В.А.Ковда маълумотларига кўра, биосферада ҳар йили 9 млн.т. азот ортиқча тўпланади. Биосферада азот баланси. - Азотли бирикмаларнинг ҳосил бўлиш манбаи
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | - Атмосфера ҳавосидаги фиксацияси
| | | | - Бошқа йўллар билан ҳос.бўл.
| | | | | | | | - Назарда тутиш керакки, минерал ўғитлар миқдорини узлуксиз ошириш билан ҳосилни ошириб бўлмайди. Ортиқча берилган ўғитлар атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва ичимлик сув манбаларида нитрат миқдорининг кескин ошиб кетишига сабаб бўлади. Сув манбаларида нитрат миқдорининг 40-45 мг/л га етиши кишиларда турли хил касалликларнинг келиб чиқиши ва сувдаги жониворларнинг заҳарланишига олиб келади. Нитратлар заҳарли бўлмасада, улар ичакка ўтгандан кейин ичак бактериялари таъсирида нитритларга айланиб, қондаги гемоглобин билан бирикиб, уни метгемоглобинга айлантиради. Метгемоглобин эса қоннинг организмини кислород билан таъминлаш фаолиятига салбий таъсир кўрсатади ва захарлайди.
- Собиқ Иттифоқда амалга оширилган тадқиқотлар асосида ўғитлар таркибидаги азотнинг денитрификация натижасида исроф бўлиши ўртача 24 % ни ташкил этиши аниқланган.
- Денитрификация жадаллиги кўпроқ азотли ўғит турига боғлиқ бўлиб, селитралар таркидаги азот бу жараёнга нисбатан осонроқ чалинади. Шунингдек, тупроқни сифатисиз ишлаш, ўғитларни нотўғри қўллаш ва бошқа омиллар денитрификация жараёнини тезлаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |