Гулистон давлат университети аблакулова Н. А., Абдиқулов З. У
Download 1.1 Mb.
|
portal.guldu.uz-O`simliklarni fiziologik faol moddalari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ванилин Эритма ва чўкма ранги
- Эман пўстлоғи
- Назорат саволлари
- 11-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ МАВЗУ: ОРГАНИК КИСЛОТАЛАРНИ АНИҚЛАШ Назарий тушунча
- Ўсимликларнинг умумий кислоталилигини аниклаш
- Реактивлар
Олинган натижалар асосида хулоса ёзилади. Назорат саволлари: 1. Ошловчи моддалар тузилишини айтиб беринг. 2. Ошловчи моддаларни ўсимликларда тарқалишини айтиб беринг. 3. Ошловчи моддларани физикавий ва кимёвий хусусиятларини таърифланг. 4. Ошловчи моддалар учун чўктирувчи ва рангли реакцияларни айтиб беринг. 11-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ МАВЗУ: ОРГАНИК КИСЛОТАЛАРНИ АНИҚЛАШ Назарий тушунча: Органик кислоталар ўсимликлар таркибида учрайдиган бошқа муҳим бирикмалар -углеводлар ва оқсиллар каби жуда кенг тарқалган моддалар ҳисобланади. Улар ўсимликларнинг yруғ, барги, илдизлари, гули ва меваларида учрайди. Нордон мевалар таркибида органик кислоталар эркин ҳолда ва қисман нордон тузлар сифатида учрайди. Баъзи ўсимликлар масалан, ровоч, отқулоқнинг баргларида ва поясида эркин органик кислоталар ёки уларнинг нордон тузлари кўп тўпланади. Ўсимликларнинг турли қисмларида органик кислоталар турли кўринишда учрайди. Уруғда улар 0,5% ни ташкил қилса, барг ва меваларда 8-12% ни ташкил қилади. Улар айниқса ловия, лимон ўсимликлари таркибида кўп тўпланади. Ўсимликлар таркибида учрайдиган органик кислоталар миқдори ўсимлик тури, тупроқ-иқлим шароити ва бошқа факторлар таъсирида ўзгариб туради. Масалан, минерал уғитлар, айниқса унинг нитрат формалари ўсимлик таркибидаги органик кислоталар миқорининг ортишига сабабчи бўлади. Амалий ақамиятга эга бўлган органик кислоталарга цитрат, малат, оксалат ва сукцинат кислоталарни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Кўпчилик қишлоқ хўжалик мақсулотларининг сифати уларнинг таркибидаги органик кислоталар миқдори билан белгиланади. Органик кислоталарни ўсимликлар таркибидан ажратиб олиш уларнинг сувда, спиртда ва эфирда эришига асосланган. Органик кислоталарни ажратиб олишнинг энг кулай усули минерал кислоталар билан нордонлаштирилган эфирда экстракция қилишдир. Ўсимликларнинг умумий кислоталилигини аниклаш Ўсимликларнинг умумий ёки титрланувчи кислоталилигини аниклаш, улардан ажратиб олинган сувли экстрактлар таркибидаги барча эркин органик кислоталар ва улар тузларини ишқор билан титрлашга асосланган. Бунга маълум индикаторларни қўллаш билан эришилади. Одатда, титрлаш натижаси шу объектда кўп учрайдиган асосий органик кислотанинг процент миқдори билан ифодаланади. Иш тартиби. Цитрус ўсимлик материалидан (барг, мева, ypyғ ёки бошқа органлар) 10-20 г тортиб олинади ва чинни ҳовончада 2-10 мл сув кўшиб шиша кукунлари ёрдамида бир хил массаҳосил бўлгунча эзилади. Ҳосил бўлган масса 50 мл сув ёрдамида ҳажми 200 мл ли ўлчов колбага қуйилади ва дистилланган сув билан чизиқача тўлдириб, 1 соатга қолдирилади. Вақт тугагач экстракт фильтратдан 50 мл олиб ҳажми 100 мл ли колбага қуйилади. Колбага бир неча томчи фенолфталеиннинг спиртли эритмасидан қўшиб, ўювчи натрийнинг 0,1 Н эритмаси билан оч пушти ранг хосил бўлгунча титрланади. Агар фильтрат рангли бўлса, тимолфталеин билан титрлаш яхши натижа беради. Бунда кук ранг ҳосил қилгунча титрланади. Рангли фильтратларни фенолфталеин билан ҳам титирласа бўлади бироқ пушти ранг ҳосил бўлгунча эмас, балки умуман ранг ўзгаргунча яшил ёки рангсиз бўлгунча титрланади. Нейтраллаш пайтида рангнинг ўзгариши яқол кўринади. Рангли экстрактларни худди шундай ҳажмда фильтрат қўшилган ва фенолфталеин томизилган ёнма-ён турган колба билан таққослаб титрлаш тавсия килинади. Агар фильтрат ҳаддан ташқари тўқ рангли бўлиб, уларни рангининг ўзгаришига қараб титрлашни иложи бўлмаса, унда рН-метрлар ёрдамида титрлаш мумкин. Потенциометрик титрлаш pH га тенг бўлганда тухтатилади. Текширилаётган ўсимлик материалининг умумий кислоталилиги (нордонлиги) 100 г қуруқ ўсимлик материалини титирлаш учун сарфланган 0,1 н ишқорнинг миқдори билан ёки шу маҳсулот таркибидаги кўп миқдорда учрайдиган органик кислотанинг миллиграмм миқдори билан ифодаланади: Х= X - текширилаётган ўсимлик материалининг кислоталиги, % - ҳисобида; а-титрлаш учун сарфланган 0,1 Н уювчи натрийнинг миқдори мл; Т - титрга тузатма; V- умумий экстракт ҳажми, мл. 50 титрлаш учун олинган фильтрат миқдори мл; Н - ўсимлик материалининг вазни, г; К - кўп учрайдиган органик кислота буйича ҳисоблаш коэффициенти. Мисол. 20 г ўсимлик материалининг экстракта 200 мл га етказилади. Титрлаш учун 50 мл тиниқ фильтрат олинади. Бунга 3,5 мл ишқор сарфланади. Ишқорнинг титри 0,990 га тенг. Кислоталилиги малат кислотаси бўйича аниқланади. Унда юқоридаги формула қуйидаги кўринишга эга бўлади. 3,50-0,9900-2000,0067-100 Х = ------------------------------------------ =0,469% 20,0-50 Реактивлар : Ўювчи натрийнинг 0,1 Н эритмаси, фенолфталеин индикатори (1 г фенолфталеин 60 мл этил спиртида эритилиб, сув билан кетказилади). Download 1.1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling