Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт


Download 5.55 Mb.
bet101/210
Sana03.11.2023
Hajmi5.55 Mb.
#1742821
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   210
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11

Давлатнинг минтақавий сиёсати - мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва экологик ривожланишини давлат, минтақалар ва минтақалар ўртасидаги ўзаро муносабатларни акс эттирадиган кенг кўламли, минтақавий жиҳатдан бошқариш учун фаолият доираси ҳисобланади.
Одатда, минтақавий сиёсатнинг қуйидаги турлари фарқланади: иқтисодий, ижтимоий, демографик, экологик, илмий-техникавий.
Минтақавий сиёсат - ишлаб чиқариш кучларини янада оқилона тақсимлашга, алоҳида ҳудудлар ривожланишидаги фарқларни бартараф этишга ёрдам берадиган қонунчилик, маъмурий ва экологик тадбирлар тизими. Яъни, охир-оқибат, минтақавий ривожланишда мувозанатни таъминлаш, ҳудудий номутаносибликни бартараф этиш асосий мақсад қилиб олинади. Ушбу мақсад минтақавий сиёсатда муайян мувозанатни сақлашни талаб қилади: марказлаштириш ва марказсизлаштириш, давлатчилик ва автоном, табиий фарқлар ва тартибга солиш.
Ҳудудий ривожланишни тартибга солиш турли даражаларда - маҳаллий, минтақавий ва давлат томонидан амалга оширилади. Ҳозирги вақтда минтақавий сиёсатнинг давлатлараро даражасини (масалан, Европа Иттифоқи) ажратиш учун барча асослар мавжуд.
Минтақавий сиёсатнинг объекти сифатида минтақа, аниқроғи, ижтимоий-иқтисодий минтақалар тушунилади. Ушбу сиёсат асосан ижтимоий-иқтисодий хусусиятдаги ҳудудий фарқларни юмшатишга қаратилган. Минтақавий объектларни бошқариш орқали уларнинг ишлаб чиқариш, ижтимоий, пул-кредит, молиявий ва бошқа соҳаларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилиши мумкин.
Минтақавий сиёсат субъектлари маҳаллий, минтақавий, давлат, давлатлар даражасида махсус ваколатга эга органлардир.
Минтақавий сиёсатнинг воситалари ҳар хил: молиявий (ёрдам, имтиёзлар, жарималар ва бошқалар), маъмурий (рухсатнома ва тақиқлар), инфратузилма (биринчи навбатда йўлларни қуриш).
Минтақавий сиёсат механизмлари ҳам ҳар хил. Ушбу сиёсат ҳудудларда ресурсларини тақсимлаш яъни биринчи навбатда, молиявий (махсус), турли хил махсус дастурлар (муаммолар, мақсадлар) орқали амалга оширилади.
Ҳудудий жиҳатдан фарқлар деярли барча мамлакатлар учун кенг тарқалган. Бироқ, минтақавий сиёсатнинг мақсад ва вазифалари шунингдек унинг шакллари ва усуллари ҳудуларга тўлалигича мос келаверамайди ва жуда кенг чегараларда ўзгариб туради.
Шунга қарамай, амалда деярли барча мамлакатларда умумий мақсадлар мавжуд. Бу борада рус олимлари Ю.Н. Гладкий и А.И. Чистобаев қуйидаги вазифаларни алоҳида таъкидлайди:
- ягона иқтисодий маконни яратиш ва мустаҳкамлаш ҳамда давлатнинг иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий ва ташкилий асосларини таъминлаш;
- минтақаларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун шарт-шароитларнинг нисбий тарзда тақсимланиши;
- давлатлар учун алоҳида стратегик аҳамиятга эга бўлган ҳудудларни устивор ривожланиши;
- табиий ресурслардан максимал даражада фойдаланиш, шу жумладан ресурслар, ҳудудларнинг хусусиятларини ҳисобга олиш;
- атроф-муҳитни ифлосланишининг олдини олиш, ҳудудларни атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва бошқалар.

Download 5.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling