Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт


Download 5.55 Mb.
bet91/210
Sana03.11.2023
Hajmi5.55 Mb.
#1742821
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   210
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11

Минтақа ҳаво транспорти. Мустақил Республика транспорти ҳақида сўз юритилганда ҳаво транспортининг моҳияти тобора ортиб бораётганини ҳам кўрсатиб ўтиш лозим. Транспортнинг бу хили ўз ишини биринчи марта 1924 йили бошлаган эди. Ўша йилнинг 12 май куни Тошкент—Бишкек—Олмаота шаҳарлари орасида ҳаво транспорта алоқаси йулга қуйилган эди. Ана шундан бери утган давр ичида транспортнинг бу хили тез ривожланиб кетди. Ҳозир ҳаво транспорта орқали асосан йуловчилар ташилади. Шу билан бирга бир манзилдан иккинчи бир манзилга тез етказиш зарур бўлган юкларни, айниқса тез бузиладиган юкларни ҳам ташишда ҳаво транспортидан фойдаланилади.
1993 йили «Ўзбекистон ҳаво йуллари» Миллий авиакомпанияси ташкил топиши ҳаво йули транспорти тараққиёти соҳасида қўйилган муҳим қадам бўлди. Бу компания хизмати туфайли Тошкентдан Нью-Йорк, Лондон, Токио, Пекин, Париж, Истамбул, Деҳли, Тел-Авив, Сеул, Куала-Лумпур, Жидда, Ўрумчи каби жаҳоннинг кўпгина шаҳарлари билан ҳаво транспорти қатнови амалга оширилмоқда. Кейинчалик Тошкентдан самолётлар қатнайдиган манзиллар руйхати янада кенгайишига шубҳа йўқ.
«Ўзбекистон ҳаво йуллари» авиакомпанияси билан АКШнинг «Боинг» компанияси ўртасида имзоланган шартномага кўра 1996 йил август ойидан бошлаб Тошкент билан жаҳоннинг қатор шаҳарлари, жумладан Нью-Йорк, Афина, Жакарта, Сингапур каби шаҳарлар орасида «Боинг» самолётлари учиши йулга қўйилди.
2010 - 2017 йилларда ҳаво транспорти йўловчи айланмаси ҳажми 5,8 дан 7,5 млрд.йўловчи/км ошди, йўловчи айланмаси бу даврда 4,7 баробар ошди.
Мустақиллик йилларида ҳаво кемалари парки «Боеинг-757-200», «Боеинг-767», «Боеинг 767-300 ЕР», «Боеинг 787-8», «Дреанлинер», «Аирбус», «А 310», «А320-200», «РЖ-85», ва юкларининг «Боеинг-767-300БCФ» ва Аирбус «А300-600» каби замонавий йўловчи самолётлар билан тўлдирилди.
Шу билан бирга, авиакомпания таркибида фаолият юритаётган Марказий Осиёдаги ягона сўнгги авлод авиация технологиясига хизмат кўрсатиш маркази 300 дан ортиқ хорижий самолётларга хизмат кўрсатмоқда. Бугунги кунда «Навоий» аэропорти негизида ташкил этилган халқаро интермодал логистика маркази минтақадаги энг йирик ва энг юқори технологик ҳаво юклари комплексларидан биридир.
МДҲ давлатлари ҳудудида «Навоий» халқаро интермодал логистика маркази маҳсулотни юклаш, тушириш, жойлаштириш, уларни қисқа вақт ичида омборларга жойлаштириш билан шуғулланадиган ягона марказдир. Ҳаво шароитларига қарамасдан, замонавий авиация ускуналари билан жиҳозланган халқаро интермодал логистика маркази турли хил авиалайнерларни қабул қилишга муваффақ бўлди.
Бугунги кунда у Ўзбекистонни асосий логистика марказлари Евроосиё - Франкфурт, Милан, Брюссел, Вена, Базел, Зарагоза, Дубай, Деҳли, Инчон, Тянжин, Гуангжоу, Ханойи ва Шанхай билан боғлайди. Аэропортнинг юк терминали турли хил ҳарорат шароитларига -25 дан +2 даража ҳароратгача бўлган махсус хоналар билан жиҳозланган.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш кенг имкониятлар мавжуд, шунингдек, катта ҳажмли, оғир, ҳавфли ва ностандарт юкларни экспорт ва импорт. Унинг сиғими кунига 300 тоннагача юкни сақлаш ва қайта ишлаш имконини беради. Халқаро стандартларга мувофиқ 11 аэропорт (Тошкент, Нукус, Самарқанд, Бухоро, Урганч, Термиз, Қарши, Наманган, Андижон, Фарғона ва Навоий шаҳарларида) модернизация қилинди. Тошкент аэропорти Марказий Осиёдаги энг йирик аэропорт ҳисобланади. Бухоро, Самарқанд ва Урганч аэропортлари ҳам халқаро аэропорт мақомига эга.

Download 5.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling