяковни кузатар, ва ҳаёлан унинг ҳар бир ҳаракатини қайтарар эди, қўлга лангарчўпни олиб, тез янада тез югурар эди, лангарчўпни қутига тушириб, итариларди ва кейинги онгда юқорига парвоз қиларди, узун тахтачадан утиб, ўз сакрашини ерга тушиш билан якунларди.
Ўз навбатини гимнастик ўтиргичда ўтириб кутаётган ва ўз ўртоқлари машқларини кузаётаетган гимнастикачи машқни жуда яхши тушунади, сабаби у ҳақида олдиндан аниқ тасаввурга эга бўлган. Мушакларни машққа тайёрлаб туриш катта аҳамиятга эга. Бўшашган мушаклар билан туриб куч талаб қиладиган машқни бажаришни тасаввур қилиб бўлмайди, ва аксинча ўзига бўшаштиришни тасаввур қилган ҳолда бутун ўз танасини хаёлан йўналтириб, мушакларни бўшаштиришга эришиш мукинми.
Ҳаёлан ўзини тайёрлаш одатда беихтиёр яратилади, лекин у онгли равишда кучаяди ва сақланиб қолади.
Шунингдек ҳаёлан ўзини тайёрлаш жуда муҳим ўрганувчи бутун ўз диққатини бажариш керак бўлган машққа қаратиши керак. Шундай ўзини тайёрлашнинг катта аҳамияти ҳақида спорт усталари гапириб ўтади. Улар машқ қилиш пайтида чалишни тавсия қилмайди. Масалан дискни отишни машқ қилишда қандай қилиш, яхши-дискни отиб орқасидан бориш ёки уни олиб келишлигини кутиш яхмими деган саволига биз ўзига хос жавоб олдик: дискни отгандан сўнг орқасидан кетган яхиш: бора туриб, ҳаракатларда нимани тўғрилаш кераклигини ўйлаб чиқалган дмскни қўлда ушлаб уни ҳис этман. Агар дискни бериб туришса диқкатлим тарқаб кетади.
Машқни бажариш уриншишлари.
Машғулотларда ўрганувчи қўшимча вазифани ҳал этишни олдиндан ўйлаб чиқади. Бу лойиҳа ҳаракатланишга тайёргарлик, ўхшаш ҳаракатлар ҳақида тасаввурларга тайёрлик ҳамда ҳаракатни кутилмаганда ўзгаришига қўшимча лойиҳаларга эга. Бундай ички ўзини тайёрлаш бош мия катта ярим палласи қобиғида асосий ўчоқ яратади.
Асосий ўчоқ (манба) ҳаракатлантирувчи вазифани ҳал этиш лойихасини янада аниқ бажаришини таъминлайди, асосий ўчоқ туфайли ўрганувчи ҳаракат қушимча лойиҳаларини тайёрлаб туради, масалан, гимнастикачи харида орқага катта айланишни бажариб ва кафтларда қадни ростлагунча ўзини эҳтиёт қилиб, тўпланиб спорт анжомдан сакраб тушади.
Ҳаракатлантирувчи вазифани ҳал этиш ақлий лойиҳа мушак сезгирлари ва қабул қилишларини тўғрилашни талаб қилади. Бунинг учун ўрганувчи эҳтиёткорона, ўртача куч билан бутун машқ ёки унинг алоҳида қисмларини бажаришга ҳаракат қилади. Агар бу ҳаракатни уддаласа, унда у ўзига ўрганаётган ҳаракатланувчи ҳаракат ҳақида тўғри тасаввурга эга бўлади. Ўз уринишларини қайтариб, доимий равишда сенсор тузатишларни ҳаракатлантирувчи лойиҳага киритган ҳолда ўрганувчи ўз ҳаракатланувчи тасаввурларини янада аниқлаштиради. Тўғри тузилган ўкув жараёнида машқни бажаришдан биринчи ўриниш одатда муваффақият билан тамомланади.
Ҳаракатлантирувчи тасаввурлар.
Ҳаракатлантирувчи тасаввурлар асосида сезги қабул қилишлар ётади. Ҳаракатлар ҳақидаги мавҳум ўклар сезги ва қабул қилишлар билан мустаҳкамланмаса, кўп ҳолда машқ бажаришга уринишда хатоларга олиб келади.
Ҳаракатлантирувчи сезги ва қабул қилишлар тасаввур ва жисмоний машқлар ҳақидаги тушанчалар асосини ташкил этади. Мушак сезгилар турлари ва белгилари тўхтамсиз. Мушаклар органик ҳолатининг мушак қабул қилишлари (лат ейиш, эт узилиш ва чарчаш сезгирлари) ва мушак таранглигиини қабул қилиш. Мушак таранглилиини қабул қилиш бизга тана ҳолати ва ҳаракатлари ҳақида тасаввур беради. Сеченовга кўра мушак ҳиссидан ташқари ҳаракат улчагичи эшитишдир, масалан, ҳисоб, мусиқа остида гимнастик машқларни бажариш.
Ҳаракатлантирувчи қабул қилишлар билан бошқа рецепторлар сигналлари билан тасвирланади, масалан, кўриш образлари, яъни кўриш ҳаракатлантирувчи тасаввурлар. Биз ёпиқ кўзлар билан тана ҳолати ҳакида фикр юритишимиз мумкин. Боксдаги зарбалар бирин-кетин шундай тез келадики, боксчи кўриш қабул қилишлар ёрдамида тушуниб, англай олмайди. Циркда гимнастикачилар ёпиқ кўз билан турникда катта айланишли сальтони бажаради. Дорда юрадиганлар бошига қоп кияди. Бундай ҳолларда кўриш фақат маълум сезгилар ўрнини босади. Кўриш бизга якунланган натижада ҳаракатлар бажариладиган вазият ҳақида тасаввур беради. Кўриш ёрдамида билан таянч сакрашда югуриб келишдан то гимнастик от баландлигига итарилиш жойигача бўлган масофа баҳоланади. Айнан қандай ҳаракатлар бажарилиши керак бўлган ҳакидаги тасаввур мушак сезги ва қабул қилишлардан келиб чиқади, кўриш қобилияти спорт анжоми билан бўлган ҳаракатда катта аҳамиятга эга (коптокни баскетбол саватига ташлаш).

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling