Гулистон 2022 табиий фанлар факультети


Айрим тупроқлар таркибидаги қўрғошин миқдори


Download 0.54 Mb.
bet7/8
Sana08.01.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1083942
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
15-мавзу

Айрим тупроқлар таркибидаги қўрғошин миқдори.
  • т/р
  • Мамлакат
  • Ўртача миқдори, мг/кг
  • Манба
  • 1
  • Швеция
  • 15,9
  • 361
  • Anderson, 1977
  • 2
  • Дания
  • 16,3
  • 44
  • Tyell et all, 1978
  • 3
  • Канада (Онтария)
  • 15,8
  • 296
  • Frank et all, 1976
  • 4
  • Канада (Манитоби)
  • 17,0
  • 16
  • Mill’s et all, 1975
  • 5
  • 39,0
  • 500
  • Wilkins, 1978
  • Мишьяк – тупроққа, кўмир кули, металлургия ва минерал ўғитлар саноати чиқиндилари орқали тушади. Жуда захарли, айни элемент билан захарланган тупроқларда ёмғир чувалчанги бутунлай йўқолиб кетади.
  • Тупроқда мишьякнинг миқдори 165 мг/кг га етганда экилган маккажўхори ҳосил бермайди. 1 кг тупроқдаги мишьяк миқдори 100 мг дан 1 г га етганда тупроқ ўта захарли ҳисобланади.
  • Фтор – асосан тупроққа алюминий заводларидан чиққан чиқиндилар ва шунингдек, турли пестицид ва минерал ўғитлар билан тушади.
  • Фтор элементлар ичида энг актив ва энг осон реакцияга киришувчи элемент бўлиб, микро миқдори ҳаёт учун зарур бўлса, макро миқдори ҳаёт учун хавфли.
  • Фторнинг юқори концентрацияси суяк ва тирноқларни мўрт қилиб, тишни бўзади, қон томирлар фаолиятини кескин ёмонлаштиради. Фторнинг нормадан юқори бўлиши ўсимликларга салбий таъсир кўрсатибгина қолмай, озиқ моддалар мувозанатини бузилишига олиб келади.
  • Фтор билан ифлосланган тупроқларнинг донадорлиги бўзилиб, сув ўтказувчанлиги ёмонлашади.
  • Рух – бошқа оғир металларга нисбатан кам захарли бўлсада, лекин унинг тупроқда кўплаб тўпланиб қолиши атроф-муҳитнинг бузилишига олиб келади. Рухнинг тупроқдаги миллиондан 200-300 қисми беда ва қанд лавлагини, млн.дан 400 қисми эса сулини захарлаб ҳосилни умуман нобуд қилади.
  • Шунингдек, тупроқнинг нафас олиши, унинг биологик ва ферментатив активлиги, симбиотик бўлмаган азот тўплаши ва шунга ўхшаш кўрсаткичлари ҳам тупроқнинг оғир металлар билан ифлосланиш даражасидан дарак беради. Заҳарли металларнинг атроф-муҳитга тарқалиш даражасини аниқлаш учун тупроқшунос ва агрокимёгарлар тупроқ ва табиий биоценоз компонентлари ҳолатини акс эттирувчи йирик масштабли хариталар тузиши керак Бу хариталар ёрдамида тупроқ ва биоценоз компонентларининг оғир металлар билан ифлосланиш даражасини назорат қилиб туришлари лозим. Бу хариталарни тузиш учун заҳар тарқатувчи манбадан шамол йўналишини ҳисобга олиб, 25-30 км ўрта ҳисобда ҳар гектаридан 20 тагача тупроқ намуналари олинади. Заҳар тарқатувчи манба билан ифлосланган зона орасидаги масофа заҳар тарқатиш интенсивлигига қараб ҳар хил бўлади. Шунга қараб, намуна олиш учун ковланадиган румбалар ва намуналар сони ҳам кўпайтирилиши ёки қисқартирилиши мумкин.
  • Атроф-муҳитни оғир металлар билан ифлосланишдан мухофаза қилиш учун аввало, айни металларни ишлаб чиқарадиган саноатнинг пухта такомиллаштириш мақсадга мувофиқдир. Масалан, 1 т. хлор ишлаб чиқариш учун 45 кг симоб ишлатиладиган технологияни, симоб миқдорини 14-18 кг гача камайтириб ҳам шунча хлор олишга имкон берувчи технология билан алмаштириш мумкин. Хатто, 1т. хлор олиш учун ишлатиладиган симобни 1,0 кг гача камайтириш имкони ҳам мавжуд.
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling