Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт


Минтақа қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш жараёни


Download 5.55 Mb.
bet83/210
Sana03.11.2023
Hajmi5.55 Mb.
#1742821
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   210
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11

7.4. Минтақа қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш жараёни
Мамлакатимизда 2017-2021-йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни ижросига мувофиқ аграр секторни модернизациялаш ва интенсив ривожлантириш, қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш борасида муайян ишлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 февралдаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5330-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги негизида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги ташкил этилди.
Ушбу вазирликни иккига ажратилиши қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва сув истеъмоли соҳаларида ҳақиқий ҳолатни ва ривожланиш истиқболларини чуқур таҳлил қилиш асосида уларни стратегик режалаштириш сиёсати бўйича таъсирчан ишларни йўлга қўйиш, мазкур йўналишлар бўйича бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш имкониятини яратади.
Ўзбекистон Фермерлари кенгаши Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши сифатида қайта ташкил этилди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2018 йилда қишлоқ хўжалигида 6 124,1 минг тонна дон экинлари ишлаб чиқарилди, 2 410,7 минг тонна картошка кавлаб олинди, 8 661,4 минг тонна сабзавотлар, 1 607,2 минг тонна озиқбоп полиз, 2 090,0 минг тонна мевалар ва резаворлар, 1 313,6 минг тонна узум йиғиб олинди.
Деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари деҳқончилик маҳсулотларининг аксарият турларини асосий ишлаб чиқарувчилари бўлиб қолмоқда, ҳисобот даврида картошка умумий ҳажмининг 84,8 %и, сабзавотларнинг 74,7 %и, полизнинг 56,2 %и, мевалар ва резаворларнинг 61,3 %и, узумнинг 53,7 %и улар томонидан ишлаб чиқарилди. Дон экинларининг эса асосий қисми фермер хўжаликлари томонидан ишлаб чиқарилди, ишлаб чиқарилган ушбу маҳсулот ҳажмининг 81,2 %и улар ҳиссасига тўғри келади.
Ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий хажмида чорвачилик маҳсулотларининг улуши 42,7 фоизни ташкил этди. 2018 йилнинг январьсентябрь ойларида барча турдаги хўжаликлар томонидан тирик вазнда 1 788,8 минг тонна гўшт, 7 830,1 минг тонна сут, 5 368,2 миллион дона тухум, 30,2 минг тонна жун ишлаб чиқарилди.43
2017 йилдан бошлаб ғалладан бўшаган қарийб 1 миллион гектар майдонга сабзавот, картошка, полиз ва дуккакли экинлар экилмоқда ва қарийиб 5 миллион тоннадан ортиқ маҳсулот етиштирилиши йўлга қўйилди.
Испания, Польша, Нидерландия, Греция, Россия, Хитой, Жанубий Корея, Туркия, Вьетнам ва Индонезия давлатларининг илғор тажрибасидан кенг фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, мамлакатимизда биринчи марта шафран каби ноанъанавий экин экиш йўлга қўйилди, соя экиш кенгайди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 132 минг тоннаси қайта ишланиб, 100 миллион долларлик тайёр маҳсулот, 856 миллион долларлик 724 минг тонна ҳўл мева экспорт қилинди.
Чорвачилик тармоғини ривожлантириш дастурлари доирасида балиқ, асал етиштириладиган, парранда, эчки, қорамол боқиладиган кўплаб хўжаликлар фаолияти йўлга қўйилди. Зотдор қора байир отларини кўпайтириш ва от спортини ривожлантириш мақсадида Қашқадарёда янги йилқичилик комплекси ташкил этилди. Тошкент вилоятида ва бошқа ҳудудларда ҳам бундай мажмуалар барпо қилинмоқда.
Пиллачиликда юқори ҳосил олишда муҳим аҳамиятга эга бўлган, аммо деярли йўқолиб бораётган анъаналар қайта тикланмоқда. Қимматбаҳо хом ашё бўлган ипак етиштиришнинг мутлақо янги тизими йўлга қўйилди. Ўтган йил мамлакатимизда биринчи марта пилладан йилига икки марта ҳосил олиш тажрибаси синовдан ўтказилди ва ижобий натижа берди. Ҳар бир вилоятда пилла хом ашёсини қайта ишлаб, тайёр маҳсулот олиш мақсадида тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари жалб қилинди ва ипакни қайта ишлашга ихтисослашган 10 та корхона ишга туширилди.
Балиқчилик соҳасини тиклаш учун «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси ташкил этилди. Унинг тизимига 3 минг 600 та балиқчилик хўжалиги киритилди. 580 минг гектар табиий ва 28 минг гектар сунъий кўлларда 100 минг тоннадан ортиқ балиқ етиштирилди.
Асаларичилик соҳасини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон асаларичилар уюшмаси ташкил этилиб, унга асал етиштирадиган 14 мингдан ортиқ тадбиркор аъзо бўлди.
Сув тежайдиган технологияларни жорий этишга қаратилган тадбирлар қўллаб-қувватланиб, уларнинг ташаббускори бўлган хўжалик ва ташкилотларга қўшимча имтиёз ва преференциялар берилди. Натижада, бугунги кунда қарийб 240 минг гектар майдонда ана шундай технологиялар, жумладан, 28 минг гектар ерда томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинди.
2013 — 2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш Давлат дастурига мувофиқ 5443 километр коллектор-дренаж шохобчалари, 751 та тик дренаж қудуқларини қуриш ва реконструкция қилиш, 72,2 минг километр коллектор-дренаж тармоқларини, 2907 та тик дренаж қудуқлари, 75 та мелиоратив насос станциялари ва бошқаларни таъмирлаш ҳамда қайта тикланди, 1745 километрдан кўпроқ ирригация тизимлари, 388 километр новли суғориш шохобчалари, 135 та гидротехника иншоотлари, умумий ҳажми секундига 49,6 куб метр сув чиқарадиган насос станциялари қурилиши ва уларни реконструкция қилинди.
Натижада, кучли ва ўртача шўрланган майдонлар 149,4 минг гектарга камайди, сизот сувлар сатҳи ер юзасига яқин (2 метргача) жойлашган майдонлар 302,9 минг гектарга қисқарди, 897 минг гектардан кўпроқ майдоннинг мелиоратив ҳолатини сақлаш чора-тадбирлари амалга оширилди, суғориладиган 1,3 миллион гектардан кўпроқ ерларнинг сув таъминоти яхшиланди.
Шу билан бирга, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашни ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш бўйича қабул қилинган комплекс чора-тадбирларга қарамай:
4487 километр ирригация тизими каналларини, 5250 километр суғориш тармоғини, 3636 та гидротехника иншоотини, 495 та насос станциялари (агрегатлари)ни ва 1500 та тик суғориш қудуқларини, шунингдек, 7500 километр коллектор-дренаж шохобчаларини, 13 та мелиоратив насос станциялари ҳамда 185 та тик дренаж қудуқларини реконструкция қилиш ва қуриш талаб этилади;
167 минг гектар суғориладиган ерларнинг сув таъминоти ниҳоятда паст даражада қолмоқда, 1957 минг гектар суғориладиган ерларни турли даражада шўр босган, шу жумладан, 542 минг гектари ўртача ва 99 минг гектари кучли шўр босган ерлардир.
Қайд этилган муаммоларни бартараф этиш мақсадида 2018-2019 йилларда ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастури қабул қилинди. Унга кўра, суғориладиган ерларнинг сув билан таъминланганлик ва мелиоратив ҳолатини баҳолашнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, сув ресурсларини оқилона бошқариш ва фойдаланишни, ирригация-мелиорация тадбирларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш вазифалари белигилаб берилди.



Download 5.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling