Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт


Маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда


Download 5.55 Mb.
bet191/210
Sana03.11.2023
Hajmi5.55 Mb.
#1742821
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   210
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11

Маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда - сотишдан олинган соф тушум билан сотилган маісулотнинг ишлаб чиєариш таннархи ўртасидаги тафовут.
Молия саноат гуруҳлари (МГС) - МГС ташкил этиш ҳақида шартнома имзолаган, юридик шахс ҳуқуқига эга хўжалик субъектлари мажмуи.
Мужассамлашув ва ихтисослашув - ишлаб чиқаришни ижтимоий (ҳудудий) ташкил қилишнинг нисбатан оддийроқ шакллари ҳисобланади.
Минтақанинг рақобатбардошлигини таъминлашда ташқи иқтисодий шарт-шароитлар – бу мавжуд потенциалдан самарали фойдаланиш орқали минтақанинг ташқи бозорларда рақобатдошлигини таъминлаш учун минтақавий ҳокимият органлари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар мажмуи.
Минтақанинг ташқи рақобатбардошлилиги – бу минтақанинг ташқи бозорларда рақобатдошлигини намойиш қилувчи рақобатбардошлик.
Минтақанинг ички рақобатбардошлилиги – бу минтақанинг маълум бир мамлакат минтақалари билан рақобат жараёнида рақобатдошлигидир.
Минтақанинг рақобатбардошлик шартлари - ташқи ва ички муҳитнинг яхшиланиши минтақавий иқтисодий сиёсатга йўналтирилиши керак бўлган омилларнинг йиғиндисидир.
Минтақавий рақобатбардошлик омиллари - минтақа ривожланишининг ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб, потенциал имкониятларни минтақанинг рақобатдошлик манбаига айлантириш орқали минтақадаги мавжуд ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлайди.
Минтақанинг ахборот потенциали – бу маълум бир ҳудудда мавжуд бўлган илмий ва техникавий маълумотлар, яъни минтақанинг рақобатдошлигини ошириш учун ишлатилиши мумкин бўлган тўпланган билим, кўникмалар.
Минтақанинг рақобатбардош устунликларини таъминлаш манбалари – бу рақобатдош устунликларни таъминлаш учун фойдаланиладиган минтақанинг реал салоҳияти.
Минтақанинг рақобат позицияси - бу бошқа минтақалар билан рақобат жараёнида у эгаллаб олган минтақанинг мавқеи.
Минтақанинг рақобатбардош устунликлари - бу минтақа учун рақобатда муваффақият қозонишни таъминлайдиган минтақавий рақобатбардошлик омиллари таъсири остида амалга ошириладиган минтақанинг потенциалидир.

Download 5.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling