Glossariylar aqliy hujum”


Таълим технологияси ўқув жараѐни иштирокчиларининг (таълим  берувчи ва олувчи) ўъзаро ҳаракат усули ва воситаларидир


Download 398.08 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/15
Sana28.12.2022
Hajmi398.08 Kb.
#1014701
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
ГЛОССАРИЙ

 
Таълим технологияси ўқув жараѐни иштирокчиларининг (таълим 
берувчи ва олувчи) ўъзаро ҳаракат усули ва воситаларидир.  
35. Технологик ѐндашув – педагогика фанининг қонуният-ларидан бири 
бўлиб, таълим технологиясини қўллаш учун унга амал қилиш талаб 
этилади. У таълим олувчининг билим ўзлаштиришини қулайлаштириш 


мақсадида, аввало, ўқув материалини (ахборотни) бир-бири билан ўъзаро 
боғлиқ қилишни, бўлаклар (ўқув элементлари) га ажратиш-ни, сўнгра 
таълимда мўлжалланган натижага эришиш учун бажариладиган ўқув-
билим фаолиятини (ҳаракатлар, амаллар) кетма-кет, босқичма-босқич ва 
изчил амалга оширишни, лойиҳалаштирилган ишлар ва амалларнинг 
барчасини бирдек бажаришни тақазо этади. 

Педагогик технологияни амалиѐтда қўллаш учун дарслик, ўқув 


қўлланма ва дидактик материалларни педагогиканинг юқори талаби 
(қонунияти) асосида қайта ишлаб чиқиш керак бўлади. 
36. Талабанинг мустақил иши – ўқитувчи раҳбарлиги ва назоратида унинг 
иштирокисиз олиб бориладиган иш бўлиб, унда билишнинг янги 
кўникмалари шаклланади, олинган билимларнинг амалиѐтга қўллашнинг 
шахсий ишончи юзага келади. У ўқув жараѐнининг муҳим шаклларидан 
бири ҳисобланиб, маъруза, семинар ва амалий машғулот дарсларида илғор 
педагогик технологиялар асосида амалга оширилади ва ўқишдан ташвари 
вақтларда абсолютлаштирилади. 
37. Таълимда инновациялар - таълим олувчиларнинг талаб-ларини 
қондириш учун янги ғоя ва билимларни уларга етказиш. Таълимда 
инновацияларнинг турлари: 
- технологик инновациялар - ишлаб чиқариш инновация-ларидан 
фойдаланиш;
- педагогик инновациялар- ўқитиш ва таълим беришда янги метод ва 
дидактик усуллардан фойдаланиш; 
- иқтисодий инновациялар 
– таълимни бошқаришда иқтисо-дий 
механизмлардан фойдаланиш; 
-инновацион менежмент – инновацион жараѐнларни бошқа-ришда 
қўлланадиган тамойиллар, методлар ва қуроллар; 
-бошқарувда инновация – ташкилий инновацияни ишлаб-чиқиш ва амалга 
ошириш. 
Тест –инглизча синов сўзидан олинган бўлиб, биринчи бор 1864 йилда 
Буюк Британияда Ж. Фишер томонидан ўқувчиларни билим даражасини 
текшириш учун қўлланил-ган. Тестларнинг турлари: психологик
интеллектуал ри-вожланиш даражасини аниқловчи, педагогик; муайян 
касбга яроқлиликни аниқловчи.  
Тест топшириқларини тузишга оид дидактик талаблар (14 та): 1. Ўқув 
мақсадига мувофиқлик; 2. Материалнинг аҳа-миятлилиги; 3. Илмий 
аниқлик; 4. Изчиллик; 5. Тўкислик ва уйғунлик; 6. Ўзлаштириш 
даражасига кўра табақалашти-риш; 7. Самарадорлик; 8. Қатъий 


белгиланган вақт; 9. Их-чамлик; 10. Тил равонлиги, аниқлиги, бир 
маънолиги;
11. Мураккаблик меъѐри (яроқлилиги); 12. Тўғри жавобда қўшимча 
белгиларнинг мавжуд бўлмаслиги;
13. Вариативлик; 14. Шаклан ва мазмунан боғлиқлик. 
Тест тузишдаги асосий босқичлар: 1. Тестнинг ўзига хос томонларини 
белгилаш; 2. Тест топшириқлари сонини аниқлаш; 3. Умумий ва хусусий 
ўқув мақсадини аниқлаш; 4.Тест топшириқларини тузиш; 5. Тестни 
синовдан ўтказиш; 6. Тест экспертизасини ўтказиш; 7. Тестнинг сифат 
кўрсаткичини аниқлаш.

Download 398.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling