Гипс қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган минерал сифатида
Қурилиш гипсининг физик-техник тавсифлари ва хоссалари
Download 0.55 Mb.
|
Документ Microsoft Word
1.3. Қурилиш гипсининг физик-техник тавсифлари ва хоссалари
Қурилиш гипси яримсувли гипснинг оқ кукуни кўринишида бўлиб, иккисувли гипс тошини тортиш ва 150…170 ºС ҳароратда термик ишлов бериш йўли билан олинган. Қурилиш гипси асосан β- модификацияли кристаллардан CaSO4•0,5H2O ташкил топган, шунинг билан бирга, таркибида маълум миқдорда ангидрит (СаSО4) ва парчаланмаган хом ашёнинг бўлаклари мавжуд (CaSO4•2H2O) . Қотиш муддати бўйича гипс боғловчилари уч гуруҳга бўлинади: А – тез қотадиган (2…15 мин.), Б – нормал қотадиган (6…30 мин.) ва В – секин қотадиган ( қотишнинг бошланиши камида 20 минутдан кейин). Қавс ичида қотишнинг бошланиши ва охири кўрсатилган. Гипс сифати бўйича учта навга бўлинади (I, II ва III). У 1.1.-жадвалда кўрсатилган талабларга жавоб бериши керак, чунки бу талаблар унинг асосий физик-техник тавсифларини кўрсатади. Қурилиш гипсининг хоссалари қўшиладиган сув миқдорига ва тортиш (ун қилиш) майинлигига боғлиқ. Гипсни тайёрлашда қўшиладиган сув миқдорини, кимёвий реакцияга кетадиган миқдордан, доим кўпроқ олинади. Қурилиш гипси қотиши тез бошланадиган ва тез қотадиган боғловчи модда ҳисобланади. Гипснинг қотиш муддати (бошланиши 4 минутдан олдин эмас, тугаши 30 минутдан кеч эмас) хом ашёнинг хоссасига, сақланиш муддатига, қўшилмаларнинг мавжудлигига ва бошқа факторларга боғлиқ. Ярим сувли гипснинг тезлаштирилган гидратациясини унинг таркибида мавжуд бўлган парчаланмаган дигидрат заррачалари келтириб чиқаради; кам сув қўшилганда гипснинг қотиши тезлашади ва тескариси. Гипс қоришмасининг ҳароратини 40…45 ºС га кўпайтирганда, қотиш тезлиги ошади, ҳароратни юқоридаги кўрсатгичдан оширганда эса секинлашади. Гипс қоришмасининг қотишини секинлаштириш учун унга кератинлик ва оҳакли елим секинлаштиргичлар ҳамда массасидан 0,1…0,3 % сульфат-ачитки бардасини қўшиш мақсадга мувоффиқдир. Гипс қотишини тезлаштирувчилар бўлиб, сульфатлар (темир сульфатидан ташқари), кислоталар (олтингугурт, тузли, азотли), суюқ шишалар ҳисобланади. Гипс буюмлари нам жойларда сақланса 60% гача мустаҳкамлигини йўқотади (5). Шунинг учун одатда гипсдан қуруқ жойларда ишлатиладиган деталларни тайёрлаш учун фойдаланилади. Унчалик сувга нисбатан турғун бўлмаслик гипс буюмларининг ғоваклик даражасининг кўплиги ва сувга эриши билан изоҳлаш мумкин. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling