Гипс қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган минерал сифатида
Гипскартон асосидаги тўпламий тизимлар
Download 0.55 Mb.
|
Документ Microsoft Word
. Гипскартон асосидаги тўпламий тизимлар
«Комплект» сўзи лотин тилида тўлиқ, система эса яхлит деган маъноларни билдиради. Шундай қилиб, «тўпламий тизим» (комплектная система-жамлама тизимлари) тушунчаси қурилиш материаллари, буюмлари ва бириктириш элементлари номенклатурасини англатадики, уни қўллаганда у ёки бу қурилиш вазифасининг тўлиқ ечимига эга бўлиш мумкин. Қуруқ қурилиш учун КНАУФ тўпламий тизими юқоридаги тушунчага тўлиқ мос келади. КНАУФ тўпламий тизими ўзининг функционал белгиларига асосан бир неча гуруҳларга бўлинади: пардеворлар, қопламалар, шифтлар, поллар, мансардалар. Маълум бир тўпламий тизим таркибига кирадиган элементлар номенклатураси бунда функционал вазифасига қараб, ҳамда бозор талабларига қараб ўзгариб туриши мумкин. Умумий ҳолда тўпламий тизимнинг таркибий ташкил қилувчилари қуйидагилар бўлиши мумкин: • КНАУФ компанияси томонидан ишлаб чиқарилган қурилиш материаллари ва буюмлари; • бошқа корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган буюмлар ва материаллар тўплами; • материалларнинг экологик тозалигини ва амалдаги меъёрий-техник ҳужжатларнинг талабларига жавоб берадиган сифатга эга эканлигини тасдиқловчи сертификатлар ва бошқа ҳужжатлар; • қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун ускуналар ва мосламалар; • махсус кийим; • ахборот ва техник ҳужжатлар (ахборот варақлари, техник варақлар ва КНАУФ компанияси тавсиялари, брошюралар, буклетлар, услубий ва йўл-йўриқ адабиётлари); • КНАУФ компанияси ўқув марказларида, маҳсулотлардан ва ускуналардан фойдаланиш технологик жараёнларрини, ўргатиш; • техник кузатиш (маслаҳатлар, тавсиялар, ишларни бажарилишининг техник назорати); • реклама. Тўпламий тизимнинг фойдаланувчилар билан тезкари алоқасини ҳисобга олиш билан реализация қилиш амалиёти қуйидаги тушунчани ҳам келтириб чиқарди: «КНАУФ тўпламий тизими» - бу кафолатли юқори фойдаланиш сифатига эга бўлган қурилиш маҳсулотини олиш учун замонавий технологиялардан фойдаланиб, қурилиш-монтаж ва пардозлаш ишларини таъминловчи материаллар, буюмлар, техник ва услубий ҳужжатлар ва хизматлар тўпламидир» [8]. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling