Гулистон 2022 табиий фанлар факультети


Экин турларининг тупроқдан ювиладиган зот миқдорига таъсири


Download 0.54 Mb.
bet4/8
Sana08.01.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1083942
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
15-мавзу

Экин турларининг тупроқдан ювиладиган зот миқдорига таъсири
  • (Шконде маълумотлари)
    • т/р
    • Экин тури
    • Тупроққа киритилган азот меъёри, кг/га
    • Исроф бўлган азот миқдори, кг/га
    • 1
    • Ўтлоқ
    • 175
    • 20
    • 2
    • 64
    • 43
    • 3
    • Чопиқталаб экинлар
    • 126
    • 68
    • 4
    • Сабзавот экинлари
    • 270
    • 82
    • Фосфорли ўғитлар ҳаво ва тупроқдан олинган анорганик моддалардан аминокислота, оқсил, ёғ, крахмал, шакар ва бошқа бир қатор маҳсулотларни синтез қилишда иштирок этади. Ўсимликлар ўсиб ривожланишини бир меъёрда бўлишини таъминлайди, ҳосилдорликни оширида ва унинг сифатини яхшилайди. Айни пайтда фосфор муаммоси ҳам юзага келмоқда, унинг табиий заҳиралари кундан кунга камайиб тугаб бормоқда. Маълумки, тупроққа бериладиган NPK нинг миқдорий нисбати бўзилса қишлоқ хўжалик маҳсулотларида қайта тикланган азот миқдори орта бориб, унинг кучи заҳар даражасигача етиши мумкин.
    • Сувда биомассасининг кўпайиши кислороднинг камайишига олиб келади, анаэроб жараён кучаяди. Натижада олтингугурт, аммиак каби бир қатор кимёвий элемент ва моддалар тўпланадики, оқибатда балиқ ва бошқа сувда яшовчи жониворлар яшаш шароити оғирлашади.
    • Атроф-муҳитни ифлослантирувчи яна бир манба детергентлар бўлиб, улар орқали ҳар йили атроф-муҳитга чиқувчи фосфор 46% ни ташкил этади. Детергентлар нефт дистилляциясининг маҳсулоти бўлиб, тозалаш иншоотлари орқали осонгина ўтиб, сув ва тупроқларни ифлослантиради, улар ферментлар таъсирида парчаланмайди.
    • Аксарият ўғитлар таркибида фтор, хлор, натрий ва бошқа балласт моддалар мавжуд бўлиб, мунтазам ишлатилганда, уларнинг тупроқдаги миқдори ошиб боради ва атроф-муҳитга сезиларли таъсир қилади. Фосфорли ўғитлар олишда хом ашё исобланадиган апатит ва фосфоритларни таққослаб кўрсак, таркибидаги фтор миқдори бўйича сезиларли фарқ қилади.
    1   2   3   4   5   6   7   8




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling