Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт


Download 5.55 Mb.
bet185/210
Sana03.11.2023
Hajmi5.55 Mb.
#1742821
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   210
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11

Жамғарма сертификатлари-банк томонидан чиқариладиган ва унинг эгасига олдиндан шартлашилган вақтда белгиланган суммани олиш ҳуқуқини берувчи қимматли қоғоз ҳисобланади.
Зоналаштириш - ҳудудни ривожлантиришнинг шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштирилишида шаҳарсозликнинг фойдаланиш турларини ҳамда бу турлардан фойдаланишдаги чеклашларни белгилаб олган ҳолда унинг функционал мақсадга кўра бўлиниши.
Ихтисослашув - ишлаб чиқариш жараёнини ажратади, яккалайди, кооперация эса уни умумийлаштиради, комбинатлашув бирлаштиради.
Иншоот - ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга, материаллар, буюмлар, асбоб-ускуналарни сақлашга, одамларнинг вақтинча бўлишига, одамлар, юклар ва бошқа нарсаларни олиб ўтишга мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат ҳажмий, ясси ёки чизиқ тарзидаги қурилиш тизими;
Ишлаб чиқариш кучлари - ишлаб чиқариш воситалари (асбоб-ускуналар, хом-ашё ва ҳ.к.) саноат ва қишлоқ хўжалиги ҳамда меҳнат ресурсларидир.
Ишлаб чиқаришнинг тўпланиши - ишлаб чиқариш воситалари, ишчи кучи ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг йирик корхоналарда тўпланиши.
Ишчи кучи талаби - муайян вақтда иш ҳақининг таркиб топган даражасида турли иш берувчилар томонидан ишчи кучи миқдори ва сифатига билдирилган талаб.
Иқтисодий ривожланиш - кўп қиррали жараён бўлиб, жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий тараққиётида ўз ифодасини топади.
Иқтисодий ўсишнинг кўрсаткичлари - иқтисодий ўсишни аниқлашда фойдаланиладиган қиймат, ижтимоий нафлилик ва натурал (жисмоний) кўрсаткичлар тизимидан иборат.
Иқтисодий жамғариш - миллий даромаднинг бир қисмининг асосий ва айланма капиталларни, шунингдек, эҳтиёт ва захираларни кўпайтириш учун сарфланиб бориши.
Иқтисодиётни барқарорлаштириш - танглик ҳолатларига барҳам бериш асосида макроиқтисодий мувозанатликни сақлаш ва ишлаб чиқаришни юксалтириш учун шарт-шароитларни вужудга келтириш.
Иқтисодий ўсиш омиллари - иқтисодий ўсишга таъсир кўрсатишда ўз ўрнига эга бўлган ва уни аниқлаб берувчи талаб, таклиф ва тақсимлаш омилларини билдиради.

Download 5.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling