Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт


Download 5.55 Mb.
bet183/210
Sana03.11.2023
Hajmi5.55 Mb.
#1742821
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   210
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11

Бюджет чегараси-»умумий вақт-даромад» координаталарига эга булган тўқри чизиқ бўлиб, унинг ётиқлик бурчаги иш ҳақини ифодалайди.
Бюджет чизиғи - бюджетни тўлиқ сарфлаш шарти билан истеъмолчи сотиб оладиган товарлар комбинатсияларини ифодаловчи чизиқ.
Бандлик сиёсати - жамият ва унинг ҳар бир аъзосининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига бевосита ва билвосита таъсир этувчи чора тадбирлар йиғиндисидир.
Глобаллашиш (фр. глобал-умумий, лот. Глоб-қадам) - бутун ер шарини қамраб олувчи ва инновациялар томонидан пул сармояси алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида жаҳон бозорида фаол ҳаракат қилувчи янги ақлий-ахборот технологияларидан ташкил топган универсал жараёндир.
Геосиёсий мувозанат - маълум бир ҳудуддаги мавжуд сиёсий вазиятни барқарорлаштириш.
Гиперинфляция - товарлар баҳоси ва пул массасининг юқори суръатларда ошиб кетиши. Гиперинфляцияда баҳоларнинг ойлик ўсиш суръати 50фоизни ва ундан юқори бўлади.
Глобал молиявий-иқтисодий бозор - жаҳон мамлакатлари ўртасидаги молиявий-иқтисодий алоқаларни ягона хўжалик тарзида амал қилишга асосланган муносабатлар.
Диверсификация - ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш, маҳсулот ва хизматларни сотиш бозорларини кенгайтириш мақсадида тармоқ ва корхоналар фаолият соҳаларини кенгайтириш, маҳсулот ва хизматлар ассортиментларини кўпайтириш, уларнинг сифатини такомиллаштириш.
Дефицит - бюджет харажатларининг даромадлардан ошиб кетиши натижасида вужудга келган тақчиллик.
Давлат бюджети - давлат даромадлари ва сарфларининг молиявий режаси.
Демографик омиллар - ишчи кучининг табиий ҳаракати ва иш билан бандлик таркибидаги табиий ўзгаришлардир.
Давлат кредити - давлат қарз олувчи ёки кредитор сифатида майдонга тушадиган барча молиявий-иқтисодий муносабатлар йиғиндиси.
Денонсация - шартномадан воз кечиш. Агар суғурта муносабатларида томонлардан бири ёзма равишда шартномадан воз кечиши тўғрисида иккинчи томонга маълум қилмаса, шартнома унда кўрсатилган муддатгача кучда бўлади.

Download 5.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling