Гипс қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган минерал сифатида
Download 0.55 Mb.
|
Документ Microsoft Word
Гипскартон листларининг турлари
Картон қобиқдаги гипскартон лента конвейерда тайёрланиб, сўнг кесилади ва улар алоҳида листларга айланади. Конвейердан олинган ҳар бирта лист тўртта қиррага эга – иккита ишлов берилган ва иккита ишлов берилмаган (картон билан ёпилмаган). Картон қобиқ гипс ўзакга маҳкам елимланган. Гипскартон листларининг турлари ва уларга қўйилган талаблар тегишли меъёрлар ва стандартлар билан регламантланган. КНАУФ корхоналари ишлаб чиқараётган ГКЛ лар ассортименти уларнинг ишлайдиган шарт-шароити, қўллаш жойлари ва тайёрлаш технологияси билан аниқланади. Гипскартон листлар икки типга бўлинади: гипскартон қурилиш листлари ГКЛ (GKB) ва оловга чидамли гипскартон қурилиш листлари (оловга чидамли листлар) ГКЛО (GKF). ГКЛ нинг икки тури ҳам асосан қурилиш гипсдан қилинган бўлиб, уларнинг юзаси ва бўйлама қирралари мустаҳкам картон билан елимланган. Лист ўзагини ташкил этувчи гипс қоришмаси таркибига турли хилдаги қўшилмалар ва тўлдиргичлар киритилади. Гипс ўзагига оловга чидамли тўлдиргич сифатида минерал толалар қўшилади, бу минерал толалар иссиқликдан сув парланиш ҳолати юзага келганда гипсни бўлакларга парчаланишига қўймайди, натижада ўзак оловга чидамли изоляцион қатламга айланади. Гипскартон қурилиш плиталари (ГКЛ, GKB) турли хилдаги текис юзаларни, «ҳўл» сувоқ ўрнига қоплаш учун мўлжалланган. Уларни яна шифтларнинг каркас асосини ёпиш, осма шифтларни қуриш ва йиғма пардеворларни ясаш учун ишлатиш мумкин. Оловга чидамли гипскартон листлари (ГКЛО, GKF) девор ва шифтларни қоплаш, олов чиқиш хавфи юқори бўлган хоналар орасидаги пардеворларни қуриш учун ишлатилади. Бу листларнинг гипс ўзагига шиша толали тўлдиргичлар қўшилган. Европа стандартлари яна ГКЛ ларнинг иккита тўрини ишлаб чиқаришда қўлланилади, булар юқори намликга (75%дан кўп) эга бўлган хоналарнинг девор ва шифтларини қоплаш, ҳамда юқори намлик ва қурилиш конструкцияларига оловга чидамлилик талаблари қўйилган хоналар учун мўлжалланган. Картон сатҳнинг юза томони ва гипс ўзаги намликни шимилишини камайтирадиган махсус таркиб билан шимдирилган. Бу импрегнирланган листларнинг турларга (шимдирилган) юқори сувга чидамлиликга эга ГКЛВ (GKBI) ва юқори сувга ҳамда оловга чидамли (ГКЛВО, GKFI) бўлган гипскартон қурилиш листлари киради. ГКЛВ, GKBI қурилиш листларининг қўлланиш жойлари ГКЛ, GKB листлари билан бир хилдир. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling