Гулистон давлат университети аблакулова Н. А., Абдиқулов З. У


Download 1.1 Mb.
bet17/40
Sana18.02.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1212183
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   40
Bog'liq
portal.guldu.uz-O`simliklarni fiziologik faol moddalari

Ҳажми

Бошида

Охирида






Бошида



Охирида



В мм

% намуна

1
2
3
4
.
.
Пояси







Олинган натижаларни кўриб чиққандан сўнг, ГК нинг илдизларнинг ўсишига ва митти нўхат поясига таъсири ҳақида хулосалар чиқарилади.


Назорат топшириқлари:
1. Ўсимликларда гиббереллинларнинг ўрни қандай?
2. Гиббереллинлар ўсимлик танасида қайерда ҳосил бўлади?
3. Ўсаётган ўсимликларда гиббереллинлар қандай мақсадларда ишлатилади?
4. Гиббереллинлар таъсирида ўсимликлардаги илдизларнинг кенгайиши қайси ўринларга тўғри келади?


8-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
МАВЗУ: ЎСИМЛИКЛАРДАГИ АЛКАЛОИД МОДДАЛАРНИ АНИҚЛАШ
Назарий тушунча: Ўсимликлар (қисман ҳайвонлар) тўқималарида тайёр ҳолда бўладиган асосли (ишқорли) хоссага ва кучли физиологик таъсирга эга бўлган азотли мураккаб органик бирикмалар алкалоидлар деб аталади. Алкалоид арабча – алкали – ишқор ва юнонча эйдос – ўхшаш (симон) сўзларидан иборат бўлиб, ишқорсимон бирикма деган маънони билдиради. Бу алкалоидларнинг асосли хусусиятга эга эканлигини кўрсатади. 1819 йилда Мейснер сабадилла ўсимлигидан асос хоссали бирикма ажратиб олди ва уни биринчи бўлиб алкалоид деб атади.
Кўпчилик алкалоидлар рангсиз, оптик фаол (қутбланган нур текислигини оғдирувчи), ҳидсиз, аччиқ мазали, учмайдиган, қаттиқ кристалл ёки аморф модда. Шу билан бирга рангли (берберин тўқ сариқ рангга бўялган), суюқ, ҳидли ва учувчан (анабазин, никотин, кониин ва бошқалар) алкалоидлар ҳам бўлади.
Алкалоидлар ўсимликлар таркибида 3 хил кўринишда учрайди:
1. Соф (асос) ҳолида.
2. Кислоталар билан бириккан бирикмалар – тузлар ҳолида.
3. Азот атоми бўйича оксидланган N-оксид формасида.
Ўсимлик тўқимасида алкалоидлар кўпинча органик (оксалат, олма, лимон, вино ва бошқа), минерал (сульфат, фосфат ва бошқа) ва баъзан ўсимликларнинг ўзига хос (мекон, хин, хелидон ва бошқалар) кислоталар билан бириккан тузлар ҳолида учрайди.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling