Гулистон давлат университети аблакулова Н. А., Абдиқулов З. У


Download 1.1 Mb.
bet33/40
Sana18.02.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1212183
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   40
Bog'liq
portal.guldu.uz-O`simliklarni fiziologik faol moddalari

Назорат саволлари:
1. Амилаза ферментининг аҳамияти?
2. Ферментни крахмалга таъсирини илмий асосланг.
3. Тажрибалардан ҳулосангизни (жадвал натижаларини) изохланг?


14-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ


МАВЗУ: ШИЛЛИҚ МОДДАЛАРГА СИФАТ РЕАКЦИЯЛАРИ


Назарий тушунча: Ўсимликда учрайдиган шиллиқ моддалар ҳар хил бирикмалар аралашмасидан ташкил топган бўлиб, улар таркибида асосан полисахаридлар - пентозанлар (90 % гача) ва қисман гексозанлар учрайди. Шиллиқ моддалар ҳужайра ичи ва ҳужайра пўсти ҳамда оралиқ бирикмаларнинг шиллиқланишидан ҳосил бўлади. Айрим ҳужайра ёки тўқималар (камбий, ўзак, ўзак нурлари ва бошқалар) шиллиқланиши мумкин. Шиллиқ моддалар одатда 2 гуруҳга бўлинади:
1. Нормал шиллиқ моддалар. Булар ўсимликнинг ўсиши даврида шу ўсимлик ҳаёти учун ниҳоятда зарур бирикмалар сифатида вужудга келади.
2. Патологик шиллиқ моддалар. Ташқи таъсирга (бута ва дарахт пўстлоқларининг ёрилиши, тешилиши ва шунга ўхшаш) реакция сифатида вужудга келади.
Нормал шиллиқ моддалар ўсимликларнинг ҳамма органларида бўлиши мумкин. Улар асосан эпидермисда ёки шиллиқ сақловчи махсус халта ҳужайраларда тўпланади. Масалан, зиғир, беҳи, хантал ва бошқаларнинг фақат уруғидаги эпидермисда, гулхайри, мойчечак, салоб ва бошқа ўсимликларнинг барги, гули, илдизпояси, илдизи ва туганакларидаги шиллиқ сақловчи махсус ҳужайраларда тўпланади. Нормал шиллиқ моддалар ўсимлик ҳаётида муҳим рол ўйнайди. Улар сув таъсирида шишади ва узоқ вақтгача ўзида намлик сақлайди. Шунинг учун бу моддалар қурғоқчиликда ўсадиган ўсимликларни тасодифан қурғоқчилик бўлиб қолганда ҳам кўриб қолишдан, шунингдек, иссиқ кунларда ўсимликни ҳаддан ташқари қизиб кетишидан сақлайди. Эпидермис ҳужайраларидаги шиллиқ моддалар уруғнинг ерга ёпишиб туришига ва унишига ёрдам беради. Баъзан бу бирикмалар ўсимликлар учун захира озиқ моддаси бўлиб хизмат қилади. Шиллиқ моддалар ўсимликларнинг кўпайишида маълум аҳамиятга эга эканлиги ҳам аниқланган. Ўсимлик шиллиқ моддалари сувда яхши эриб, ёпишқоқ коллоид эритма ҳосил қилади. Бу эритмадаги шиллиқ моддаларни спирт ёрдамида чўктириш мумкин. Шиллиқ моддалар кислоталар таъсирида гидролизланиб, 95 % пентозалар (арабиноза, ксилоза ва бошқалар), оз миқдорда галактоза, глюкоза, урон кислота ва фурфурол ҳосил қилади.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling