Glossariylar aqliy hujum”


Download 398.08 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/15
Sana28.12.2022
Hajmi398.08 Kb.
#1014701
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
ГЛОССАРИЙ

 
32. Педагогик мулоқат – ўзаро таъсир кўрсатишнинг бир тури бўлиб, 
ижтимоий-психологик ўъзаро таъсир кўрсатиш-нинг жамоа тизимини 
ифодалайди. Мулоқатни қуйидаги йўналишларга ажратиш мумкин: 1. 
Педагогнинг алоҳида таълим олувчи билан мулоқати; 2. Педагогнинг 
алоҳида та-лаба-ўқувчи орқали бутун аудитория билан мулоқати; 
4.Педагогнинг бутун аудитория орқали алоҳида талаба- ўқувчи билан 
мулоқати. 
 
Илғор педагогик технологиялар асосида дарс ўтишда мулоқат 
қилишнинг янги сифатлари намоѐн бўлади: талабаларнинг микрогуруҳ 
ичидаги мулоқати; микрогуруҳ-ларнинг ўъзаро мулоқати; ўқитувчининг 
микрогуруҳлар ва уларнинг лидерлари билан мулоқати ва б. 
33. Синквейн (ахборотни йиғиш) – (французча беш маъ-носини 
билдиради) ўрганилаѐтган материални пухта англаш учун қўлланадиган 
интерфаол усуллардан бири бўлиб, унда тушунча (ҳодиса, воқеа, мавзу) 
йиғилган ҳолда турли вариантларда ва турли нуқтаи назар орқали 
ифодаланади. Мураккаб ғоя, сезги ва ҳисоботларни бирнечагина сўзлар 
билан ифодалаш малакасини шакллантиради, критик фикрлаш 
қобилиятини ривожлантиради. 
Синквейн – мавзуга тегишли беш қаторли сўзлар тўплами: 
1- қаторда мавзу битта сўз бўлиб, от билан ифодаланади (ким?, нима?) 
2- қаторда 2 та сўз – сифат (қандай?, қанақа?) 
3- қаторда функцияни англатувчи учта сўз (феъл) 
4- қаторда 4 та сўздан иборат фикр (сезги) 
5- қаторда мавзу моҳиятини такрорлайдиган, унга ўхшаш 1 та сўз 
ѐзилади.
34. Технология – юнонча “teche” сўзидан олинган бўлиб, маҳорат, санъат 
ва “logos” - сўз, таълимот маъносини анг-латади. Субъект томонидан 
обеъктга кўрсатилган таъсир натижасида объектда сифат ўзгаришига олиб 
келувчи жараѐн. Технология ҳар доим зарурий воситалар ва шароит-
лардан фойдаланиб, обеъктга йўналтирилган мақсадли амалларни муайян 
кетма-кетликда бажаришни кўзда тутади. 

Download 398.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling