Государственная инспекция по надзору за безопасным ведением работ
-расм. Яшинқочиргичдан ҳимояланадиган қурилишгача бўлган энг
Download 1.63 Mb. Pdf ko'rish
|
ЕПБ взрывник uzbekcha
5-расм. Яшинқочиргичдан ҳимояланадиган қурилишгача бўлган энг
кам рухсат этилган масофалар 115 Металл сеткани бино томи бѝйлаб ѐтқизиш билан электростатик индукциядан ҳимояни бажаришда барча металл буюмлар иккиламчи таъсирларини заминлагичига қисқа йѝллар билан бириктирилиши керак. Металл томлар мавжуд бѝлганда, бинонинг ташқи томони бѝйлаб 25 м масофагача вертикал токқочиргични ѝтказиш йѝлини билан иккиламчи таъсирларидан ҳимояловчи заминлагичга томни улаш орқали ҳимояни амалга ошириш зарур. Токқочиргични юқори қисмини металл томга, қуйи қисмини эса заминлагичга улаш лозим. Агар том ѝтказмас материалдан бажарилган бѝлса, унда катаги ѝлчамини 5х5 м қилиб, диаметри камида 6 мм ли пѝлат симдан тайѐрланган металл тѝрни томни устига ѐтқизи ва уни заминлагичга шундай материалдан тайѐрланган токқочиргичлар биланбириктириш зарур. 12. Электромагнит индукциядан ҳимоя қилиш учун, омбор ҳудудига ѐтқазилган барча қувур-йѝллар, зирҳли (бронли) кабеллар ва бошқалари бир-бирига 10 см дан кам масофада яқинлашган жойларда, шунингдек параллель жойлашганда эса улар узунлигининг ҳар 15-20 м дан ѝзаро ишончли улаш, яъни туташмаган контур пайдо бѝлишининг олдини олиш зарур Худди шундай бириктиришлар (улашлар) бошқа барча ҳолларда металл конструкцияли биноларни синчлари, жиҳозлар, кабеллар қопламалари ва шу кабилар яқинлашишида ҳам қилиниши керак. Бунда қувур-йѝллар, фланецлар, муфталар ва бошқалар бириккан жойларда контакт бѝлишини таъминлаш зарур. Бирикиш жойларида битта контактга тѝғри келадиган ѝтишли электр қаршилиги 0,05 Ом дан ошмаслиги, шу жумладан зарур бѝлганда кесимини юзаси камида 16 мм 2 бѝлган пѝлат сим ѐки тегишли кесим юзали бошқа ѝтказгичлардан қѝшимча металл улагич ѝрнатиш зарур. 13. Иморатларга ѐритиш электр тармоқларини киритишда, уларга юқори потенциаллар киришидан ҳимоя қилиш: а) ерга кѝмилган зирҳли кабелларда, кабелни металл зирҳини ѐки қобиғини иккиламчи таъсирлардан ҳимояловчи заминлагичга, агар у бѝлмаса импульсли қаршилигини кѝпи билан 10 Ом бѝлган махсус заминлагичга улаш билан таъминланади. Яшинқайтаргични заминлагичларидан кабелларни мазкур Йѝриқномани 9-бандига мувофиқ кѝрсатилган масофаларга узоқлаштириш керак; б) зирҳланмаган кабелларда, 13а бандда кѝрсатилган заминлагичга улаш билан; в) ҳаво линиясига (фойдаланишда бѝлган ПА омборлари учун) уланган кабелларда, зирҳли ѐки қабиқли кабеллардан ҳаво линиясига (6-расм), штирлардан (қайрилма қозиқлардан) импульсли қаршилиги 1 i R кѝпи билан 10 Ом бѝлган махсус заминлагичларга ѝтиш жойидан улаш билан таъминланади. Бундан ташқари, кабел толаси ва заминлаш элементлари орасидаги ѝтиш жойига электродлараро масофаси 2-3 мм бѝлган ѐпиқ ҳаво оралиғи ѝрнатилиши ѐки паст кучланишли вентилли тарқатгич ѝрнатилиши зарур.Ҳаво линияси изоляторларининг штирлари (қайрилма қозиқлари) линиядан кабелга ѝтиш жойига энг яқин бѝлган таянчда импульсли қаршилиги 2 i R кѝпи билан 20 Ом бѝлган заминлагичга уланиши керак. Солиштирма электр қаршилиги 500 Ом·м ва ундан ортиқ бѝлган тупроқларда заминлагичларни i R , 1 i R ва 2 i R импульсли қаршиликларини 40 Ом гача кѝпайтиришга, кѝп йиллик муз қатламли ва тошлоқ тупроқларда эса лойиҳа бѝйича рухсат этилади. 14. Электростатик ѐки электромагнит индукция таъсирини сезмайдиган ПА (аммияк селитраси асосидаги ПМ, детонацион шнур ва шу кабилар) жойлаштириладиган иморатларни яшиннинг иккиламчи таъсирларидан ҳимоялаш билан жиҳозлаш шарт эмас. Download 1.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling