Гулистон давлат университети аблакулова Н. А., Абдиқулов З. У


-Иш: Иш учун керакли асбоб-ускуна ва реактивлар


Download 1.1 Mb.
bet18/40
Sana18.02.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1212183
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   40
Bog'liq
portal.guldu.uz-O`simliklarni fiziologik faol moddalari

1-Иш:
Иш учун керакли асбоб-ускуна ва реактивлар: 150-200 мл ҳажмли конус колбалар, 2% сирка кислотаси, буюм ойнаси, пробиркалар, пипеткалар, томизғич, 10% танин эритмаси, 1% пикрин кислотаси, Вагнер реактиви, бангидевона, катта қончўп ўтлари, кучала уруғи.
Алколоидларга сифат реакциялари.
Ишни бажариш тартиби:
а) Умумий ёки чўктириш реакциялари. Алкалоидларга сифат реакциялари ўтказиш учун текширилаётган маҳсулотдан сирка кислотасини суюлтирилган эритмаси ёрдамида ажратма тайёрланади (Юрашевкий усули бўйича). Бунинг учун йирик майдаланган маҳсулотдан 5-10 гр 150 мл ҳажмли колбага солиб, устига 2% сирка кислотадан қуйидаги ва аралашма қайнагунча қиздирилади. Аралашма совитилиб, фильтрланади. Соат ойнаси ёки буюм ойнасига 1-2 томчи фильтрат, бир томчи Вагнер реактиви томизилади ва аста-секин аралаштирилади. Ҳар хил рангли лойқа ёки чўкма ҳосил бўлади.
б)Алкалоидлар учун махсус реакциялар. Маҳсулотда қандай алкалоид борлиги ҳар бир алкалоидга хос рангли реакциялар, яъни махсус реакциялар билан аниқланади. Бу реакциялар натижасида алкалоид молекуласидан сув молекуласи ажралиши, алкалоид оксидланиши ёки сув тортиб олувчи реактивлар, альдегидлар билан конденсацияга кириши мумкин. Натижада ҳар бир алкалоидга хос турли рангдаги маҳсулотлар ҳосил бўлади.
Алкалоидларни аниқлашдаги рангли реакцияларда концентрланган сульфат, нитрат, хлорид ва бошқа кислоталар, формалин, турли оксидловчилар (K2Cr2O7, KCIO4, H2O2), ишқорлар ва уларнинг аралашмалари ҳамда бошқа бирикмалар реактив сифатида ишлатилади.
Алкалоидларга умумий чўктириш реактивлари ва реакция
натижалари



Махсус реакцияга мисол сифатида қуйида кучала уруғи таркибидаги стрихнин ва бруцинларга реакцияни кўрсатиш мумкин.


Алкалоидларга хос сифат реакцияси реактивлари икки гурухга:
умумий ёки чўктириш реактивлари ва махсус реактивларга бўлинади.
Умумий ёки чўктириш реактивлари эса уч группага бўлинади.
1. Комплекс йодидлар: Вагнер, Марме, Бушард, Майер реактивлари.
2. Комплекс кислоталар (Зонненштейн, Бертран, Шейбпер реактивлари ва баъзи кислота хусусиятига эга бўлган органик бирикмалар (танин, пикрин кислотаси).
3. Оғир металл (симоб, олтин, платина) тузлари.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling