Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт
Download 5.55 Mb.
|
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11
Мавзу бўйича қисқача хулосалар
1. Транспортнинг асосий вазифаси кенг аҳоли оммаси ҳамда миллий иқтисодиёт корхона ва ташкилотларининг транспорт хизматига бўлган барча талаб-эҳтиёжларини тула ва юқори сифат билан қондиришдан иборат. 2. Ўзбекистоннинг сиёсий ва иқтисодий мустақиллигини мустахкамлаш ва унинг жаҳон уюшмасига кириб бориши учун мукаммал транспорт тизимига эга бўлиш керак. Турли хил транспорт воситалари саноат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уни истеъмолчиларга ўз вақтида, исроф қилмасдан етказишда фаол иштирок этади. Аҳолини бир манзилдан иккинчи бир манзилга етказишда ҳам транспортнинг аҳамияти каттадир. 3. Транспорт ишлаб чиқариш тизимида муҳим ўрин тутиши билан бирга у хар қандай ҳудуд хўжалиги мажмуасининг зарурий ўрини бўлиб хизмат қилади. Унинг ривожи туфайли ҳудудларни иқтисодий жиҳатдан ихтисослаштириш мумкин. 4. Мамлакат транспорт тармоғи темир йул, автомобил, авиация, қувурлар ва дарё сув йулларидан иборат. Транспортнинг барча турлари ёрдамида Республикада хар йили ҳалк хўжалиги учун зарур бўладиган турли-туман юклар ва йуловчилар ташилади. 5. Транспорт инфратузилмаси - транспорт тизимини ишлаши учун шарт-шароит яратадиган ва минтақа иқтисодиётининг асосий тармоқларидан бири бўлиб, ҳудудларнинг ҳудудий яхлитлигини ва унинг иқтисодий маконининг бирлигини таъминлайди. Шунинг учун транспорт инфратузилмасини ривожлантириш минтақада иқтисодий ўсишнинг инновацион моделини амалга ошириш ва аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилаш учун зарур шартидир. 6. Мамлакатимиз учун замонавий ва ривожланган транспорт инфратузилмаси ҳақиқатан ҳам келажакка йўл десак ҳеч қандай муболаға бўлмайди. Бу иқтисодий ўсиш ва иқтисодиётни инновацион ривожланиш йўлига сифатли ўтиш учун стратегик аҳамиятга эга. Минтақавий ва халқаро ҳамкорликнинг янги имкониятлари ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Транспорт йўлаклари ва интеграциялашган транспорт марказларини фаол ривожлантириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир. Шубҳасиз, транспорт инфратузилмасини ривожлантирмасдан туриб, иқтисодий ўсишни таъминлаш мумкин эмас. 7. Ўзбекистонда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ҳаётнинг барча жавхаларида инновацион усуллар билан боғлиқ бўлган юксак салоҳиятли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмокда. Бугунги кунда республикамиз АКТ соҳасидаги энг жадал ривожланаётган мамлакат сифатида тан олинган. Download 5.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling