Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт


-расм. Аграр сиёсатнинг вазифалари


Download 5.55 Mb.
bet81/210
Sana03.11.2023
Hajmi5.55 Mb.
#1742821
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   210
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11

7.3-расм. Аграр сиёсатнинг вазифалари.
Аграр сиёсатнинг тамойилларини кўриб чиқиб унинг муҳим озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, агросаноат ва ташқи савдо жиҳатларига, шунингдек уни тавсифловчи кўрсаткичларига эътиборни қаратиш лозим: Озиқ-овқат жиҳати тамойиллар таҳлилининг муқаддимаси бўлиб, аграр сиёсат мақсади-озиқовқат хавфсизлигининг миқдорий ифодаси сифатида хизмат қилади. Шу билан бир қаторда ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотларига талабнинг физиологик ва тўловга қодир чегараларини аниқлайди, шунинг учун истеъмолнинг физиологик меъёрлари, истеъмолнинг мавжуд таркиби, мамлакатни шу жумладан ички ишлаб чиқариш ҳисобига озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиши кўрсаткичлари билан тавсифланади. Қишлоқ хўжалиги жиҳати озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий ҳолатини тавсифлайди, озиқ-овқат маҳсулотларини олишда аграр салоҳиятни аниқлайди. У қишлоқ хўжалиги самарадорлиги кўрсаткичларини ўз ичига олади: (ер ҳосилдорлиги, меҳнат унумдорлиги, чорва моллари маҳсулдорлиги, озуқа қопланганлиги, ишлаб чиқариш самарадорлиги, меҳнатга ҳақ, қишлоқ хўжалигига дотациялар, фонд қайтими ва бошқа омиллар). Агросаноат жиҳати, бир томондан, қишлоқ хўжалиги моддий-техника базаси таҳлилини амалга ошириш, иккинчи томондан маркетинг соҳаси самарадорлигини баҳолашга имкон беради. Баҳолаш учун муҳим кўрсаткичлар- сарф-харажталарнинг йириклаштирилган таркиби, турли мақсадларда маҳсулотни ишлатиш. Ташқи савдо жиҳати жаҳон ва ички қишоқ хўжалиги бозорлари ўзаро боғлиқлигини акс эттиради. У турли маҳсулотлар бўйича импортга қарамлик, қишлоқ хўжалиги ва тайёр маҳсулотни четга чиқариш ва олиб кириш баланси, қишлоқ хўжалигини эркинлаштиришдан кутилаётган зарарни баҳолаш ва бошқалар. Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан кейинги дастлабки масала иқтисодиётни тезроқ барқарорлаштириш ва шу жиҳатдан қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш, мамлакат аҳолисини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабини тўлароқ қондириш, мамлакатни озиқ-овқат билан тўла таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган саноат корхоналарини етарли хомашёга бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш, аграр ресурслар салоҳиятидан мақсадли фойдаланишга эришиш орқали давлатимизнинг иқтисодий қудратини янада ўстириш, мамлакат аҳолисини яшаш фаровонлигини яхшилаш энг муҳим масалалардан ҳисобланган эди.
Аграр Агросаноат интеграциялашув жараёнининг ҳозирги босқичи аввалги ҳолатдан тубдан фарқ қилади. Биринчидан, у иқтисодиётни ислоҳ қилиш, уни бозор бошқарув тамойилларига ўтказиш билан боғлиқ.
Замонавий аграр иқтисодиёт мамлакатимиз иқтисодий ҳаётида муҳим ўрин тутади. Унинг ривожланиш ҳолати доимий эътиборга моликдир. Мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг иқтисодий инқирозга юз тутганлигининг бир қатор сабаблари мавжуд эди:
биринчидан, кўп йиллар давомида ерга нисбатан давлат мулки муносабатлари ҳукмронлик қилгани ва кишиларда социализмга хос фикрлашнинг ҳукмронлик қилиши иқтисодий ислоҳотларни амалга ошишига салбий таъсир кўрсатди;
иккинчидан, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришига фан-техника ютуқларини қўллаш ва уни амалга оширишнинг қийинлашиб қолганлиги;
учинчидан, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида керагидан ортиқча меҳнат ресурсларининг йиғилиб қолганлиги, уларни бўшатиш ва бошқа иш билан таъминлаш ҳукумат олдига яна бир улкан муаммони қўйганлиги;
тўртинчидан, қишлоқ хўжалиги техникаларининг эскилиги ва тармоқда механизациялаштириш даражасининг пасайиб кетганлиги, янги техника сотиб олиш ва ишлаб чиқаришга жалб қилиш қимматлиги ва ишлаб чиқарувчиларда бунинг учун керакли маблағнинг йўқлиги;
бешинчидан, қишлоқ хўжалиги корхоналарини ривожлантириш учун керакли миқдордаги ссуда ва кредитларнинг етишмаслиги ёки уларни олишнинг ҳаддан ташқари қийинлиги.
Аграр сиёсатнинг асосий вазифаси бу каби муаммоларга имкон қадар тезроқ барҳам бериш ва иқтисодий ислоҳотларнинг самарали амалга оширилишига эришишдир. Шу мақсадда кейинги йилларда мамлакат аграр тармоғини ривожлантириш учун бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Улар ичида энг муҳимларидан бири мамлакат аграр сиёсатининг ҳуқуқий асослари яратилди.
Ўзбекистон аграр сиёсатининг ҳуқуқий асосларини қуйидагилар ташкил этади:
- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси;
- Ер Кодекси; - Меҳнат Кодекси;
- Фермер хўжалиги тўғрисидаги қонун;
- Деҳқон хўжалиги тўғрисидаги қонун;
- Қишлоқ хўжалик кооперативлари (ширкат хўжалиги) тўғрисидаги қонун;
- Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, ундаги ишлаб чиқариш, молия, солиқ, кредит ва бошқа муносабатларни такомиллаштириш борасидаги қонунлар, фармонлар, қарорлар, меъёрий ҳужжатлар ва бошқа қонуности ҳужжатлари. Республикамиз аграр соҳасида олиб борилаётган институционал ўзгаришлар натижасида бозор институтларини шакллантиришга эришилди. Бироқ, ривожланган мамлакатлар тажрибасининг кўрсатишича аграр соҳада муҳим институционал ўзгаришларни амалга ошириш мураккаб ва давомли жараёндир.
Бозор иқтисодиёти шароитида институционал ўзгаришларни амалга оширишда, авваламбор, амалий тажрибанинг етишмаслиги натижасида қатор муаммолар, камчиликлар ҳамда номутаносибликлар мавжуд бўлиб, улар бевосита чуқур илмий тадқиқотлар олиб боришни ва назарий жиҳатдан асосланган тавсиялар ишлаб чиқишни тақозо қилади. Шу боис институционал муҳитни фаоллаштириш, фаолият кўрсатаётган иқтисодиётнинг ривожланиш қонуниятларини билиш, уни модернизация қилиш механизмларини танлаш ва хавф-хатарнинг олдини олишнинг самарали воситаси зарур. Расмий қоидалар бир кечадаёқ сиёсий қарорлар ёрдамида ўзгартирилиши мумкин бўлгани ҳолда, норасмий меъёрлар жуда секин ўзгаради. Норасмий қоидалар асрлар давомида қарор топган урф-одатлар, ҳатти-ҳаракатлар меъёрлари, миллий менталитетдан ташкил топган. Улар вақти келиб ушбу жамият учун мажбурий бўлган расмий қоидалар даражасига кўтарилиши ёки уларни қарор топишига таъсир кўрсатган шарт-шароитларнинг ўзгариши натижасида йўқ бўлиб кетиши мумкин. Масалан, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида тарихан майда оилавий ишлаб чиқариш кенг тарқалган ва бу кўникма ҳосил этган шахсий томорқа хўжаликларининг деҳқон хўжаликларига айлантирилиши. Қонун расмий қоидалар сифатида аста-секин урф-одат ва анъаналардан вужудга келади. Бунга тескари жараён қонунлар урф-одат ва анъаналарга таъсир кўрсатган чоғда юз бериши мумкинки, буни кўпроқ иқтисодиёт соҳасида кузатиш мумкин. Аммо янги қонунларнинг бундай таъсири жамиятда уларга эҳтиёж етилган бўлишини ёки уларни ижтимоий онгга сингдириш бўйича мақсадга йўналтирилган мафкуравий ишларнинг олиб борилишини тақозо этади.

Download 5.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling