Гипс қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган минерал сифатида


ГКЛ нинг физик-техник тавсифлари ва қурилиш хоссалари


Download 0.55 Mb.
bet8/20
Sana18.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1591682
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20
Bog'liq
Документ Microsoft Word

ГКЛ нинг физик-техник тавсифлари ва қурилиш хоссалари

Гипсдан қилинган материал ва буюмларнинг физик-техник тавсифлари гипснинг нави, қорганда қўшиладиган сувнинг миқдори, таркибнинг донадорлиги, тозалиги, куйдириш ҳарорати ва гипс қоришмасига қўшиладиган, қўшилмалар билан аниқланади. Гипснинг юк остида деформацияланиши юкнинг миқдори, гипснинг ғоваклиги ва намлигига боғлиқдир. Бу ҳолларда деформациялар қайишқоқ (аслига қайта оладиган) ва пластик қайишқоқмас (қолдиқли) бўлиши мумкин. Гипснинг пластик деформацияси айниқса уни узоқ вақт юк остида ушлаганда билинади, қайсики юкни оширмаганда ҳам деформацияланиш давом этаверади. Бунақа пластик деформация судралма деформация деб аталади. Гипснинг деформацияланиши унинг ғоваклиги ва намлиги ошиши билан ошади.


Фойдаланиш шароитларида ГКЛ лар иқлимий факторларнинг яни, атроф муҳитнинг ўзгарувчан намлиги, ҳароратнинг тушиб кўтарилиши, ультрабинафша ва инфрақизил нурланишлар таъсирида бўлиб, эгилишга, чўзилишга, силжишга ишлайди. Бундай шароитларда ишлаган ГКЛ ларнинг физик-техник тавсифларини маълум даражада лаборатория шароитларида, намуналарни юк остида синаш йўли билан ва юқорида кўрсатилган факторлар таъсирида уларнинг хоссаларини ўрганиш натижасида аниқлаш мумкин. ГКЛ намуналарини мустаҳкамликга синашнинг тажрибавий схемалари 2.5.-расмда кўрсатилган.
ГКЛ намуналарини мустаҳкамликга синашнинг натижалари 2.3.- жадвалда келтирилган.
Массаси бўйича 1% сув шимиган ГКЛ нинг эгилишга бўлган мустаҳкамлигини йўқотиши 20% га, 10% шимиган эса – 70% га тенг. Қуритилгандан кейин олдинги мустаҳкамлик микдорлари қайтарилади.



2.5.- расм. ГКЛ намуналарини мустаҳкамликга синашнинг схемалари
а – сиқилишга; б – чўзилишга; в – силжишга; г - Бринелл бўйича қаттиқликга;
д – эгилишга.


.Гипскартон қопламалар ва комбинациялашган панелларни қадоқлаш, траспорт билан ташиш, сақлаш ва жойлаш
ГКҚ лар конвйердан чиқиши билан штабелчи орқали 50…60 талаб полиэтилен пленкалари ёрдамида пакетланади. Пакетлар албатта бир хил турдаги ва ўлчамдаги ГКҚ лар билан ётқизилиб жамланади (комплектланади). ГКҚ пакети ≤ 0,5 м оралиқ билан паддонларга ёки тагликларга тахланади (6 тадан кам бўлмаган миқдорда).Тагликлар албатта бир хил баландликга эга бўлишлари керак. Тагликлар сифатида ёғоч брусларини ёки бир бирига қўйилган, гипскартондан қилинган тасмаларни ишлатиш мумкин. Транспортлаш учун тайёрланган ГКҚ пакетларининг баландлиги 750 мм дан баланд бўлмаслиги керак (3.1.-расм).

3.1.-расм. Намдан ҳимоя қилиш учун гипскартон қопламаларининг тасмаларига штабель қилиб тахланган, ГКҚ лар.
ГКҚ лар пакетларини тайёрловчи заводдан белгиланган жойгача ташиш пакетланган кўринишдаги юкларни ташиш қоидаларига асосан ҳамма турдаги юк транспортлари орқали амалга оширилади. Ташишда ГКҚ пакетлари штабель кўринишида шаклланиши мумкин. Штабелларнинг рухсат этилган баландлиги транспорт воситасининг габаритларига ва унинг полини юк кўтариш қобилиятига боғлиқ. ГКҚ ларни очиқ транспорт ёрдамида ташиш жараёнида уларни намланишдан сақлаш учун, ҳамма томонидан сув ўтказмайдиган материал билан ҳимоя қилиш лозим. ГКҚ ларни тайёрловчи заводдан керакли жойга (қурилиш майдончалари, тайёр маҳсулотлар омборхонаси, савдо ва қайта юбориш омборхоналари) етказгандан кейин транспорт воситасидан ГКҚ штабелларини юк кўтариш механизмлари ёрдамида туширилади ва бор транспорт воситаси (вилкали автоюкловчилар, юк автомобиллари, автокаралар) билан сақланиш жойига ташилади. ГКҚ ларни кўтаришда, туширишда, ташишда ва қўлда ташишда уларнинг қирраларига ва бурчакларига шикаст етказмасликга ҳаракат қилиш керак. ГКҚ ларни иш жойига ўтказмоқ учун махсус мосламалар (ручкалар ва белбоглар) ва вертикаль ҳолда ташиш учун аравачалар уларни ташишни енгиллаштиради ва ГКҚ ларни бузилишдан эҳтиёт қилади (3.2.-расм3.2.-расм. ГКҚ ларни ташиш учун транспорт воситалари:а – икки ғилдиракли КНАУФ аравачаси; б – ГКҚ ни ўтказиш учун дастак.Транспорт-юклаш ишларини рациональ ташкил этиш (тўғридан тўғри транспортдан монтаж қилиш) воситалар ёрдамида бўлиб, бу воситалар ГКҚ ларни қайтадан териш учун ишчи вақтини йўқотмасдан, вертикаль ҳолатдан горизонталь ҳолатда ўтказиш имкониятини беради. Бунда оралиқ томга максималь рухсат этилган юкларни ҳисобга олиш керак: турар жой бинолари учун 150…200 кг/м2 (штабелларнинг баландлиги 15…20 см); жамоат (фуқаро) бинолари учун -- 350…500 кг/м2 (штабелларнинг баландлиги 35…50 см). Қопламаларни жойлаш ва уларнинг сақланишини ёпиқ, қулфланадиган, қуруқ, ҳавонинг ҳарорати +50С дан кам бўлмаган, иситиш ускуналаридан 1,5 м дан кам бўлмаган узоқликда, поли текис хоналарда ташкил қилиш мақсадга муофиқдир. Штабелда (пакетларда) бир хил турдаги ва ўлчамдаги (узунлиги, эни, қалинлиги) ГКҚ лар бўлиши керак. Пакетда ва штабелда жойлашган қопламуларнинг чегарасидан чиқиши керак эмас. Агар турли хил ўлчамдаги ГКҚ ларни штабеллаш зарурияти келиб чиқса, унда кичик ўлчамли қопламаларни штабелнинг юқори қисмида жойлаштириш керак.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling