29. Педагогик технологиянинг индивидуаллаштирилган тизими:
- ўқув материали мазмунини (олдин ўтилган қисми-модул мазмунини ҳам )
талаба тўлиқ ўзлаштириб олишига эришиш;
- ҳар бир талаба ўзининг билимни ўзлаштириш тезлигига биноан алоҳида
ишлашини таъминлаш;
- маърузадан талабаларда мотив ҳосил қилиш ва умумий йўналтириш
учунгина фойдаланиш;
- ўқув ахборотларини баѐн қилиш учун нашр этилган ўқув қўлланмаларидан
фойдаланиш;
- ўқув материалларининг қисмларини талаба ўзлаштириб олганини
аниқлашда ѐрдамчи- ассистент ва аълочи талабалардан фойдаланиш.
Ушбу услубдан модулли ўқитиш технологияларида кенг фойдаланиш
мумкин.
30. Педогогикада мониторинг- мониторинг инглизча “узлуксиз кузатиш”
маъносини билдириб, педагогик мониторинг ўқув жараѐнини узлуксиз,
узоқ муддатли кузатиш ва бошқаришдир. У ўқитувчи ва таълим
олувчини тўғри қарорлар қабул қилишга имкон яратадиган зарур
ахборот билан таъминлайди. Унда ўқув-тарбиявий жара-ѐннинг
натижалари ва мақсадга эришиш учун ишлатила-диган воситалар
текширилади
ва
таҳлил
қилинади.
Мониторинг
педагогик
технологиянинг қанчалик самара-ли ва истиқболли эканини аниқлайди.
31. Педогогик маҳорат – шахснинг педагогик сифатлари мажмуи ва
ўқитувчи томонидан касбий педагогик фаолият-ни мустақил равишда
самарали ташкил этишни таъминлаш бўлиб, у педагогнинг фаолият
моҳирлигини энг юқори чўқ-қисига эришганлигини билдиради. Таркибий
қисмлари: 1.Педагог шахсининг инсонпаварлик йўналишига эга бўли-ши,
унинг қадрият йўналишлари ва идеалларининг барка-мол авлодни
тарбиялаб етишга йўналтирилгани; 2. Му-тахассислигига тегишли фанлар
бўйича ўқитиш методи-каси ва технологияси, педагогика ва
психологиядан талаб даражасидаги билимга эга бўлиши; 3. Илғор
педагогик ва ахборот технологиясини эгаллаши ҳамда улардан самарали
фойдалана олиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |