Турли конлардан олинадиган хом ашёлар таркибидаги фосфор ва фтор миқдори (В.Г.Минеев маълумоти) | | | - Фтор миқдори, 1т фосфорга нисбатан кг
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | - Калийли ўғитлар азот ва фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш ҳажмидан кам бўлиб, 12 млн. т. ни ташкил этади. Бу ўғит ўсимлик организмида мухим хаётий жараёнларни бажаради. Масалан, ҳужайранинг сув фаолиятини тартибга солишга, углеводларнинг барглардан бошқа органларга оқиб ўтишига, фотосинтез жараёнининг бир маромда боришига олиб келади. Ўсимлик таркибидаги калий миқдори 0,01% дан 2-3% бўлиб, бу ўғитни тупроққа беришда тупроқдаги ҳаракатчан калий миқдорини қатъий ҳисобга олиш керак бўлади. Чунки 1 кг тупроқ таркибида 400 мг дан ортиқ калий бўлса, айни тупроққа йиллик нормадаги калий миқдорининг 20-40% ни бериш лозим. Шўрланган ёки шўрланишга мойил тупроқларга калийли ўғитни сульфатли тузлари шаклида бериш мақсадга мувофиқ. Агарда у KCl ҳолида берилса, хлор ионлари тупроқда янада кўпайиб кетиши ва экинларнинг заҳарланишига олиб келади. Калийли ўғитларни агрокимёвий хаританомаларга риоя қилмасдан тупроққа бериш, ҳосилнинг пишиб етилишини кечиктиради, сифатига салбий таъсир кўрсатади, атроф-муҳит, тупроқ, сув ва сув хавзаларининг ифлосланишига сабаб бўлади.
- Салбий таъсирнинг олдини олиш:
- -ўғитларни сақлашда омборхоналарни сув хавзалари ва аҳоли пунктларидан узоқроқда қуриш;
- -ташиш ва қўллаш қоидаларига риоя қилиш;
- -минерал ўғитларнинг йиллик нормасини белгилашда табиий географик шароит, тупроқ унумдорлиги ва режалаштирилган ҳосилни ҳисобга олиш;
- -ер ости сизот сувлар сатҳини ҳисобга олиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |