Конверсия - корхонанинг умуман бошқа турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиши.
Консерн - турли тармоқлардаги мустақил корҳоналарнинг иштирок этиш тизими, қўшма тадқиқотлар, патент-лисензия келишувлари, молиялаштириш, ишлаб чиқариш ҳамкорлиги воситасида бирлашуви.
Комбинация ёки комбинатлаш - кооперацияга ўхшаб корхоналар бирлашмасидан, аммо бу ерда тарқоқ ҳолда жойлашган бирлик эмас, балки уларнинг ҳудудий умумийлиги, технологик ва ташкилий бирлигидир.
Кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш - ишлаб чиқариш миқёсларини мунтазам равишда ошириб боришга асосланган ҳолдаги такрорланиши.
Корхона ихтисослашуви - уларда мукаммалроқ техника ва технология, меҳнатни ташкил этишнинг илғор усулларини қўллашни енгиллаштирувчи турдош маҳсулот ишлаб чиқаришни мужассамлаштириш жараёнидир.
Кооперативлаштириш - бу маълум маҳсулот ишлаб чиқариш, иш ва хизмат бажаришни биргаликда олиб бориш бўйича тармоқлар ва улар корхоналарининг давомли ишлаб чиқариш алоқалари шаклларидан бири.
Коммуникация - кишилар ўртасидаги ўзаро ахборот алмашув жараёни.
Капиталнинг тўпланиши - қўшимча қийматнинг бир қисмини жамғариш (капиталлаштириш) натижасида капитал ҳажмининг ошиши.
Курно мувозанати - дуополик бозорда хар бир фирма мустақил равишда шундай оптимал ишлаб чиқариш хажмини танлайдики ушбу маҳсулот хажми иккинчи фирмани қаноатлантиради. Курно мувозанати фирмаларнинг акс таъсир қилувчи функтсиялари графикларининг кесишиш нуқтасида вужудга келади.
Картель - нархларни қатъийлаштириш ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини чеклаш йўли билан фойдани ҳамкорликда кўпайтирадиган ишлаб чиқарувчи гуруҳлар.
Консорциум- бир неча банклар ва компанияларнинг йирик молиявий операцияларини амалга ошириш учун тузилган монополистик бирлашма.
Корпоратив бошқарув - бу бизнеснинг ташкилий - ҳуқуқий расмийлаштирилишини, ташкилий структураларнинг оптималлашувини бошқариш, қабул қилинган мақсадларга мувофиқ компанияда ички ва ташқи фирма муносабатларини ташкил қилишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |