Ишлаб чиқариш кучларини оқилона ва самарали жойлаштириш-маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларини минимал ҳолатга келтириш ва ишлаб чиқаришнинг барча босқичларини муайян ҳудудга жойлаштиришдир.
Иқтисодий районлар -минтақавий иқтисодиёт ва минтақавий сиёсатнинг объекти ҳисобланади.
Иқтисодий район – бу табиий ресурслар, иқтисодий ривожланиш даражаси, аҳолининг меҳнат қобилиятига эга бўлган, ушбу таркибий қисмларни энг фойдали тарзда ҳудудий-ишлаб чиқариш комбинатлари шаклида бирлаштирган давлат ҳудудининг бир қисми.
Имитация -( лот. имитатио)-кимгадир, нимагадир тақлид қилмоқ, қайта ишлаб чиқариш.
Иммиграция - хорижий фуқароларнинг доимий яшаш учун мамлакатга кўчиб келиши.
Инсайдер - компания фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган компания ҳақида тижорат ахборотига эга бўлган компания ходими.
Институционал инвесторлар - турли хил молиявий, жамоавий, давлат ташкилотлари бўлиб, корпорация фаолиятини амалга оширишда ўз маблағларини сафарбар қилувчи шахслар.
Иқтисодий хавфсизлик - иқтисодий категория бўлиб, иқтисодиётнинг барқарор иқтисодий ўсиш таъминланган, ижтимоий эҳтиёжлар оптимал даражада қондирилган, рационал бошқариш амалга оширилган, миллий ва халқаро даражаларда иқтисодий манфаатларнинг ҳимоялангандаги ҳолатини ифодалайди.
Инновацион тармоқ - бу афзал қилинган шериклар билан танланган ва аниқ алоқалар асосида шаклланган, корхонанинг бозор муносабатлари ва унинг қўшимча манбаларини излаш истиқболига тўғри келадиган асосий мақсади ноаниқликни камайтиришдир.
Инновацион салоҳият – бу минтақанинг янги билимлар, ғоялар ишлаб чиқариш, янги технологияларни кашф этиш ва уларни амалга ошириш йўлларини топиш қобилиятидир.
Ижтимоий инвестициялар - инсон салоҳиятини, кўникмаларини ва ишлаб чиқариш тажрибасини оширишга, шунингдек номоддий неъматларнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга киритиладиган инвестициялар киради.
Кооперация - пировард натижада муайян бир маҳсулот яратиш учун турли корхоналарнинг ҳамкорлигидир.
Конгломерат - Турли структураларни биргаликда қоўшиб олиб борилишини англатади. Бундай структурани йирик корпоратсияларда, яъни чизиқли, функтсионал, дастурли мақсадли структураларнинг биргаликда амал қилишида кўриш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |