Гипс қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган минерал сифатида
Гипсдан олинган қурилиш материаллари ва буюмларини қўллаш жойлари
Download 0.55 Mb.
|
Документ Microsoft Word
. Гипсдан олинган қурилиш материаллари ва буюмларини қўллаш жойлари Гипс асосидаги буюмларни гипс қоришмасидан (гипс ва сув аралашмаси) ёки гипс, сув ва тўлдирувчилардан олиш мумкин. Биринчи ҳолатда улар гипсли, иккинчисида эса – гипсбетонли деб айтилади.
Гипсли ва гипсбетонли буюмларни тайёрлаш учун боғловчи бўлиб қурилиш ёки юқори мустаҳкамликка эга бўлган гипс , гипсцементпуццолан аралашмаси ( 40…60% ярим сувли гипс, 20…25% портландцемент, 10…25% актив қўшилмалар) , ҳамда ангидрит цементи хизмат қилади. Гипсбетонда тўлдирувчилар сифатида кварцли қум, пемза, туф, перлит, ёқилги ва металлургия шлаклари, ҳамда саноатда ишлаб чиқариладиган енгил ғовакли тўлдирувчилар –шлакли пемза, керамзит шагали, аглопорит ва бошқалар ишлатилади. Бундай буюмларда органик тўлдирувчилар бўлиб ёғоч опилкалари ва қириндилари, майдаланган қоғоз мақўлатураси, камиш танаси, зигирпоя сомони кабилар хизмат қилиб, улар гипсни яхши боғлайди. Юқори ғовакли иссиқлик ўтказмайдиган гипс буюмларини олиш учун гипс массаси таркибига ғовакларни ташкил этадиган (газ ҳосил қилишда) қўшилмалар киритилади: олтингугурт кислотаси аралашмаси, кальций карбонат, натрий ишқори (каустик сода) ва водород перекиси. Гипс билан бу моддаларнинг ўзаро таъсирида газ ажралиб чиқиб, гипс қоришмасини кўпчитади ва унда кўп миқдорда ғоваклар ҳосил қилади. Гипс яхши қурилиш хоссаларига (унча катта бўлмаган зичлик, тез қотишнинг бошланиши, оддий шароитда қотиш, юқори оловга чидамлилик, паст иссиқлик-ва овоз ўтказувчанлик, яхши ёткизувчанлик, паст электр ўтказувчанлик, экологик тозалик) эга бўлиш билан бирга, бир қатор камчиликлари ҳам мавжуд, бу камчиликлар гипс қоришмасини ва гипсбетонни қурилиш буюмларини ишлаб чиқариш учун қўллашни чегаралайди: паст сувга турғунлик; гипс буюмларини эгриланишига олиб келадиган, анча катта ҳажмий деформация; гипсбетоннинг сирпанувчанлиги; мўртлиги; металга нисбатан агрессивлиги (арматура гипсда коррозияга учрайди); мустаҳкамликнинг етарли эмаслиги. Қурилиш гипси асосидаги материалларнинг санаб ўтилган камчиликларини қисман камайтириш мумкин, бунинг учун гипс қоришмасига ёки гипсбетонга оҳак , полимерлар қўшиш, сув гипс нисбатини камайтириш виброзичлаш, арматуралаш йўллари билан уларни сувга турғунлигини ва мустаҳкамлигини ошириш мумкин. Гипсбетонни эгилишга мустаҳкамлигини ошириш ва мўртлигини камайтириш учун унинг таркибига толали тўлдиргичлар киритилади ( шиша толаси, шиша ўрамалари, материя бўлмаган шиша толали полотно, ёғоч толалари ва опилкалар). Гипсбетонни шу билан бирга, метал симлар ёки сеткалар билан арматуралаш мумкин, бунда уларни антикоррозион таркиблар билан қоплаш зарур, мисол учун бўёқлар ёки олифалар билан. Карбамид смоласи билан корилган гипс интенсив хоссаларга эга бўлади, ўз навбатида бу унга юқори мустаҳкамлик ва сув ўтказмасликни беради. Гипсли, гипскартонли ва гипстолали буюмлар ўз вазифаси бўйича қуйидаги турларга бўлинади: пардевор учун панел ва листлар; пол асоси учун панеллар; қопламали гипскартон листлар (гипсли қуруқ сувоқ); иссиқлик ўтказмайдиган гипсперлитли листлар; ташқи деворлар учун тошлар; шамоллатиш блоқлари; оралиқ том учун буюмлар; санитар-техник кабиналар; оловдан ҳимоя қиладиган буюмлар; биноларнинг ташқи ва ички юзаларини пардозлаш учун қуйма архитектура деталлари. Гипс буюмлари яхлит тўла ва ичи бўш бўлиши мумкин. Гипс ва гипсбетон буюмлари турли усулларда қолипланади: қуйма, вибрациялаш (титраш), босим остида. Прокатлаш, бу жараёнлар натижасида улар талаб этилган мустаҳкамликга эга бўлади. Гипсбетон ва гипс буюмлари бинонинг ташқи конструкцияларини ташкил қилишда қўлланилиши билан бирга (ташқи юзани юқори сувга турғун билан ишлов бериш шарти билан), масалан, тўлдиргичли гипс қоришмасидан тайёрланган гипсбетон тошлар, ички конструкцияларни ташкил қилишда ҳам ишлатилади (қопламалар, пардеворлар, потолоқлар, поллар, ҳамда архитектура деталлари кўринишида. Қалинлиги 25см ли арболитдан қилинган деворнинг термоқаршилиги 51 см қалинликга эга бўлган ғишт деворнинг термоқаршилигига тенгдир. Оддий қурилиш гипсидан қилинган ички деворларни, ҳавосининг нисбий намлиги 60% дан кўп бўлмаган, саноат, фуқаро ва турар-жой биноларининг хоналарида ишлатиш мумкин. Бўш танали гипсбетон тошларни, балкалар орасидаги бўшлиқни (қатор ётқизилган тўсин блоқи) тўлдириш учун ҳам, ишлатиш мумкин. Пардеворларни ишлаб чиқариш учун гипсбетон панеллардан ва плиталардан фойдаланилади. Гипскартонли ва гипстолали листлар ички пардеворларни ясаш ва ҳимоя конструкцияларни (хохлаган материалдан) қоплаш учун, рулонли томларни асосини ташкил қилиш учун ва пол остини тайёрлаш учун, ҳамда осма потолоқларни ясаш учун қўлланилади . Турли хилдаги бино ва иншоотларни фасад ва интерьерларини пардозлаш учун қуйма деталлар, декоратив элементлар, сқўльптуралар, қоплама материаллар, масалан, сунъий мармар кенг қўлланилади. Гипскартондан тайёрланган эгри чизиқли конструкция ва элементлар ҳам кенг қўлланилади. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling