Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт
Қувур транспорти ривожлантириш муаммолари
Download 5.55 Mb.
|
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8.3. Транспорт корхоналарини ривожлантириш истиқболлари
Қувур транспорти ривожлантириш муаммолари. Қувур транспорти олдига қуйилган улкан вазифаларни муваффаккиятли бажариш учун магистрал қувурлар миқдорини кўпайтириш билан бирга уларнинг иш самарадорлигини ошириш хам катта аҳамиятга эгадир.
Иш самардорлигини оширишда тармоқда ҳал қилиниши лозим бўлган масалаларга қувурлар умумий миқдорини янада кўпайтириш, уларнинг ўтқазувчанлик қобилиятини ошириш, қувурларни каррозияга карши нефть битумлари билан қоплаш, бошқариш ишларида телемеханика ва автоматлиштириш асбобларини кенг қўллаш ва бошқалар киради. Қувур транспортининг юқори самарадорлиги ҳисобга олиниб, кўпчилик давлатларда оғир углерод-этан, этилен, пропан, пропилен ва бошқалар, суюк ва газсимон моддалар-кислород, аммиак, водород, азот, хлор, расстворли ҳар хил тузлар ҳамда айрим озиқ-овқат (сут) буюмлари ҳам қувур орқали ташилаётир. Кўп вақтлардан бери айрим қаттиқ моддалар ҳам гидпротранспорт орқали эритма (пульпа) шаклида ташилаётир. Ҳозир баъзи бир қаттиқ моддаларни (кўмир, мадан ва бошқалар) капсулаларга жойлаштирилиб, газ ёки суюқ нефть маҳсулотлари билан юбориш масалалари ҳам ишлаб чиқилаётир. Қаттиқ моддаларни қувурлар орқали юбориш анча мураккаблилиги туфайли бу масалани ҳал қилиш устида ҳали жуда кўп тадқиқотлар ўтказиш зарур. Сўнгги йилларда қум шағал ва бошқа материалларни контейнерларга жойлаштириб (2-3 тонналик) катта босим ёрдамида трубапровод орқали юбориш устида саноат миқёсида тажрибалар ўтказилаётир. Бундай контейнерларда юк юбориш тезлиги 40-5 км/с атрофидадир. Ўтказилаётган тажрибалар келажакда юкларни ман шундай усулда ташиш тежамли бўлишини кўрсатаётир. 8.3. Транспорт корхоналарини ривожлантириш истиқболлари Юқорида айтиб ўтилганидек, темир йул транспорти жаҳондаги барча мамлакатлар иқтисодиётининг муҳим алоқа воситаси бўлиб ҳисобланади. Мамлакатимиз учун эса унинг аҳамияти яна ҳам катта. Чунки, Республика четга чиқиш учун зарур бўладиган сув йулларидан олис бўлганлиги учун темир йул транспорти мамлакатни жаҳон мамлакатлари билан боғлаб турувчи асосий воситадир. Айни вақтда темир йул транспорти доирасида мавжуд бўлган муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал қилиш йулларини топа билиш муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирги кунда жамият тузиламаси тубдан ислоҳ қилинмоқда. Алоҳида эътибор муайян соҳаларни ҳусусийлаштиришга қаратилмоқда. Жамиятнинг асосий фаолият йўналишлари қуйидагилардир: тарқатиш ват темир йўл орқали юкларни етказиб бериш; темир йўл вагонларини созлаш ва техник хизмат кўрсатиш; йўловчи, сайёҳлик ташишлар; хизмат кўрсатиш, локомотив ва вагон паркини янгилаш. Жамият учун устувор йўналиш қуйидаги сармоя лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобланади: оптик толали линиялар ёрдамида алоқа каналларини мустаҳкамлаш; янги ҳаракатланувчи таркиб сотиб олиш (электровоз ва вагонлар) ҳамда мавжудларини модернизация қилиш; янги темир йўл линияларини қуриш; темир йўлларни электрлаштириш; йўлларни капитал таъмирлаш лойиҳаларини амалга ошириш, жамият заводларида йўлнинг устки қурилмаси элементларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва ҳ.з Жамиятда сармоявий қўллаб қувватлашни талаб қиладиган бир неча лойиҳалар мавжуд бўлиб, улар амалга оширилган тақдирда сармоячига катта фойда олиб келишни ваъда қилади. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 1993 йилдан бери Темир йўл Ҳамкорлик Ташкилоти аъзосидир. Жамият Халқаро Темир йўллари Иттифоқи ва Осиё ва Тинч океани ҳудудидаги БМТнинг Иқтисодий комиссияси билан узвий алоқага эга. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ТРАСЕКА (Европа-Кавказ-Осиё транспорт коридори) лойиҳасининг Европа Иттифоқи Комиссияси ТАСИС дастури билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда. 1994 йил 7 ноябр яратилганидан буён «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 20 йилдан ортиқ давр мобайнида Ўзбекистон Республикасининг тузилиши-шакллантириш ва иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим бўғини ҳисобланади. Барқарор ривожланиш, барқарорлик, инновацион технологияларни жорий етиш, ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ корхоналарининг иқтисодий ва саноат ривожланишининг ўсиш динамикасининг ошиши Ўзбекистон Республикасининг бутун иқтисодиёти ва транспорт соҳасининг ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратмоқда. Темир йўл транспорти мавжуд бўлгандан бери ва фаолияти давомида Ўзбекистон иқтисодиётининг бошқа тармоқлари билан яқиндан ҳамкорлик қилади. Унинг асосий вазифаларидан бири иқтисодиёт эҳтиёжларини қондириш учун ўз вақтида юк ва йўловчи ташишни таъминлаш ҳисобланади. Бу борадаги ишлар турли кўринишларда амалга оширилмоқда ва Ўзбекистон Республикаси темир йўл тармоғини ўтказиш ва ташиш имкониятларини максимал хавфсизлигини таъминлашга қаратилган. Юк ва йўловчи ташиш шакллантириш, темир йўлдан фойдаланиш харажатларни оптималлаштириш, поезд ҳаракатининг хавфсизлигини таъминлаш халқаро шартномалар доирасида хорижий шериклар билан яқин ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Марказий Осиёдаги стратегик географик ўринни эгаллаши ва минтақадаги геосиёсий ривожлантириш маркази эканлигини ҳисобга олиб, асосий транзит йўлакларини қитъамизнинг Шимолий ва Жанубий Шарқ ва Ғарбни боғловчи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ўтган. Бу АЖни ривожлантиришни режалаштиришда ва қўшимча ўрганишга ва оптималлаштиришга муҳтож бўлган муаммоларни аниқлашда муҳим омил ҳисобланади . Темир йўл транспорти қўшни давлатлар билан иқтисодий алоқаларни амалга оширишда муҳим рол ўйнайди, ҳозирги кунга келиб «Ўзбекисон темир йўллари» АЖ нафақат МДҲ мамлакатлари аъзолари билан балки чет эл мамлакатлари билан темир йўл соҳасида ҳамкорлик тўғрисида икки томонлама келишувга эгадир. Жамият шунингдек Халқаро темир йўл иттифоқи (УИC, Франция), БМТнинг Осиё ва Тинч океани ҳудуди ва Марказий Осиё учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (УНЕСCАП), Осиё таррақиёт банки доирасида Марказий Осиё ҳудудий иқтисодий ҳамкорлик (CАРЕС), темир йўл ташкилотлари ҳамкорлиги (ОСЖД, Польша), Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ЕCО, Эрон), МДҲга аъзо давлатларнинг темир йўл транспорти бўйича кенгаши каби ташкилотлари билан фаол ҳамкорлик қилади. Ўзбек темир йўлларининг замонавий техник ускуналар билан жиҳозланганлиги, географик жойлашуви Европа-Осиё хабарларида муҳим боғловчи омил ҳисобланади. У Хитой, Японияни МДҲ мамлакатлари, Эрон, Туркия ва Европа билан транспорт алоқаларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Тарихий Ипак йўлини қайта тиклашда Ўзбекистон Республикаси ва унинг темир йўллари муҳим аҳамиятга эга ўрин эгаллайди ёки ТРАСЕКА транспорт йўлаги, Осиёдан Европага қисқа ва арзонроқ йўналиш ҳисобланади. 2006 йил ноябр ойида Пусан шаҳрида (Жанубий Корея) транспорт бўйича Халқаро конференция ўтказиш жараёнида Ўзбекистон темир йўл маъмурияти раҳабари томонидан Трансосиё темир йўллари тармоғи бўйича ҳукуматлараро келишуви имзоланди. Агар трансосиё темир йўллари доирасидаги ҳамкорликнинг амалий аҳамиятини эътиборга олинса, ҳамда Ўзбекистон Республикаси географик жойлашув сабабига кўра денгиз портларига тўғридан тўғри чиқишга эга эмаслиги ушбу ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий алоқаларини темир йўл транспорти таъминоти такомиллашувига сабаб бўлади. Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг халқаро туристик ярмаркаларда иштирок этиши муҳим аҳамиятга эга, бу ярмаркаларда Ҳамдўстлик ва чет эл мамлакатларининг юзлаб машҳур туристик фирмалари тақдим этилганди. Бу савдо майдонларида жамият номидан «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ темир йўл транспортида туристик ташишларни ташкиллаштириш соҳасида ўз имкониятларини кўрсатмоқда. Бу имкониятлардан бири бу жаҳон стандартларининг барча талабларига жавоб берадиган янги русумдаги йўловчи вагонларда йўловчиларни ташиш ҳисобланади. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ турли халқаро ташкилотлар, фирмалар, компаниялар, МДҲ давлатлари темир йўл маъмуриятлари, Болтиқ ва узоқ ҳориж вакилларини қабул қилади. Музокараларда икки томонлама ҳамкорлик, ташишларни ташкил қилиш, материал ва эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш, янги линиялар ва иншоотларни қуриш, инвестиция дастури ва кўпгина бошқа масалалар кўриб чиқилмоқда. Ҳозирда Бутунжаҳон Банки, Осиё тараққиёт банки, Япон халқаро ҳамкорлик агентлиги (ЖИCА), Европа қайта қуриш ва ривожланиш банки (ЕБРР), КфБ Банки (Германия), Эксимбанк (КХР) жамиятнинг жиддий ҳамкорлари бўлиб келмоқда. Шу билан бирга «Патентес Талго Л.С.» (Испания), «Жейсмар» (Франция), «Плассер энд Тойрер» (Австрия), «CНТИC» ва «CРТГ» (Хитой), «БЕЛАМ» (Латвия), «Сумимото, «Марубени», «Шимидзу», «Канимацу» (Япония) ва бошқа машҳур фирмалар томонидан жамиятга катта қизиқиш билдирилган. Темир йўллар минтақа ичида жойлашганлиги сабабли, биз халқаро ташиш сифатини оширган ва етказиш муддатларини қисқартирган ҳолда, бу соҳада ҳамкорликни ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Минтқада айни вақтда қишлоқ автомобиль йўллари, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларининг ҳолати билан боғлиқ бўлган бир қатор муаммолар ҳал этилмасдан қолмоқда, ушбу автомобиль йўлларининг аксарият қисми белгиланган сифат ва хавфсиз ҳаракатланиш талабларига жавоб бермайди. Янги турар жой мавзеларининг барпо этилиши, шаҳарларнинг кенгайтирилиши, транспорт воситалари сонининг жиддий кўпайиши минтақавий автомобиль йўллари ҳолатини тубдан яхшилаш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўришни талаб қилади. Туман ва шаҳарларнинг йўл ташкилотлари йўл-таъмирлаш техникаси, моддий-хомашё ресурслари билан етарли даражада таъминланмаган, ҳар йили ажратилаётган маблағлар хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларини зарур даражада сақлаш ва таъмирлаш ишларининг сифатли бажарилишини таъминлаш учун етарли эмас. 2017 йил 14 февралдаги «Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони муҳим аҳамият касб этмоқда. Фармонга мувофиқ46, автомобиль йўллари соҳасида ягона техник сиёсатни олиб бориш, автомобиль йўллари тармоқларини ривожлантириш ва такомиллаштириш истиқболларини белгилаш, халқаро транзит йўлакларини шакллантириш, умумий фойдаланишдаги ҳамда ички йўлларни таъмирлаш каби вазифалар қўмитанинг асосий йўналишлари этиб белгиланган. Ҳудудлардаги минтақавий йўлларни капитал ва жорий таъмирлаш ишлари қўмита тасарруфидаги туман йўл хўжалиги корхоналарига бириктирилган. Мамлакатимизнинг баъзи ҳудудларидаги таъмирталаб йўллар аҳоли ва транспорт ҳаракатига ноқулайликлар туғдирмоқда. Бу аҳоли ва фойдаланувчилар эътирозига сабаб бўлмоқда. Минтақавий автомобиль йўлларининг йўл қопламалари ҳолатини зарур даражага келтириш, йўл-транспорт инфратузилмасини янада такомиллаштириш, аҳолининг ҳаёт фаолияти учун, айниқса, қишлоқ жойларида қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқларини ва ҳудудларини истиқболли ривожлантириш мақсадида 2017 йилнинг 14 февралида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2018 йилларда минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди ва 2017−2018 йилларда минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш дастурини тасдиқланган. Ушбу йиллар дастурда 2017−2018 йилларда 5454 км, жумладан, 2017 йилда — 2700 км, 2018 йилда — 2754 км хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқ ва овулларнинг кўчаларини капитал ва жорий таъмирланди. Жумладан, Қорақалпоғистон бўйича 295 км, Андижон вилояти бўйича — 324 км, Бухоро- 439 км, Жиззах — 222 км, Қашқадарё — 679 км, Навоий — 216 км, Наманган — 309 км, Самарқанд — 479 км, Сурхондарё — 535 км, Сирдарё — 267 км, Тошкент — 516 км, Фарғона — 520 км, Хоразм — 321 км ва Тошкент шаҳри бўйича — 332 км йўллар ва кўчаларни таъмирланди. Бироқ бу кўрсаткичлар ва ушбу соҳада амалга оширилаётган ишларнинг жами мамлакат бўйича 184 минг км.ни ташкил этадиган автомобил йўлларини таъмирланган, замонавий талабга жавоб берадиган маҳаллий ички йўлларни қисмини 60 фоизига ҳам етмайди. Бу борада камчиликлардан бири автотранспорт ҳўжаликлари ҳолати билан боғлаб кўрсатиш мумкин. Хусусан: - автотранспорт ҳўжаликларини модернизация қилиш замонавий талаблар даражасида эмаслиги, соҳада илғор ахборот-коммуникация технологиялари ва интеллектуал транспорт тизимлари етарли даражада жорий этилмаётганлигида; - оғир юк ташувчи автотранспорт воситаларининг ҳаракатдаги таркиби паркининг эскирганлиги юқорилигича қолаётганида; мамлакатнинг автотранспорт хизматлари экспорти ва транзитини ошириш салоҳиятининг имкониятлари ва захираларидан тўлақонли фойдаланилмаётганлигида кўриш мумкин. Ушбу муаммоларни бартараф этиш учун биргина 2017-2018 йилларда хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқ ва овулларнинг кўчаларини жорий таъмирлаш ишларини бажариш учун минтақавий йўлларни таъмирлашга ихтисослаштирилган ташкилотларни 330 та йўл техникаси билан таъминланди. Шунингдек ушбу дастурда мавжуд республика хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқ ва овуллар кўчаларини босқичма-босқич хатловдан ўтказиш ва уларни паспортлаштириш, бу борадаги ишлар натижалари бўйича электрон маълумотлар базасини яратиш белгиланган. 2018 йилда «Обод қишлоқ» дастури доирасида республиканинг 159 та туманидаги 417 та қишлоқнинг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш мақсадида улардаги йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Хусусан умумий узунлиги 5 476 километрдан иборат минтақавий йўллар (ички кўчалар)ни таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилган. Бу борадаги ишларни давлат даражасида эътиборда эканлиги албатта йўлларимизни йилдан-йилга яхшиланиб боришига хизмат қилади. Download 5.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling