Девальвация- миллий валютанинг хорижий валютага нисбатан қадрсизланиши.
Демаркация (фран. Чегараларни ўрнатиш) - у ёки бу мулоҳазанинг илмий ёки ноилмийлигини аниқлаш мезони.
Деноминация-янги пул бирлигини маълум нисбатда эски пул бирлигига алмаштирилиши. Ўзбекистонда миллий валюта 1994 йилнинг 1 июлидан бошлаб муомалага киритилганда янги валюта сўм эски валюта-сўм - купонга 1га 1000 нисбатда алмаштирилган эди.
Денонсация (фр. Denouncer-бекор қилмоқ)-халқаро шартноманинг бир томонлама бекор қилиниши. Денонсация шартноманинг ўзига мувофиқ ёки халқаро ҳуқуқнинг бошқа нормаларига кўра амалга оширилади. Денонсация шартноманинг бузилиши ҳисобланмайди, балки шартноманинг ҳуқуқий бекор қилиниши ҳисобланади.
Дефляция - товарлар ва хизматлар баҳосининг пасайиши.
Давлат-хусусий шериклик - давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, шу жумладан, тармоқ, ҳудудий дастурларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш борасидаги ҳамкорлиги.
Дисконт сиёсати - мамлакат тўлов баланси ва валюта курсига таъсир этиш мақсадида Марказий банкнинг дисконт ставкасини ўзгартириш сиёсати.
Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки (ЕТТБ) бош бўлими Лондонда жойлашган бўлиб,1990 йил 29 майдаги келишувга асосан Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларини бозор иқтисодиётига ўтиш бўйича ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган халқаро молиявий ташкилот.
Ёлланиб ишлайдиганлар - булар корхона раҳбарияти билан меҳнат фаолияти шартлари тўғрисидаги тузилган ёзма контракт (шартнома) ёки оғзаки битим бўйича ишлайдиган шахслар бўлиб, улар ана шу фаолият учун ёлланиш вақтида келишиб олинган иш хақини оладилар.
Жаҳон банки гуруҳи - Бирлашган миллатлар ташкилотининг ихтисослашган молия институти ҳисобланиб, асосий мақсади ишлаб чиқариш капитал қўйилмалари учун қулай шароитлар яратиш, халқаро узоқ муддатли инвестициялар оқимини рағбатлантиришдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |