Glossariylar aqliy hujum”


Модулли ўқитиш технологияси


Download 398.08 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/15
Sana28.12.2022
Hajmi398.08 Kb.
#1014701
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
ГЛОССАРИЙ

24. Модулли ўқитиш технологияси- ўқитувчи томонидан фаннинг қатор 
мавзуларини бирлаштирувчи бўлимларга (модулларга) ажратилиши 
бўлиб, одатда фан 10-15 та бўлаклардан иборат бўлади ва энг оддий 
ҳолларда дарсликнинг бобларига мос тушиши мумкин. Ҳар бир таълим 
олувчи ҳар қайси модул юзасидан изчил йўл-йўриқ олади, унда 
модулнинг мақсадлари кўрсатилади, ўқув ишларининг маълум турлари 
тавсия қилинади, модул бўйича мустақил иш топшириқлари 
келтирилади. Таълим олувчилар томонидан ўқув фаолияти турлари 
эркин танланади ва модул бўйича алоҳида синов ўтказилади.
Модулли ўқитиш – таълим беришнинг истиқболли шаклларидан бири 
бўлиб, у таълим олувчиларнинг билим имкониятларини ва ижодий 
қобилиятларини ривожлан-тириш тизимига энг яхши мослашгандир. 
25. Масофавий таълим –ўқитишнинг янги технологияла-ридан бири 
бўлиб, у махсус ахборот тизимидир. Унда таъ-лимнинг муддати, жойи 
ва вақтини талабанинг ўзи танлай-ди.Унинг характерли хусусияти-
модуллилик, иқтисодий самарадорлик, турли хил ахборотлардан 
фойдаланиш имкониятининг мавжудлиги ва б. Ўқув адабиѐтлари ва 
воситаларига– чоп этилган материал-лар,телеведение кўрсатувлари, 
аудио ва видео кассеталар, компакт дисклар, компьютер материаллари 
киради. Унда таълим жараѐнини бошқариш ва таълим олувчилар 
билимини назорат қилиш такомиллашади, тест назоратидан кенг 
фойдаланилади. У масофавий таълим усулларига мос ҳолда турли 
дидактик воситалар ѐрдамида маълум бир мақсадга эришишга хизмат 
қилади: намойиш этиш, тушунтириш, ҳикоя қилиш, суҳбат, машқ, 
масала ечиш, ѐзма иш, тест топшириқларини бериш ва б. 
26. Мультимедиа – кўп ахборотли маъносини билдириб, қўлланмалар, 
яъни маълумотлар уч ўлчамли график кўри-нишда, овозли, видео, 
анимация ва қисман вербал (матн) шаклида бериладиган ўқув воситаси. 
Мультимедиа маҳсулотлари узлуксиз таълим тизимининг барча турлари 
учун белгиланган соатлар ҳажмида ўқув қўлланмалар сифатида 
фойдаланиш учун тавсия этилган. Илғор педаго-гик технологиялар 
асосида дарс ўтилганда мультимедиа маҳсулотларидан фойдаланиш 
самарадорликни янада оширади. 


27. Парадигма – илмий ҳамжамиятда маълум тарихий давр ичида 
ҳукмронлик қиладиган муаммони қўйилиш модели ва унинг ечими, 
тадқиқот методларининг бошланғич қарашлар схемаси. Ҳозирги даврда 
педагогик парадигма сифатида илғор педагогик технологияларни кўриш 
мумкин. Чунки ХХ асрнинг иккинчи ярми ва ХХI аср тарихий даврида 
педагогикада асосан педагогик технологияларнинг тадқиқот методлари 
ривожланди. Унинг янги-янги стратегиялари юзага келди ва бу жараѐн 
давом этмоқда. 

Download 398.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling