Р е а к т и в л а р : фермент шираси (5-10 грамм унга ёки 5 кунлик дон майсалари яхшилаб майдаланади ва колбага солиниб устига 100 мл дистилланган сув қуйилади. Яхшилаб аралаштирилиб, 30 минут давомида филтирланади. (Фильтрдан ўтган суюқлик фермент шираси ҳисобланади). Йоднинг 1% ли эритмаси, крахмалнинг 0,5% ли эритмаси.
Ишнинг бориши. 9 та пробирка олиб, ҳар бирига 2-3 мл дистилланган сув ва бир томчидан 1% ли йод эритмасидан қуйилади. Вақти белгилаб, пробиркадаги аралашмани яхшилаб чайқатилади. Сўнгра пипетка ёрдамида 1 томчи аралашма биринчи пробиркага солинади. Пробиркадаги суюқлик кўк ранг беради. Шундай қилиб, ҳар 30 секунддан кейин 2-,3-,4- ...ва ҳоказо 9-пробиркаларга бир томчидан 10-пробиркадаги аралашмадан солиб чиқилади. Пробиркалардаги суюқликлар яхшилаб аралаштирилади ва тегишли ранг ҳосил бўлади. Агар иккинчи пробиркадаги суюқлик кўк ранг берса, унда кейинги пробиркаларга бир мунча узоқроқ ва 1 дақиқадан кейин, солиш керак. Бордию иккинчи пробиркада бинафша ёки қизғиш ранг ҳосил бўлса, унда вақтини тезлатиш керак, яъни ҳар 15 секундда солиш керак бўлади. Пробиркалар биридаги сариқ ранг ўзгармай қолса, бу крахмал гидролизининг тугаганлигини билдиради. Тажриба натижаси қуйидаги жадвалга ёзилади.
Амилаза ферментининг крахмалга таъсири
3 - ж а д в а л
Пробиркалар
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
9
|
Суюқлик ранги
ҳосил бўлган
махсулот
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |