Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт


Download 5.55 Mb.
bet190/210
Sana03.11.2023
Hajmi5.55 Mb.
#1742821
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   210
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11

Минтақавий (ҳудудий) кластер – бу ўхшаш товарлар ва хизматларни ишлаб чиқарадиган ва битта ҳудудда жойлашган (бир-бирига жуғрофий / ҳудудий яқинликда жойлашган) компаниялар гуруҳига тегишли кластер.
Минтақавий иқтисодиётнинг вазифаси - миллий иқтисодиётнинг ҳудудий муаммоларини ўрганиш ва ушбу муаммоларни ҳал қилиш йўллари ва механизмларини аниқлашдир.
Минтақавий иқтисодиётнинг объекти - мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тизимининг ҳудудий жиҳатлари, минтақавий иқтисодиётнинг ҳудудий қуйи тизимларининг фаолияти ҳисобланади.
Моддий-буюмлашган бойлик - миллий бойликнинг инсон меҳнати билан яратилган ашёвий – буюм кўринишга эга бўлган қисми.
Минерал хомашё - ер қаридан қазиб олинган, ҳалқ хўжалиги аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилмалар.
Минерал ресурслар - муайян муддатда қидирилган, аниқланган, баҳоланган ҳамда прогноз қилинган фойдали қазилмалар.
Мартаба - бу, ҳақиқатдан эгалланадиган босқичлар (лавозимлар, иш ўринлари ва жамоадаги мавқелар) изчиллигидир.
Меҳнат редукцияси - бу мураккаб меҳнатни оддий меҳнатга айлантириш демакдир.
Меҳнат кооперацияси - бу меҳнат фаолияти жараёнидаги алоҳида ихтисослаштирилган ижрочилар ўртасидаги алоқаларнинг ўрнатилиши ва меҳнат фаолиятининг ташкил этилишидаги энг муҳим элементлардан биридир.
Меҳнат бозори - бозор иқтисодиётининг умумий кичик тизими, унда, бир томондан-иш берувчилар, иккинчи томондан-ёлланма ишчилар ўзаро алоқада бўлади.
Меҳнат ресурслари мобиллиги - меҳнат ресурсларининг бир минтақа ёки ҳудуддан бошқасига ўтиши, бир меҳнат фаолияти турини бошқасига алмаштиришга тайёрлиги даражаси.
Мультипликатор самараси - бу соф миллий маҳсулотдаги ўзгаришнинг ялпи сарфлардаги ўзгаришга нисбати.
Молиявий бозорлар -молиявий активларни савдоси тушунилиб, унда савдонинг аниқ қоидалари, бозор иштирокчиларининг маҳорати ва ривожланган бозор инфратартиби, камчиқим ва битишувларни амалга оширишни мустаҳкамлиги мавжуд бўлади.

Download 5.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling