Интенсив иқтисодий ўсиш - ишлаб чиқариш омилларини ривожлантириш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш орқали маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг кўпайиб бориши.
Иқтисодиётни эркинлаштириш - бу хўжалик ҳаётининг барча соҳаларидаги тўсиқ ҳамда чекловларни, шунингдек, давлат назоратини кескин равишда қисқартириш ёки бекор қилишга йўналтирилган чора-тадбирлар тизими.
Ишлаб чиқаришни модернизациялаш - ишлаб чиқаришни замонавий технологиялар билан жиҳозлаш, уни маънавий жиҳатдан янгилаш, таркибий жиҳатдан техник ва технологик қайта тузиш каби чора-тадбирларни ўз ичига олувчи жараён.
Ишлаб чиқаришни концентрациялаштириш - бу маҳсулот тайёрлаш, иш бажариш ёки хизмат кўрсатишни энг йирик корхоналарда тўплаш жараёнидир.
Ижтимоий такрор ишлаб чиқариш - жамият миқёсида ишлаб чиқариш жараёнларининг мунтазам равишда янгиланиб ва такроран амалга оширилиб туриши.
Ислоҳотлар концепцияси - ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг асосий мақсад ва йўналишлари, уни амалга оширишнинг вазифалари ва стратегик йўлларининг умумий ғояси.
Ижтимоий сиёсат - давлатнинг даромадлар тақсимотидаги тенгсизликни, иқтисодиёт қатнашчилари ўртасидаги зиддиятларни бартараф қилишга йўналтирилган сиёсат.
Ижтимоийлашув - шахснинг муомала ёрдамида мазкур жамоага, гуруҳга, жамиятга хос бўлган нормаларни, қадриятларни, йўл-йўриқларни ўзлаштириш асосида унинг шаклланиш жараёни.
Иқтисодий ўсиш мезони - иқтисодий ўсишни нисбатан тўлиқ даражада баҳолаш имконини берадиган кўрсаткични характерлайди.
Истеъмолга кейинги қўшилган мойиллик - даромад ҳажмининг ўзгариши натижасида истеъмол сарфлари ҳажмининг ўзгариши даражаси.
Ишчи кучини такрор ҳосил қилиш - инсоннинг меҳнатга бўлган жисмоний кучлари ва ақлий қобилиятларини узлуксиз қайта тиклаш ва таъминлаб туриш, уларнинг меҳнат малакасини муттасил янгилаб ва ошириб бориш, умумий билим ва касбий даражаси ўсишини таъминлаш, қариган ишчилар ўрнини босадиган ёш ишчилар авлодини етиштириш жараёни.
Do'stlaringiz bilan baham: |