Glossariylar aqliy hujum”
Шахсга йўналтирилган таълим тамойиллари
Download 398.08 Kb. Pdf ko'rish
|
ГЛОССАРИЙ
40. Шахсга йўналтирилган таълим тамойиллари: - шахснинг мавқеи тан олинади, таълим олувчи субъектив тажриба тарқатувчи сифатида фаол қатнашади ва ўз-ўзини баҳолайди; - таълим жараѐнида ҳар бир таълим олувчининг субъектив тажрибаси кўзда тутилади; - таълим олувчининг шахс сифатида ривожланиши меъѐрий фаолият билангина чегараланмай, доимий равишда қобилиятни намоѐн қилиб ва ўстириб боришга, тажрибани орттиришга қаратилади. 41. Ўқитишнинг репродуктив усули – педагог ташкил қил-ган билим бериш фаолияти таълим олувчилар томонидан тайѐр билимларни фақат эслаб қолиш ва кейинчалик уларни хатосиз ва айрим ҳолларда тушунмасдан тиклашга олиб келувчи, ақлий фаолликнинг даражаси паст бўлган усул. Ушбу усулда қуйидаги аломатлар мавжуд: - ўқитувчи билимларни “тайѐр” ҳолда баѐн қилиш асосида тушунтиради; - таълим олувчилар билимларни тушуниб ва тушунмасдан ўзлаштирадилар, ўзлаштириш мезони–олган билимларни тўғри тиклаш (репродукция) дир; - ўзлаштиришнинг мустаҳкамлиги ахборотни кўп марта қайтариш йўли билан таъминланади. - бу усул таълимнинг тайѐр мазмунини узатишга, фан бўйича ахборотни ўзлаштиришга қаратилган. 42. Ўқитишнинг продуктив усули – қидирув-ижодий усул бўлиб, мантиқий фикр юритишга, муаммоларни илмий-ижодий ечишга, зарурий билимларни мустақил ижодий қидиришга, учраган қийинчиликларни енгишга, ўқув мате-риалини исботлашга, ўзлаштиришни мустаҳкамроқ бўли-шига, билимларнинг ишончга айланишига, билим олишга нисбатан ижобий ҳисларни уйғотишга, билишга қизиқишни шакллантиришга қаратилгандир. 43. Ўқитишни индивидуаллаштириш технологияси - ўқув жараѐнини ташкил этиш бўлиб, унда ўқитиш усуллари, суръатни танлаш таълим олувчининг индивидуал хусусият-лари билан боғланади, унда турли ўқув- методик, психоло-гик-педагогик ва ташкилий тадбирлардан фойдаланилади. Индивидуал ўқитишда фаолиятнинг мазмуни, методлари ва суръати таълим олувчининг хусусиятларига мослаштири-лади. Ушбу технологияда педагог фақат биргина талаба билан ўъзаро муносабатда бўлади, бир талаба эса фақат ўқитиш воситалари (китоблар, компьютер ва бошқ) билан ўъзаро алоқада бўлади. Барча фанларда индивидуаллаш- тирилган технологиядан фойдаланиш ва индивидуал иш-ларнинг ўқув фаолиятининг бошқа шакллари билан интег-рациялаш мумкин. Download 398.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling