Glossariylar aqliy hujum”


Download 398.08 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/15
Sana28.12.2022
Hajmi398.08 Kb.
#1014701
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
ГЛОССАРИЙ

20.  Либерал услуб – анархик, бепарво. Ўқитувчи жамоа ҳаѐтига 
аралашмасликка ҳаракат қиладиган, фаоллик кўрсатмайдиган, қарама-
қарши таъсирларга бўйсинадиган, обрў учун курашмайдиган услуб. 
Ўқитувчи–барча билан, ҳаттоки таълим олувчиларнинг ҳар қандай 
фикрлари билан келишиб кетаверади, муросасоз, ўринсиз раҳмдиллик 
кўрса-тувчи, масалага бепарво қаровчи. 
21. Муаммоли вазият яратиш усуллари: 
- ҳодисалар,ўрганилаѐтган тушунчалар моҳиятини тушун-тириш учун 
муаммоли вазифа қўйиш;
- таълим олувчиларни ҳодисалар ва фактлар орасидаги зид-диятлар ва 
номувофиқликларни тушунтирибберишга ундаш; 
- илмий тушунчалари ва ҳаѐтий тасаввурлари орасидаги зиддиятни келтириб 
чиқарадиган факт ва ҳодисаларни таҳлил қилишга ундаш; 
- таълим олувчиларни факт, ҳодиса, ҳатти-ҳаракатлар, хуло-саларни 
солиштириш, қиѐс қилишга ундаш; 
- таълим олувчиларни гўѐ тушуниб бўлмайдиган характер-даги ва фан 
тарихида илмий муаммони қўйилишига сабаб бўлган фактлар билан 
таништириш. 
Муаммоли вазият вариантлари жуда кўп бўлиб, уни ташкил қилишни 
турли имкониятларидан фойдаланиш мумкин. 
22. Мотивация (таълимда)-таълим олишнинг зарурлигини тушуниб етиш. 
Ижтимоий-сиѐсий хаѐтда онгли равишда қатнашишга,ижтимоий 
жараѐнларга фаол таъсир этаолиш-га, мамлакат, оила тақдирига жавобгар 
бўлаолишга, муста-қил ва эркин фикрлашга эришиш учун чуқур билимли 
бўлиш кераклигини англаш. Мотивация айниқса илғор педагогик 
технологияларда ўзининг моҳият мазмуни билан намоѐн бўлади. 
23. Муаммоли ўқитиш технологияси – таълим беришнинг энг самарали 
усулларидан бўлиб, у асосан илмий билимлар асосида муаммоли 
вазиятлар мантиқини шакллантиради. Унда ўқитувчи аввало муаммоли 
вазият яратади, саволлар қўяди, масалаларни, тажриба топшириқларини 
таклиф қилади, уларни ечишга қаратилган муҳокамани уюштира-ди, 
хулосаларнинг тўғрилигини тасдиқлайди. Таълим олувчилар олдинги 
билим ва кўникмаларига асосланиб, муаммоли вазиятни ҳал қилиш 
йўлларини қидирадилар ва таклифлар киритадилар. Ҳодисалар 
сабабларини аниқлаган ҳолда, уларни келиб чиқишини тушунтирадилар, 
муаммоли вазиятни ечишнинг энг оқилона вариантини танлайдилар. Бу 


усул таълим олувчиларнинг қизиқишини оширади, фикрлаш қобилиятини 
ривожлантиради. 

Download 398.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling