Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт
Ахборот коммуникация инфратузилмасининг ривожланиши
Download 5.55 Mb.
|
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11
8.4. Ахборот коммуникация инфратузилмасининг ривожланиши
Бугунги кунда ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) соҳаси жаҳон иқтисодиётида энг тез ривожланаётган соҳалардан бири ҳисобланади. Бу иқтисодий ўсиш механизми, ҳамда бошқа соҳаларда иқтисодий жараёнларни сезиларли даражада ўзгартириб ва интеллектуал инсон меҳнат маҳсулоти, маълумотларидан фойдаланиш ва билимларга асосланган янги турдаги иқтисодиётни шакллантиришга таъсир кўрсатишни давом этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947- сонли Фармони билан тасдиқланган «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувоффиқ, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишларидан бири, таркибий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўли билан миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, хизмат кўрсатиш соҳасининг жадал ривожланиши, ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда хизматларнинг роли ва улушини ошириш, кўрсатилаётган хизматлар таркибида туб ўзгаришларни, биринчи навбатда замонавий юқори технологияли хизматлар, шунингдек, йўл-транспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва диверсификация қилиш, иқтисодиётда, ижтимоий соҳада, бошқарув тизимида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш. Ўзбекистонда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ҳаётнинг барча жавҳаларида инновацион усуллар билан боғлиқ бўлган юксак салоҳиятли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмокда. Бугунги кунда республикамиз АКТ соҳасидаги энг жадал ривожланаётган мамлакат сифатида тан олинган. 2017 йилда Халқаро электралоқа иттифоқи («Ахборот жамияти ўлчови») маълумотларига кўра, 2016 йил билан таққосланганда мамлакатимиз АКТни ривожланиш индекси бўйича саккиз поғонага кўтарилиб, 95 ўринни эгаллади. 2016 йилда республика ЯИМда АКТ секторининг улуши 2,6 % ни ташкил этди. АКТ таркибида юқори улуш хизматлар соҳасига тўғри келади. Иқтисодиётда алоқа ва ахборотлаштиришнинг улуши телекоммуникация тармоғига аҳолининг техник имкониятларини таъминлаш, уларнинг асосида сифатли хизмат кўрсатиш, рақамли телефон алоқа ва телевидение тизимларга тўлиқ ўтиш орқали эришилади. «Ахборот ва алоқа» иқтисодий фаолиятнинг бир тури сифатида Ўзбекистон Ресупубликаси ЯИМнинг 2,5 % ни ташкил этади. 2017 йилда алоқа хизматлари ҳажми 7168,1 млрд.сўмни ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан 28,5 % га ўсди (амалдаги нархларда). Энг катта ҳажм мобил алоқа хизматлари (3881,0 млрд.сўм); маълумотлар узатиш тармоғи, шу жумладан Интернет (1808,8 млрд.сўм); шаҳарлараро, халқаро телефон алоқаси хизматлари (911,1 млрд. сўм) эгаллайди. Ўзбекистонда магистрал телекоммуникация транспорт тармоқлари кенгайтирилади. Бу ҳақда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури таъкидланган. Хусусан, амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Бунда «Ўзбектелеком» АК магистрал телекоммуникация тармоғи ўтказувчанлигини вилоят марказларигача 100 Гбит/с дан 400 Гбит/с гача, туман марказларигача 10 Гбит/с дан 100 Гбит/с гача ошириш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, мобиль алоқа тармоғи кенгайтирилади. Бу борада амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, бунда мобиль алоқа тармоғини кенгайтириш мақсадида 1050 та GSM база станциялари ўрнатилади. Бундан ташқари, кенг полосали маълумотлар узатиш тармоқлари ривожлантирилади - амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Бунда: 620 000 портли маълумотлар узатиш қурилмалари ўрнатилади; лойиҳани амалга ошириш натижасида аҳолига (Triple play) Интернет, IP ва видео телефония, IPTV, VPN ва бошқа турдаги замонавий хизматларни тақдим этиш имкониятлари кенгайтирилади Оптик толали алоқа линиялари ҳам қурилади. Бу бўйича ишлаб чиқиладиган амалий чора-тадбирларда: 2 000 км оптик толали алоқа линияларини қурилади; лойиҳани амалга ошириш натижасида аҳолига сифатли кенг полосали телекоммуникация хизматлари кўрсатиш имконияти кенгайтирилади. Download 5.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling