Гулистон давлат университети аблакулова Н. А., Абдиқулов З. У


Маҳсулот таркибидаги шиллиқ моддаларни қуйидаги


Download 1.1 Mb.
bet34/40
Sana18.02.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1212183
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   40
Bog'liq
portal.guldu.uz-O`simliklarni fiziologik faol moddalari

Маҳсулот таркибидаги шиллиқ моддаларни қуйидаги сифат реакциялари билан аниқлаш мумкин:
1) таркибида шиллиқ моддалар бўлган маҳсулотлар ишқор эритмаси таъсирида сариқ рангга бўялади;
2) микроскопда кўриш учун кесилган маҳсулот бўлакчасига метил кўк бўёғи эритмасидан ёки сулфат кислотанинг мис тузининг 10 % ли эритмаси ва 10% ли натрий ишқори эритмасидан бир томчидан томизилса, шиллиқ модда сақловчи ҳужайралар тўқ кўк рангга киради.
3) микроскопда кўриш учун кесилган маҳсулотга қора туш эритмаси таъсир эттирилса, шиллиқ модда сақлайдиган ҳужайралар бўялмайди, бошқа ҳужайралар эса қораяди.
Ўсимликлардаги шиллиқ моддалар миқдори қуйидаги усуллар билан аниқланади:
1. Шиллиқ моддалар сувда эриб, ёпишқоқ коллоид эритма ҳосил қилади. Бу эритманинг ёпишқоқлиги эриган бирикма концентрацияига боғлиқ. Шунинг учун ўсимликдан совуқ сувда эритиб олинган шиллиқ моддалар эритма ёпишқоқлигига қараб (вискозиметрлар ёрдамида) аниқланади.
2. Шиллиқ моддалар маълум миқдордаги ўсимлик маҳсулотидан совуқ сувда эритиб ажратиб олинади. Эритмадаги шиллиқ моддалар спирт билан чўктирилади. Сўнгра чўкма ювиб, 60-800 да доимий оғирликка келгунча қуритилиб тортилади. Ўсимликдаги шиллиқ модда миқдори % билан ифодаланади.
Шиллиқ моддали маҳсулотлар ва улардан олинган дори турлари тиббиётда меъда-ичак касалликларида ўраб олувчи дори, нафас йўллари шамоллаганда йўтални енгиллаштирадиган, тўхтатадиган ва кўкракдаги оғриқни қолдирадиган ҳамда балғам кўчирадиган восита сифатида ишлатилади.
Иш учун керакли асбоб-ускуна ва реактивлар: гулхайри ўсимлигининг барги ёки илдизи, метил кўк бўёғи эритмасидан ёки сулфат кислотанинг мис тузининг 10 % ли эритмаси ва 10% ли NaOH, қора туш эритмаси.
Ишнинг бориши: 1. Намунадан ингичка кесма тайёрланади. 10% ли натрий ишқори эритмасидан бир томчидан томизилади. Агар шиллиқ модда бўлса сариқ рангга киради.
2. Намунадан ингичка кесма тайёрланади. Ва сулфат кислотанинг мис тузининг 10 % ли эритмаси ва 10% ли натрий ишқори эритмасидан бир томчидан томизилади ва микроскоп остига қўйилади. Агар шиллиқ модда сақловчи ҳужайралар бўлса тўқ кўк рангга киради.
3. Намунадан ингичка кесма тайёрланади. Микроскопда кўриш учун кесилган маҳсулотга қора туш эритмаси таъсир эттирилади. Шиллиқ модда сақлайдиган ҳужайралар бўялмайди, бошқа ҳужайралар эса қораяди.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling