Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт


Ўзбекистонда иқлим ўзгаришлари: трендлар, долзарб муаммолар ҳамда мослашиш чораларининг зарурати


Download 5.55 Mb.
bet85/210
Sana03.11.2023
Hajmi5.55 Mb.
#1742821
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   210
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11

Ўзбекистонда иқлим ўзгаришлари: трендлар, долзарб муаммолар ҳамда мослашиш чораларининг зарурати. Глобал иқлим ўзгариши муаммоси инсоният кун тартибида долзарб бўлиб турибди. Глобал иқлим ўзгариши бу сайёрамизда фақат ҳароратнинг ўртача йиллик кўтарилиши эмас, балки барча геотизимнинг ўзгариши, Жаҳон океанининг кўтарилишининг юзага келиши, муз ва доимий музликларнинг эриши, ёғингарчиликнинг бир текисда ёғмаслигининг ортиши, дарёлар оқими режимининг ўзгариши ва иқлимнинг беқарорлиги билан боғлиқ бошқа ўзгаришлар демакдир. Инсониятнинг вазифаларидан бири шуки, иқтисодий ва экологик мувозанатни мутаносиблаштириш ҳамда адолатли ҳал этилишига эришишдир. Шубҳасиз, инсон фаолияти иқлимга таъсир кўрсатади. Шу муносабат билан теварак-атрофга зарарли таъсир этишни чеклаш учун ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиш зарур.
Саноатлаштириш даври бошлангунга қадар иқлим ўзгаришига фақат табиий сабаблар, яъни материк ва океанларнинг ўлчами, Ер орбитаси, унинг магнит майдонининг ўзгариши, вулқонларнинг отилиши таъсир кўрсатар эди. Бироқ ҳозир Иқлим ўзгариши масалалари бўйича ҳукуматлараро экспертлар гуруҳи –хулосаларига кўра, сайёрамизда иқлим ўзгаришининг тезлашиши кўпроқ инсоннинг иқтисодий фаолияти натижаси ўлароқ ҳавога турли чиқинди газлар чиқиши туфайли юзага келмоқда. Ўзбекистонда чиқинди газларнинг чиқиши 2005 йилда қарийб 200 млн. тонна СОдаражасига етди. Ўзбекистонда бундай газларнинг асосий манбаи бўлиб энергия ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш ҳисобланади. У углерод диоксид, СО2ни ишлаб чиқариб, атмосферага чиқадиган барча чиқиндиларнинг учдан икки қисмини ташкил қилади. Метан аҳамияти бўйича кейинги газ бўлиб, табиий газ, нефть ва кўмирни қазиб олишда ҳамда ташишда юзага келади44.
Ундан ташқари, маълумотларга кўра, Ўзбекистонда бир йилда
35 миллион кубометрга яқин маиший чиқинди ҳосил бўлади. Уларни утилизация қилиш ва қайта ишлашни самарали ташкил этиш юртимизда экология ҳамда санитария муҳитини янада яхшилаш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ишлаб чиқаришни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эгадир.
Иқлим ўзгариши, аҳоли сонининг ортиши, урбанизация, ўрмонларни ёппасига кесиш Марказий Осиё минтақасининг сув ресурсларига, хусусан Ўзбекистонга, катта қийинчилик туғдирмоқда. Глобал исиш туфайли тоғли ҳудудларда музликларнинг эриши аллақачон дарё ва кўлларнинг тошиб кетишига олиб келмоқда. Бошқа томондан, бугунги кунга қадар музликларнинг эриши дарёларда сувнинг қўшимча ҳажмини ушлаб турарди. Музликлар ҳажмининг камайиши сўнги 20 йилда дарёлар оқими, хусусан, Амударё ҳамда қисман Сирдарё ва Зарафшонга қуйиладиган сувларнинг 25-30%га қисқариши мумкинлигини эътиборга олишга мажбур этади. Бу эса бутун минтақага жиддий муаммолар туғдиради2. Бунда, қурғоқчил йилларда Амударёнинг қуйи қисмида сув минерализациясининг ўртача йиллик миқдори 1,5 мартага, дарё суви қўшилган кўл сувларининг минерализацияси бошланғич кўлларда 2,5 мартага, кўл занжирини охирги сув ҳавзаларида эса 6-9 мартага ортиши мумкин.
Сўнгги 50 йил давомида Ўзбекистонда ҳарорат динамикаси режимининг кузатувлари шуни кўрсатдики, максимал ҳароратнинг ўсиш суръати йилига 0,22 даражага, минимал эса -0,36 даражани ташкил қилди. Шунга асосланган ҳолда аҳволни у қадар яхши деб башорат қила олмаймиз, яъни 20 йилдан кейин республиканинг шимолий қисмида ўртача йиллик ҳарорат 2-3 даражага, жанубий қисмда эса 1 даражага ортади.
Республиканинг бутун ҳудуди бўйлаб ёғингарчиликнинг ортиши кутилмоқда: Фарғона водийсида 5-15% га, республиканинг шимолий қисмида эса 15-20%гача. Бироқ бошқа томондан, иқлим ўзгариши сув юзаларидан сувнинг 10-15%га, ўсимликлар транспирацияси ва суғориш меъёрларининг ортиши туфайли 10-20% кўпроқ йўқолишига олиб келади. Бу эса сувнинг тикланмай истеъмол қилиниши сув чиқишининг ўсишига3 мувофиқ тарзда ўрта ҳисобда 18%га ортишига олиб келади. Бу, шубҳасиз, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг кейинги ўсишини қийинлаштиради.
Прогнозларга кўра, экстремал ҳарорат кўрсаткичли кунлар сонининг ортиши (39 даражадан юқори), Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларида пахта ҳосилдорлигининг 2030 йилда 4%га ва 2050 йилда 10%га пасайишига олиб келади. Қишлоқ хўжалигининг бошқа экинларида ҳам ҳосилдорликнинг камайиши, шунингдек, суғоришнинг камлиги, қурғоқчилик, тупроқнинг емирилиши ва шамол эрозияси, тупроқнинг шўрланиши, гумус таркибининг пасайиши ва ем-хашак базасининг ёмонлашиши ҳисобига чорвачиликда маҳсулдорлик пасайиши кутилмоқда.
Тадқиқотларга кўра, Ўзбекистонда иқлим ўзгариши эътибор қаратилиши лозим бўлган бошқа қуйидаги оқибатларга олиб келиши мумкин:

  • Сув ресурслари танқислигининг ортиши;

  • Муз ва қор қопламли кунлар даврининг 7-10 кунга камайиши;

  • Қурғоқчилик хавфи такрорланишининг ортиши (бугунда сўнги 10 йилда ҳар 3 йилда);

  • Ўртача ҳароратнинг ортиши;

  • Иссиқ мавсумнинг 10-15 кунга чўзилиши; 

  • Ёғингарчиликнинг ҳудудлар бўйича бир текисда ёйилмаслиги;

  • Серёғин ёки умуман ёғингарчиликсиз кунлар сонининг ортиши;

  • Қишлоқ хўжалигида етиштириладиган экинлар таркибининг ўзгариши;

  • Ҳарорат кўтарилиши туфайли аҳоли саломатлигининг ёмонлашиши билан боғлиқ муаммоларнинг ортиши;

  • Кўпчилик ҳайвонлар ва ўсимликлар дунёси ареалининг қайта тақсимланиши, яъни экологик жараёнларнинг, олинаётган экологик маҳсулотлар ва экотизим томонидан бажариладиган функцияларнинг бутунлай ўзгариши;

  • Чўлланиш жараёнининг кучайиши, яъни яшаш ва хўжалик юритишга яроқли ерларнинг камайиши; 

  • Иқтисодий соҳалар таъсирида тармоқларнинг тубдан ўзгариши ҳамда яна кўплаб олдиндан айтиб бериш мушкул бўлган оқибатлар.

Иқлим ўзгаришининг оғир оқибатларини юмшатиш ва енгиб ўтиш кучларнинг бирлашишини ҳамда манфаатдор барча томонларнинг мақсадли йўналтирилган ҳамкорлигини талаб қилади. Иқлим ўзгариши билан боғлиқ ортга суриб бўлмайдиган вазифалар қаторида сув, ер ва энергетик ресурсларни тежаш ва уларни самарали ишлатишга ёрдам берувчи етакчи технологияларни татбиқ қилиш, агроўрмончилик амалиётини кенг татбиқ қилиш, янги экологик соф ишлаб чиқариш ва ҳавога зарарли газларнинг табиатга чиқишини камайтириш билан боғлиқ вазифаларни таъкидлаб ўтиш зарур.

Download 5.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling